КЎЗДАН КЕЧИРИНГ, ЭШИТИБ КЎРИНГ, ҲИС ҚИЛИНГ:
· Минутдаги нафас сонини сананг.
Агар нафас олиш сони минутига 60 тадан Гўдак тинч ҳолатда
ошган бўлса, қайта сананг. бўлиши керак
· Кўкрак қафасининг яққол тортилишини
изланг.
· Қўлтиқ ости ҳароратини ўлчанг? Ҳарорат кўтарилганми, пасайганми, пайпаслаб кўринг
· Киндикни кўздан кечиринг. Қизариш ёки йирингли ажралмалар борми?
· Теридаги йирингчаларни изланг.
· Гўдакнинг ҳаракатларини кўздан кечиринг. Гўдак ухлаётган бўлса, онасидан уни уйғотишини илтимос қилинг.
Агар гўдак ҳаракат қилмаса, секин таъсир кўрсатинг.
· Таъсир кўрсатганда ҳаракат қиладими?
· Таъсир кўрсаттишга қарамай ҳаракатсизми?
(ёки ҳарорат кўтарилганми, пасайганми, пайпаслаб кўринг).
|
Қуйида гўдакни қандай баҳолаш кераклиги кўрсатилган:
СЎРАБ KЎРИНГ: Болани овқатлантиришда қийинчиликлар борми?
Онага бу саволни беринг. Онанинг берган ҳар бир маълумоти зарурдир. Туғилганидан эма олмаганлик сабаби чалалик ёки асфиксия асоратлари бўлиши мумкин. Дастлаб эмганда муаммолар бўлмаган, лекин ҳозир эма олмаган гўдакларда жиддий инфекциялар бўлиши мумкин. Бундай гўдаклар касалхонага юборилиши керак. Бундан ташқари, эмгандаги муаммолар қуйидаги ҳолатларда ҳам бўлиши мумкин: гўдакни жуда тез-тез ёки кам эмизилиши, она кўкраги учининг ёрилганлиги ёки яссилиги. Сиз бу ҳолатларни эмизиш жараёнида баҳолайсиз.
СЎРНГ: Гўдакда шайтонлаш кузатилганми?
Онага шу саволни бериб кўринг. Онадан буни сўраётганингизда она учун тушунарли сўзларни ишлатинг. Масалан, она шайтонлашдан кўра, талваса, тиришиш ёки қотиб қолиш сўзларини тушуниши мумкин. Шайтонлаш вақтида қўл оёқларинг тиришишлари ёки ритмик ҳаракат қилишлари кузатилиши мумкин. Гўдакнинг нафас олиши тўхташи ёки кўкариши мумкин. Тананинг аъзолари ритмик ҳаракат қилиши, масалан, оғизнинг тортилиши ёки кипригини тез-тез қоқиши кузатилиши мумкин. Гўдак хушини йўқотиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |