Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Квадрат. Дунё ҳукмронлари


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Квадрат. Дунё ҳукмронлари.
Ёқимли ва фойдали вазифа.
Яна кўнглимдагидек эмас. Сиз билан, менинг
нотаниш ўқувчим, яна гўё сиз... айтайлик, лаблари қора
танлиларники сингари катта бўлган эски шоир дўстим
R-13 билан гаплашгандек гаплашяпман. Балки сиз Ойда,
Венерада, Меркурийдадирсиз. Ким билсин.
Биласизми нима: бир квадратни, жонли гўзал квадратни,
тасаввур қилинг. У сизга ўзи ва ҳаёти ҳақида айтиб
бериши керак. Квадрат сизга ҳеч қачон унинг тўрт
бурчаги тенглиги ҳақида айтиб бермаган бўларди, чунки
бу у учун шу қадар одатий, кундалик ҳолатга
айланган-ки, у бунга эътибор ҳам бермай қўйган. Энди
мени тушуняпсизми? Мен ҳам худди шу квадрат
ҳ
олатидаман. Масалан, пушти чипта ва улар билан
боғлиқ барча нарсалар: мен учун улар – квадратнинг
барча бурчаклари тенглигидек. Эҳтимол, сиз учун бу
Ньютон биномидан ҳам тушунарсизроқдир.
Хуллас. Қадим донишмандларидан бири тасодифан бир
ақлли гапни айтган экан: “Севги ва очлик дунёни
бошқаради”. Ergo
8
: демак, дунёни қўлга олиш учун, инсон
дунё
ҳ
укмдорларини
ўзига
бўйсундириши
керак.
Бизнинг аждодларимиз ўзларининг оғир машаққатлари
ёрдамида,
ниҳоят,
Очликни
эговлаган
эдилар:
машаққатлар дер эканман, мен Буюк Иккиюз Йиллик
Уруш ҳақида гапиряпман. Балки, ёввойи христианлар
диний ҳурофотлари сабабли ўзларининг "нон"ларига
қ
аттиқ ўжарлик билан ёпишиб олгандирлар. Ягона
8
Лотин тилидан олинган сўз бўлиб, “бинобарин” маъносига эга


Евгений Замятин
29
Давлатга асос солинишидан 35 йил олдин биз ҳозир
истеъмол қилаётган, нефтдан бўлган овқатимиз ихтиро
қ
илинган. Ер аҳолисининг фақатгина 0,2%и тирик қолган
бўлса ҳам. Аммо, минг йиллик аҳлатдан қутилган Ерюзи
қ
ай даражада нур таратаётганлигига қаранг. Бироқ, ўша
тирик қолган ўндан икки қисм Ягона Давлатнинг
қ
асрларида роҳат ва фароғатда яшаяпти.
Ахир, ҳаммамизга аён-ку, бахт деб аталмиш касрнинг
сурат ва махражи бу роҳат ва ҳасаддир. Ҳаётингизда ҳасад
учун ҳануз бирор сабаб қолган бўлса, Буюк Иккиюз
Йиллик
Уруш
қ
урбонликларидан
қ
андай
маъно?!
Тугмача ва классик шаклдаги бурунлар бор экан, ҳасад
учун баҳонага ҳам ўрин бор (сайрга чиққанимиздаги
тортишувимиз
сабаби). Кимнингдур севгиси учун
минглаб инсонлар ўзларини қурбон қилар экан, кимдур
эса ҳеч кимга керак эмас экан, ҳасад учун ҳамиша сабаб
топилади.
Очликни
(алгебраик
= ташқи эзгулик
йиғиндиси) қўлга олгандан кейин, Ягона Давлат
дунёнинг иккинчи ҳукмрони бўлган Севгини забт этиш
учун ҳаракатлар бошлаганлиги турган гап. Ваниҳоят, бу
офат
ҳ
ам
енгилди,
аниқроғи
ташкиллаштирилди,
математик формулага айлантирилди ва 300 йилча олдин
Ягона Давлатнинг тарихий “Lex sexualis”, яъни “Жинсий
алоқа қонунлари”, эълон қилинди. Унга кўра ҳар бир
рақам – худди жинсий молга ўхшаб – хоҳлаган рақамига
“эга бўлиш” ҳуқуқига эга.
Қ
олгани эса оддий техника. Сизни Жинсий Бюро
лабораторияларида
синчиклаб
ўрганиб
чиқадилар,
қ
онингиздаги
жинсий
гормонлар
миқдорини
аниқлайдилар.
Шу
маълумотларга
таяниб,
Бюро
ишчилари сизга мос келадиган “Жинсий алоқа кунлар
рўйҳати”ни тузадилар. Сўнгра сиз бу кунлар давомида
қ
айси рақамдан фойдаланишни истаётганингиз ҳақида
уларга
маълумот
берасиз
ва
тегишли
билетлар


30
Биз
китобчасини (пушти) қўлга киритасиз. Шу холос. Қийин
жойи йўқ.
Тушунарли: ҳасад учун ҳеч қандай сабаб қолмади, бахт
касрининг махражи нолга тенглаштирилди – каср
серҳашам чексизликка айлантирилди. Қадимги инсонлар
учун сон-саноқсиз аҳмоқона фожиаларнинг сабабчиси
бўлган нарса, бизнинг жамиятимизда, худди уйқу,
жисмоний меҳнат, овқатланиш, бавл қилиш ва шу
кабилар
сингари,
ёқимли
ва
фойдали
вазифага
айлантирилган. Ана кўриб қўйинг мантиқнинг кучи
нималарга қодир эканлигини! У дуч келган барча
нарсаларни поклайди. Эҳ, қани энди сизлар ҳам, нотаниш
кимсалар, бу илоҳий кучни танисангиз. Қани энди сиз
ҳ
ам унинг ортидан охиригача эргашсангиз.
...Ғалати, бугун инсоният тарихининг юксак чўққилари
ҳ
ақида ёзиб, гўё тоғ ҳавосидан нафас олган бўлишимга
қ
арамай, кўнглим негадир “булутли”, ўргимчак ислари
остида қолган тўрт-панжали иксдай. Ёки бу менинг
панжаларим-ми?
Ҳ
а,
албатта,
менинг
пахмоқ
панжаларим.
Мен
қ
ўлларим
ҳ
ақида
гапиришни
ёқтирмайман – мен уларни умуман ёқтирмайман: улар
мен учун мисоли ёввойи даврдан қолган излар. Наҳотки,
менда ҳамон…
Юқорида ёзганларимни ўчириб ташлагим келди, чунки
мен конспект чегараларидан чиқиб кетаётган эдим.
Лекин сўнгра қандай бўлса шундайлигича қолдиришга
қ
арор қилдим. Майли менинг қайдларим, худди ингичка
сейсмограф
9
каби,
ақлингиздаги
энг
сезилмас
қ
имирлашларни ҳам қоғозга тушуриб кетсин, чунки
баъзида айнан шу қимирлашлар аломат бўлиб ҳизмат
қ
илади…
9
Ер қимирлашини автоматик равишда қайд қилувчи асбоб


Евгений Замятин
31
Мана бу энди соф бемаънилик бўлди. Бу гапларни
ўчириб ташласам яхши бўлар эди. Бизнинг жамиятда
барча табиий офатлар ўз изига туширилган, бирон бир
ҳ
алокат юз бериши имконсиз.
Қ
албим
тубидаги
ғ
алати
ҳ
иснинг
қ
ўзғатувчисини
топгандайман: барчасига сабабчи, мен сизга бошида
айтиб берган, квадрат ҳолатимдир. Йўқ, менда ҳеч қандай
икс қолгани йўқ. Аксинча, сизда, менинг қадрли ўқувчим,
икс қолиб кетиши мумкин деб ҳавотирдаман. Лекин умид
қ
иламан-ки,
мени
қ
аттиқ
мазаммат қилмайсизлар.
Қ
айдларимни ёзишда қай даражада қийналаётганимни
тушунасиз деган умиддаман. Ахир, инсоният тарихидаги
ҳ
еч қайси ёзувчи ўтмишдаги ёввойи аждодлари учун асар
ёзмаган. Барча ёзувчилар ё ўз замондошлари, ё
келажакдаги янги авлод учун ижод қилади..


32
Биз


Евгений Замятин
33
О
ЛТИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling