Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Киприк. Тейлор. Мингдевона ва Марваридгул
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Киприк. Тейлор. Мингдевона ва Марваридгул.
Тун. Яшил, тўқ-сариқ, кўк; қизил шоҳона чолғу; апельсин каби сариқ, кўйлак. Мис Будда бирдан мис қ овоқларини кўтарди – ва шарбат оқишни бошлади: Буддадан. Сариқ кўйлакдан – шарбат, ойнадан ҳам – шарбат, баҳайбат каравот ҳам шарбатга тўла, болалар каравоти ҳам ва ҳозир мен ҳам – аллақандай ширин ўлим даҳшати... Уйғондим: кўкимтир нур; деворлар шишаси ялтирамоқда; шиша ўриндиқ, шиша стол. Ушбу манзара мени сокинлаштирди, юрагим дук-дук уришдан тўхтади. Шарбат, Будда... бу қандай бемаънилик? Тушунарли: касалман. Аввалари мен ҳеч қачон туш кўрмасдим. Айтишларича, қадимгиларда бу – туш кўриш – одатий ҳ ол эди экан. Тўғрида: ахир, уларнинг бутун ҳаёти мана шундай чархпалакка ўхшарди-ку: зангори – тўқ-сариқ – Будда – шарбат. Бироқ биз тушлар жиддий руҳий касаллик эканлигини биламиз-ку. Мен биламан: бугунга қ адар менинг ақлим хронометрик тарзда текисланган, чарақлаётган, бир дона ҳам ортиқча чўпдан иборат бўлмаган механизм эди, энди бўлса... Ҳа, энди худди шундай: мен ақлимда, миямда қандайдир бегона жисмни ҳ ис қиляпман – гўё кўзга кириб қолган ингичка киприк сингари – ва уни бир сонияга ҳам унута олмаяпман… Бош томонимда биллур қўнғироқча: 7, туриш керак. Ўнг ва чап тарафларда шиша деворларда ўзимнинг, хонамнинг, кўйлагимнинг, ҳаракатларимнинг минглаб аксини кўряпман. Бу мени бироз тетиклаштиради: ўзингни улкан, кучли бирликнинг бир қисмидек ҳис 44 Биз қ иласан. Гўзаллик ҳам бенуқсондир: бир дона ҳам ошиқча ҳ аракат, қайрилиш, бурилиш йўқ. Ҳ а, бу Тейлор деганлари, шубҳасиз, қадимгиларнинг энг ақллиларидан бўлса керак. Бироқ у ўз усулини бутун ҳ аётига, ҳар бир қадамига, ҳар бир куни татбиқ қилишга ақли етмабди – у ўз тизимини соат 1 дан 24 гача бўлган вақт билан яхлит ҳолга келтира олмади. Нима бўлган тақдирда ҳам, улар қандай қилиб аллақандай Кант тўғрисида бутун бошли кутубхонага етарли китоблар ёзиб, Тейлорни – ўн аср кейин содир бўладиганларни башорат қила олган инсонни – деярли эътиборсиз қ олдира олганлар. Нонушта тугади. Ягона Давлатнинг Мадҳияси сафма-саф куйланди. Сафма-саф, тўрттадан – лифтларга. Моторларни қулоққа илинар-илинмас ғувиллаши – ва тезлик билан пастга, пастга, пастга – юракнинг енгил безовталаниши. Бирдан нимагадир яна ўша бемаъни туш – ёки у тушнинг ноаниқ таъсири. Ҳа, айтганча, кеча аэрода ҳам худди шундай – пастга тушиш бўлганди. Нима бўлганда ҳам, барчаси тугади: нуқта. У билан қатъий ва кескин тарзда мулоқот қилганим яхши бўлди. Мен ерости йўлининг вагонида, қуёш нурлари остида стапелда ИНТЕГРАЛнинг ҳануз қимирламаётган, олов билан жонланган бежирим жисми турган томонга йўл олгандим. Кўзимни юмиб, формулаларда орзу қилдим: мен ИНТЕГРАЛни ердан кўтариш учун етарли бўлган бошланғич тезлик қ анча бўлишини қ айтадан ҳ исоблаётгандим. Сониянинг ҳ ар бир атоми – ИНТЕГРАЛнинг вазни ўзгаради (портловчи ёқилғи сарфланади). Тенглама жуда қийин ҳолга келаётганди, ақл идрок қила олмайдиган ўлчовларда. Евгений Замятин 45 Худди тушдаги каби: барқарор сонли дунёда кимдир менинг олдимга келиб ўтирди, кимдир бироз туртиб юбориб, “кечирасиз” деди. Мен кўзларимни очдим – ва дастлаб (ИНТЕГРАЛ билан боғлиқ тасаввур) шиддат билан бўшлиқ томон елаётган нарса кўрдим: бош – ва у елаётганди, чунки икки ёнбошдан дўппайиб чиқиб турган пушти қанот-қулоқлар. Сўнгра осилган гарданнинг эгрилиги – букчайган бел – икки ёқлама букилган – S ҳарфи каби… Менинг алгебраик дунёимнинг деворлари орқали – яна киприк кириб қолди – қандайдир ёқимсиз нарса, бугун қ илишим керак бўлган… - Ҳ ечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ, - қўшнимга кулиб қ ўйдим ва таъзим қилдим мен. Унинг кўкрак нишонида: S-4711 ёзилганди (нега илк онданоқ у менинг тасаввуримда S ҳарфидек жонлангани энди тушунарли бўлди: бу онг томонидан қайд қ илинмаган таассурот эди). Унинг кўзлари чақнарди – икки ўткир пармача, тезлик билан айланиб, янада чуқурроқ буралиб кириб кетаётганди ва улар ҳадемай, энг тубгача тушиб, мен ўзимга ҳам айта олмаётган… Бирдан киприкнинг табиатини мутлақ англаб етдим: улардан – Қўриқчилардан – бири; энг осони, ишни ортга сурмасдан, ҳозироқ уларнинг бирига борини айтиб бериш. - Биласизми, мен кеча Қадимги Уйга боргандим... – овозим ғалати, ясси, япалоқ ҳолатда эди ва мен йўталишга уриндим. - Жуда ҳам яхши. Ибратли ҳулосалар чиқаришга ёрдам беради. 46 Биз - Лекин, биласизми, мен ёлғиз эмас эдим, мен билан ҳ амроҳим – I-330 – бор эди ва сўнгра… - I-330? Сиз учун жуда ҳам хурсандман. Қизиқ ва қ обилиятли аёл. Унинг ихлосмандлари талайгина. ...Бироқ у ҳам – ўшанда, сайрда – ва, балки, у ҳам унга ёзилгандир? Йўқ, унга бу ҳақида айтиш – мумкин эмас, маъносиз: тушунарли. - Ҳ а, ҳа! Бўлмасамчи, бўлмасамчи! Жуда ҳам, - мен янада кенгроқ, бесўнақайроқ жилмайдим ва бу жилмайишдан мен ўзимни қип-яланғоч тентакдек ҳис қ илардим… Пармачалар менинг туб-тубимга етиб борганди, сўнгра, тезлик билан айланиб, кўзларимга буралиб кириб кетди; S – тушунарсиз кулиб қўйди, менга бошини қимирлатиб, чиқиш томон лип этиб ўтиб кетди. Мен газета ортига беркиниб олдим (худди ҳамма менга қ араётганди) ва кўп ўтмай киприк, пармачалар, барчаси тўғрисида унутдим: ўқиётганларим мени шу даражада ҳ аяжонга келтирганди. Қисқа бир сатр: “Ишончли маълумотларга кўра, ҳануз қўлга тушмаган ва ўз олдига Ягона Давлатнинг файзли истибдодидан қ утилишни мақсад қилиб қўйган уюшманинг излари яна топилди.” Қ утилиш? Ажойиб: инсон зотидаги жинояткор ҳислар нақадар жон сабил. Мен қасддан айтяпман: “жинояткор”. Эркинлик ва жиноят бир-бирига чамбарчас боғлиқ, худди... худди аэро ҳаракати ва унинг тезлиги сингари: аэро тезлиги = о, ва у ҳаракатланмайди; инсоннинг эркинлиги = о, ва у жиноят содир қилмайди. Кундай равшан. Инсонни жиноятлардан халос қилишнинг ягона Евгений Замятин 47 йўли – уни эркинликдан маҳрум қилиш. Энди ундан қ утилдик деб турсак (асрнинг космик миқёсида бу, албатта, “энди”), бирдан қандайдир калтафаҳмлар… Йўқ, тушуна олмаяпман: нега мен дарҳол, кеча, Қ ўриқчилар Бюросига йўл олмадим. Бугун 16 дан сўнг албатта уерга бораман… 16:10 да чиқдим – ўша заҳоти бурчакда О-90 ни кўрдим, кутилмаган учрашувдан ҳайратга тушган пушти О-90 ни. “Мана унинг ақли – оддийгина, думалоқ ақл. Айтганча: у мени тушуниб, қўллаб-қувватлайди...” Яхшиси, йўқ, мададга мухтож эмасдим: қатъий қарор қабул қилдим. У менинг қўлимдан ушлаб олди. - Айланайлик, - думалоқ катта-катта кўк кўзлар мен томон қараб турарди – ичкарида кўк ойналар, - ва мен уларнинг ортига назар соляпман, ҳеч нимага илашиб қ олмай: ичкарида – бўм-бўшлик, яъни ҳеч қандай бегона, кераксиз нарса йўқ. - Йўқ, айланмаймиз. Мен... – мен унга қаерга боришим кераклигини айтиб бердим. Не ажибки, унинг думалоқ пушти оғзи пушти яримой шаклини олди, муғузчалари пастга тушиб қолди – худди нордон нарса егандек. Мен чидай олмай портладим. - Сиз, аёл рақамлар, афтидан, хурофотга бедаво ем бўлганга ўхшайсизлар. Сизлар умуман мавҳум муҳокама қ илишга қодир эмассизлар. Кечирасиз-у, бироқ бу шунчаки аҳмоқлик. - Сиз жосуслар олдига бормоқчисиз... фу! Мен бўлса сизга Ботаника Музейидан марваридгул новдасини олиб келибман… 48 Биз - Нега “мен бўлса” – нега бу “бўлса”? Жуда ҳам аёлларга ҳос. - Мен (тан оламан) жаҳл билан унинг марваридгул новдасини қўлидан суғуриб олдим. – Мана марваридгулингиз, сизнинг марваридгулингиз, Хўш? Ҳ идланг: ҳушбўй, шундай эмасми? Ҳеч бўлмаса шу қадар мантиғингизни ишлатинг. Марваридгул ҳушбўй ҳид таратади: шундай. Бироқ сиз ҳид ҳақида, умумий “ҳид” тушунчаси ҳақида, у ҳушбўй ёки бадбўй дея олмайсиз-ку. Де-я-ол-май-сиз, шундайми? Марваридгулнинг ҳиди бор ва мингдевонанинг ёқимсиз ҳиди бор: иккиси ҳам ҳид. Қ адимги давлатда жосуслар бўлган – ва бизда ҳам жосуслар бор... ҳа, жосуслар. Мен сўзлардан қўрқмайман. Бироқ кундек равшан-ку: уердаги жосус – мингдевона, буердаги жосус – марваридгул. Ҳа, марваридгул, ҳа! Пушти яримой титрарди. Ҳозир тушуниб етдим: у пайт О-90 кулиб юборишига ишончим комил эди, бироқ бу шунчаки менга туйилган экан. Мен янада баландроқ бақирдим: - Ҳ а, марваридгул ва бунинг ҳеч қаери кулгили эмас, кулгили эмас. Думалоқ силлиқ бошлар атрофимизда сузиб, ортга қ айрилиб, назар ташлаб қўярди. О-90 меҳрибонлик билан қ ўлимдан ушлади: - Сиз бугун қ андайдир... Касал бўлиб қ олмадингизми? Туш – сариқ – Будда... Уон англаб етдим: Тиббиёт Бюросига боришим керак. - Ҳ а, мен ҳақиқатдан ҳам касалман, - дедим хурсандчилик билан (бу ҳ олат тушунарсиз қ арама-қаршилик: хурсанд бўлишга ҳеч қандай сабаб йўқ эди). Евгений Замятин 49 - Дарҳол шифокорга боришингиз керак. Ахир, ўзингиз ҳам тушуниб турибсиз-ку: соғлом бўлишга мажбурсиз – сизга буни исбот қилишнинг ўзи кулгили. - Аммо, О, азизам, албатта, сиз ҳақсиз. Мутлақо ҳ ақсиз! Мен Қўриқчилар Бюросига бормадим: бошқа чорам йўқ эди, Тиббиёт Бюросига боришим керак эди, уерда мени 17 гача ушлаб қолишди. Кечки пайт эса (айтгандай, Қўриқчилар Бюроси кечки пайт барибир ёпиқ бўларди) – кечки пайт менинг олдимга О келди. Пардалар тушурилмади. Биз қадимий машқлар тўпламидан машқлар ечдик: бу жуда ҳам сокинлаштиради ва фикрларни тозалайди. О-90 дафтар устида, бошини чап елкасига эгиб, чап юзига тилини ичкаридан тираб, ўтирарди. Худди болалар каби, нақадар фусункор. Хўш, мен тинчландим, ҳаммаси яхши… Кетди. Мен ёлғиз қолдим. Икки марта чуқур нафас олдим (уйқуга кетишдан олдин жуда ҳам фойдали машғулот) ва бирдан аллақандай тадбирсиз ҳид – ёқимсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳид... Кўп ўтмай топдим: ётоғимда марваридгул новдаси беркитилган экан. Ҳаммаси бирдан уюрмаланиб, тубдан қайтадан кўтарилиб кетди. Йўқ, бу унинг томонидан жуда ҳам бетакаллуфлик эди – ётоғимга марваридгулларни яшириб қўйиш. Тўғри: мен бормадим, ҳ а. Аммо касал бўлиб қолганим менинг айбим эмас-ку. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling