Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 0.75 Mb.
bet111/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

10.2. Қулоқ муаммоларини таснифлаш
Қулоққа алоқадор муаммоларнинг тўртта таснифи бор: МАСТОИДИТ, ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ, ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ, ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ ЙЎҚ. Бундай таснифланган болани давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV бобларда келтирилган.
Қуйида БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг қулоққа алоқадор муаммоларни таснифлаш жадвали келтирилган.
Мисол. Қулоқ муаммоларини таснифлаш жадвали

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

§ Қулоқ орқасида оғриқли шиш

МАСТОИДИТ

Ø Тегишли антибактериал препаратнинг биринчи дозасини беринг
Ø Оғриқ бўлса парацетамолнинг биринчи дозасини беринг
Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг

§ Қулоқдан оқаётган йиринг кўринади. Давомийлиги 14 кундан кам ёки
§ Қулоқда оғриқ бор.

ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ

Ø 5 кун давомида антибактериал препарат беринг
Ø Оғриқ бўлса парацетамол беринг
Ø Қулоқни пилик ёрдамида қуритинг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг

§ Қулоқдан оқаётган йиринг кўринади. Давомийлиги 14 кун ва ундан ортиқ кузатилмоқда.

ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ

Ø Қулоқни пилик ёрдамида қуритинг
Ø 2 ҳафта давомида Офлоксацин 0,3% эритмаси ёки левофлоксацин 0,5% эритмаси қулоқ томчилари билан маҳаллий даволанг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
Ø Кейинги ташриф 5 кундан сўнг

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling