Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Пиджак. Девор. Лавҳ.
Кеча
ёзганларимни
кўздан кечириб, етарли
даражада аниқ ва равшан ёзмаганлигимни тушундим.
Яъни, албатта, ёзганларимни Биз барчамиз англай
оламиз. Лекин Сизлар... Ким билсин, балки сизлар,
бизнинг 900 йил аввал яшаб ўтган аждодларимиз
сингари, тараққиётнинг буюк китобини фақатгина улар


Евгений Замятин
15
ўқиган саҳифагача ўқиган ва келажакда, ИНТЕГРАЛ
сизнинг
олдингизга
учиб
борганида,
менинг
қ
айдларимни ўқиш бахтига сазовор бўладиган, илмсиз
мавжудотларсиз. Балки сизлар, ҳаттоки, Соат Лавҳи,
Шахсий Вақт, Оналик Меъёри, Зумрад Девор, Валинеъмат
каби тушунчалар хақида бошланғич билимга ҳам эга
эмассиз. Бундай эҳтимоллар ҳақида ёзар эканман, бир
вақтнинг ўзида ҳам кулгим, ҳам йиғлагим келяпти. Бу
худди қандайдир ХХ аср ёзувчиси ўз ўқувчисига
“пиджак”, “уй”, “турмуш ўртоқ” каби нарсаларни
тушунтиришига ўхшайди. Бироқ, унинг асари ёввойи
инсонлар ёки мавжудотлар учун мўлжалланган бўлса,
“пиджак” сўзини изоҳламай ўтиб кетишнинг имкони
борми?!
Ёввойилар “пиджак”ни кўрганларида: “Бундан нима
фойда
бор?
Ортиқча
юк
холос-ку”
-
деб
ўйлаганликларига аминман. Ишончим комилки, сизга
Иккиюз Йиллик Урушдан сўнг ҳеч биримиз Зумрад
Девор ортига қадам босмаганлигимизни айтсам, сиз ҳам
Ёввойилардек мулоҳаза қилишни бошлайсиз.
Лекин, азизларим, оз бўлсада фикр юритиш керак-ку.
Бунинг фойдаси жуда ҳам катта. Барчамиз учун кундай
равшан: бутун биз билган инсоният тарихи кўчманчи
ҳ
аёт тарзидан ўтроқ ҳолатига ўтишдан иборатдир. Демак,
ўтроқ ҳаёт тарзи (бизнинг ҳаётимиз) ривожланганроқ,
мукаммалроқ ҳаёт тарзи (бизнинг ҳаётимиз) эканда.
Инсонлар у ёқдан бу ёққа алаҳсираб юрган бўлсалар, бу
фақатгина миллатлар, урушлар, савдо-сотиқ ва турли ҳил
америкалар кашф этилишлари мавжуд бўлган вақтда юз
берган, холос. Бунга энди эҳтиёж йўқ!
Менимча: ўтроқ ҳаёт тарзига ўрганиш осонгина ва
бирданига ривожлангани йўқ. Иккиюз Йиллик Уруш
натижасида барча йўллар хонавайрон бўлиб, ўт ўлан


16
Биз
билан ўсиб кетган пайтларда, бир бирларидан қалин
чакалакзорлар билан ажратилган шаҳарларда яшаш
анчагина қийин бўлган. Хўш, нима бўлибди? Инсоннинг
думи узилиб тушгандан сўнг, эҳтимол, у учун атрофида
ғ
увиллаётган пашшаларни думисиз ҳайдашни осонлик
(или бирданига) билан ўрганиб олмаган бўлса керак.
Дастлабки онларда, шак шубҳасиз, унга думи етишмаган.
Лекин ҳозирда думингиз бўлишини тасаввур қила
оласизми? Ёки: кўчада қип-яланғоч, “пиджак”сиз (балки
сиз ҳали ҳам пиджакда юрибсиз) юришингизничи?
Менинг ҳолатим ҳам айни шундай: Зумрад Девор билан
ўралмаган
шаҳарни,
рақамли
Лавҳларда
акс
эттирилмаган ҳаётни тасаввур қила олмайман.
Лавҳ... Ҳозир ҳам унинг олтин сатҳдаги қирмизи
рақамлари
хонам
деворларидан
менга
ғ
азаб
ва
мулойимлик
билан
нигоҳ
солмоқда.
Беиҳтиёр,
аждодларимиз уни Икона деб атаганликлари ёдимга
тушди ва, натижада, шеър битгим келди. Эҳ, нега мен
сени муносиб равишда мадҳ эта оладиган шоир эмасман,
о, Ягона Давлатнинг юраги бўлган, Лавҳ?!
Биз барчамиз (балки сиз ҳам) қадимги адабиёт
ёдгорликларидан
бўлган
буюк
“Темир
йўллари
жадвали”ни мактабда мутолаа қилганмиз. Аммо бундай
дурдона асар ҳам Лавҳга тенг кела олмайди - худди
графит ва олмосни бир бири билан таққослаётгандай:
иккисида ҳам С – углерод мавжуд, бироқ олмоснинг
чидамлилиги, гўзаллиги ва шаффофлиги олдида графит
оддий кўмирдир. “Темир йўллар жадвали”ни ўқир
экансиз,
юрагингиз
ҳ
овлиқиб,
асар саҳифаларини
“югуриб-елиб”
ўқиётганингизни
пайқамай
қ
оласиз.
Бироқ, Соат Лавҳи бизларни тушимизда эмас, балки
ўнгимизда
буюк
достоннинг
олти-ғилдиракли
қ
аҳрамонига айлантиради. Ҳар тонгда, олти-ғилдирак
каби аниқлик билан, айни соатнинг айни дақиқаларида


Евгений Замятин
17
миллионлаб сонлар, бир тану бир жон сингари, уйқудан
уйғонади. Бир хил вақтда барчамиз – миллионлаб сонлар
– ишни бошлаймиз, бир хил вақтда уни тугатамиз.
Миллионлаб қўлларга эга бўлган ягона бир тана сингари,
Лавҳ томонидан ўрнатилган сонияларда барчамиз
баравар овқатланамиз, сайр қиламиз, аудиториумга ёки
Тейлор машқлари бажариладиган залга борамиз ва
уйқуга кетамиз.
Сизлар билан имкон қадар ростгўй бўлмоқчиман: биз ҳам
ҳ
али ҳануз бахт жумбоғи учун аниқ жавобга эга эмасмиз:
кунига икки марта - 16:00 дан 17:00 гача ва 21:00 дан 22:00
гача қудратли яхлит организм алоҳида ҳужайраларга
бўлиниб кетади: ушбу жараён Соат Лавҳи томонидан
ўрнатилган шахсий вақтимизда ўз аксини топади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган вақт давомида сиз турли хил
ишлар гувоҳи бўла оласиз: кимнингдир хонасида
пардалар туширилган, кимдир Марш ўтказиладиган
жойдаги мисли зинапоялар бўйлаб хиёбон томон сайрга
чиққан, кимдир эса мен каби ёзув столи устида бир
нималарни қайд этиш билан машғул. Хоҳласангиз, мени
ҳ
аёлпараст идеалист деб атанг, лекин кун келиб ушбу
соатлар ҳам умумий формулада ўз ўрнига эга бўлади;
кечми эртами 86 400 сония ҳам Соат Лавҳи таркибига
киритилади.
Уюшмаган, ёввойи ҳолатда, худди ибтидоий тўда
сингари, ҳаёт кечирган инсонлар жамияти, замони ҳақида
кўплаб ажойиб ва ғайриоддий маълумотлар қулоғимга
чалинган. Лекин ўша пайтдаги Давлат ҳукумати (муртак
ҳ
олатда бўлса ҳам) аҳолиси Лавҳсиз, шахсий вақтсиз,
мажбурий
сайрларсиз,
аниқ
ўрнатилган
овқат
вақтларисиз
яшаганликлари
ва
ўзлари
хоҳлаган
пайтларида уйқудан туриб, уйқуга кетганликлари мен
учун энг ақлбовар қилмас нарса эди. Айрим тарихшунос
олимларнинг таъкидлашича, ўша замонларда кўчаларда


18
Биз
чироқлар туни билан ёқиқ қолар ва, ҳаттоки, машиналар
уёқдан-буёққа тўхтовсиз қатнарди экан.
Мана шуларни фаҳмлай, англай олмайман. Қанчалар
калтафаҳм бўлмасинлар, улар кечираётган ҳаёт тарзи
кундан кунга аста-секин ҳаётларидан маҳрум қилувчи
ўлимнинг ўзи эканлигини англашлари керак эди-ку!
Ҳ
укумат (инсонпарварлик) бир инсонни ўлдиришни
тақиқлар, лекин миллионлаб инсонларнинг ярмини
қ
ириб ташлашга йўл очиб берарди. Бир инсонни
ўлдириб,
айтайлик,
бутун
инсоният
ҳ
аётининг
йиғиндисидаги йилларни 50 йилга қисқартириш бу
жиноят, лекин 50 миллион йилга қисқартириш – жиноят
эмас. Кулгили эмасми?! Бизнинг жамиятимизда бу
математик-аҳлоқий масалани ҳар қандай 10 ёшли сондан
сўрасангиз
сонияларда
ечиб
беради.
Уларнинг,
аждодларимизнинг, барча Кантлари
3
биргаликда ҳам бу
масаланинг ечимини топа олмайди. Кантларнинг ҳеч
бири айириш, кўшиш, бўлиш, кўпайтиришга асосланган
илмий аҳлоқ-одоб тизимини туза олмаган.
Ҳ
укумат (яна улар ўзларини ҳукумат деб аташга журъат
қ
илишган) инсонларнинг жинсий ҳаётини мутлақ эркин
ҳ
олатда қўйиши бемаъни, тутуруқсиз ҳаракат эмасми?!
Ким, қаерда ва исталган миқдорда... Мутлақо онгсиз,
худди ҳайвонлар каби ва, ҳайвонлар сингари, кўр-кўрона,
болаларни
дунёга
келтирардилар.
Боғбончилик,
паррандачилик, балиқчилик касбларини эгаллаб (бу
тўғрисида бизда аниқ маълумотлар мавжуд), ушбу
мантиқий зинапоянинг сўнгги пиллапояси бўлган
“болачилик”ни ўзлаштирмаслик кулгили эмасми?! Бизда
мавжуд бўлган Оналик ва Оталик меъёрлари қандай
уларнинг ақлларига келмаслиги мумкин?!
3
Машҳур немис файласуфи Иммануил Кантнинг номи яшаб ўтган
барча буюк файласуфларга “ҳавола” сифатида кўрсатилган


Евгений Замятин
19
Ёзганларим жуда ҳам кулгили, жуда ҳам ҳақиқатга зид:
башарти сиз, нотаниш ўқувчим, мени бир баджаҳл ва
қ
аҳрли масхарабоз сифатида тасаввур қиласиз деган
қ
ўрқувдаман. Ким билсин, балки мен сизни шунчаки
мазах қилмоқчи бўлганимни ва юзимда жиддий ифода
билан
сизга
сафсата
айтиб
бераётганлигимни
тушунарсиз.
Биринчидан: мен ҳазиллашишга қодир эмасман, чунки
ҳ
ар бир ҳазилга сезилмас тарзда ёлғон аралашган бўлади;
иккинчидан: Ягона Давлат Илми тасдиқлашича, азал
одамларининг ҳаётлари айни шундай бўлган, ваҳоланки,
Ягона Давлат Илми ҳеч замон адашмайди. Инсонлар
эркин, яъни ҳайвонлар, маймунлар, тўдалар сингари ҳаёт
кечирган бир вақтда, ҳукуматда мантиқ қаердан ҳам
пайдо бўлсин?! Ҳатто бизнинг давримизда ҳам гоҳида
узоқлардан ёввойи, маймунларга хос бўлган акс-садо
эшитилса, улардан ҳукуматдаги мантиқни талаб қилиш,
менинг фикримча, ноўрин.
Бахтимизга, бу фақатгина онда-сонда рўй беради. Бахтимизга,
улар бутун улкан Машинанинг ҳаракатига тўсқинлик қила
олмайдиган, кичик қисмларнинг носозликларидан иборат.
Бахтимизга, ишдан чиққан болтни ирғитиб юбориш учун
Валинеъматнинг моҳир қўллари ва Қўриқловчиларнинг
тажрибали кўзлари мавжуд.
Ҳ
а, айтганча, эсладим: кеча учратган, икки марта букилган,
S-шаклидаги эркак рақамни Қўриқловчилар Бюросидан
чиққанини кўргандайман. Нима сабабдан унга нисбатан менда
ўз-ўзидан иззат-эҳтиром ҳисси пайдо бўлганлигини энди
англаб етмоқдаман ва ўша куни унинг олдида бу ғалати I-330...
Тан олишим керак, бу I-330…
Қ
ўнғироқлар чаляпти: соат 22:30. Ухлаш керак. Эртагача.


20
Биз
Т
ЎРТИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling