30 БОБ. БЕМОР ГЎДАKДА ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МА ҲАЛЛИЙ БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИНИ ИЗЛАШ
Аҳволни баҳолашнинг бу босқичи ҳар бир касал гўдакда бажарилиши керак. Бу босқичда Сиз бактериал инфекция, айниқса жиддий инфекция белгиларини излашингиз лозим. Гўдак бола, масалан, пневмония, сепсис ва менингит сингари жиддий бактериал инфекциялар билан осон касалланиши ва жуда тез нобуд бўлиши мумкин. ЎТА оғир касаллик белгилари шунингдек, гўдакда туғилиш пайтидаги оғир асфиксия ёки чала туғилишнинг асоратлари каби бошқа жиддий ҳолатлар борлигини аниқлашга имкон беради.
· Белгиларни схемада кўрсатилган тартибда баҳолаш ва бунда гўдакнинг тинч ҳолатда бўлишини кузатиб бориш муҳим. Асосий белгиларига баҳо бераётганингизда, яъни минутига неча марта нафас олишини санаётган, кўкрак қафасининг тортилиши ёки инқиллаб нафас олиш бор-йўқлигини аниқлаётган пайтингизда бола тинч ҳолатда бўлиши керак, ухлаб ётган бўлиши ҳам мумкин.
· Kейинги бир неча белгиларга баҳо бериш учун Сиз болани қўлга олиб, ечинтиришингиз ва бутун бадани терисини кўздан кечириб, танасининг ҳароратини ўлчаб кўришингиз керак. Бундай пайтда бола, аксари, уйғонади. Сўнгра боланинг ҳаракатларини кузатиб кўришингиз мумкин.
Гўдакнинг муаммолари ҳақида онадан сўраб кўринг
Бу муаммо бўйича биринчи ёки кейинги ташрифми, аниқланг.
- агар кейинги ташриф бўлса, гўдакни махсус тасвияляр бўйича олиб боришингиз керак.
- агар биринчи ташриф бўлса, қуйидагича олиб боришингиз керак:
30.1. Гўдакда ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекция эҳтимолини баҳолаш.
Схема 15. Гўдакда ўта оғир касаллик ёки маҳаллий инфекция эҳтимолини баҳолаш схемаси.
ҲАММА гўдакларнинг онасидан боласининг муаммоларини сўранг ва,
ЎТА ОҒИР КАСАЛЛИК ЁКИ МАҲАЛЛИЙ БАKТЕРИАЛ ИНФЕKЦИЯ ЭҲТИМОЛИНИ ИЗЛАБ KЎРИНГ
|
Ўта оғир касаллик ёки маҳаллий бактериал инфекция эҳтимоли учун рангли кодланган жадвални қўллаб, боланинг касаллигини ТАСНИФЛАНГ
|
Сўнг, гўдакда сариқликни текширинг, диареяни баҳоланг, овқатланиш муаммолари ёки камвазнлик борми, текширинг, эмлаш статусини ва бошқа муаммоларини аниқланг.
|
СЎРАНГ:
· Болани овқатлантиришда қийинчиликлар кузатиляптими?
Гўдакда шайтонлаш бўлдими?
|
Do'stlaringiz bilan baham: |