Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Иррационал илдиз. R-13. Учбурчак


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Иррационал илдиз. R-13. Учбурчак.
Мен билан √-1 содир бўлганига анча йиллар бўлиб
қ
олди, мактаб йиллари эди шекилли. Аниқ эслай оламан:
ёрқин шарсимон зал, юзлаб болалар ва математика
ўқитувчимиз, Пляпа, юрибди. Биз уни Пляпа деб
атаганмиз: у анчагина эскириб, тартибсиз бўлиб қолганди
ва ҳар сафар навбатчи унга электр асбобни тиққанда,
радиокарнайдан доимо дастлаб: “Пля-пля-пля-тшшш”
деган овоз чиқарди, сўнгра эса дарс бошланарди. Бир
марта Пляпа иррационал сонлар ҳақида айтиб берганди –
ва мен, эсимда бор, йиғлаб, столга мушт билан уриб,
бақирардим: “√-1 ни хоҳламайман! Мендан √-1 ни
чиқариб юборинглар!” Бу иррационал илдиз ичимда
бутунлай ўсиб кетганди, гўё аллақандай бегона, ёт,
қ
ўрқинчли нарса каби, у мени ямламай ютаётганди – уни
тушуниш, зарарсизлантириш имконсиз эди, негаки у
ratio
14
нинг сиртида эди.
Мана яна ўша √-1. Мен қайдларимни қайта кўриб чиқдим
ва тушундим: мен - √-1 ни кўрмаслик учун – ўзимга ўзим
ҳ
ийла-найранг қилаётган, ўзимга ўзим ёлғон гапираётган
эканман. Буларнинг барчаси аҳамиятсиз – оғриганим ва
бошқалар: уерга борсам бўларди; бир ҳафта олдин – аниқ
биламан, ўйланмай борган бўлардим. Нега энди ҳозир...
Нега?
Мана бугун ҳам. Роппа-роса 16:10 да – ялтираётган шиша
девор рўпарасида турардим. Юқорида – Бюро ёзуви
олтин, қуёш каби ялтирарди. Ойналар ортидан кўкимтир
14
Инглиз тилидан олинган бўлиб, “нисбат” маъносига эга. Ушбу сўз
асарнинг аслида ҳам инглиз тилида берилган.


Евгений Замятин
51
униформаларнинг
15
узун навбати кўринарди. Уларнинг
юзлари, худди қадимги черковдаги чироқлар каби,
илиқлик таратарди: улар қаҳрамонлик кўрсатиш учун
келдилар, улар Ягона Давлат саждагоҳига севганларини,
дўстларини – ўзларини топширишга келдилар. Мен эса –
улар томон, улар билан бирга интилар эдим. Бироқ эплай
олмасдим: оёқларим ойна тоштахталарга қалайлаб
ёпишиб қолган эди – мен маъносиз тикилиб, жойимдан
қ
имирлай олмай, турардим.
-
Эй, математик, ҳаёл сурма!
Сесканиб кетдим. Менга кулгудан ялтираган кўзлар,
семиз, қора танлиларники каби лаблар қараб турарди.
Шоир R-13, менинг эски танишим, ва у билан пушти О.
Мен жахл билан ўгирилдим (менимча, агарда улар халал
бермаганларида, мен оҳир-оқибат √-1 ни ўзимдан
таг-туги билан юлиб ташлардим, мен Бюрога борган
бўлардим).
-
Ҳ
аёл сурмаётгандим, аниқроқ қилиб айтсак –
суқланиб қараб қолгандим, - дедим мен хийлагина
кескинлик билан.
-
Ҳ
а, ҳа! Сиз, азизим, математик эмас, шоир, шоир
бўлсангиз бўларди, ҳа! Эҳ-ҳе, биз томонга ўтинг –
шоирликка, нима дейсиз? Истасангиз – бир зумда ҳал
қ
илиб қўяман, хўш?
R-13 ютиниб-ютиниб гапиради, сўзлар унинг оғзидан
отилиб чиқади, семиз лабларидан сўлаклар сачрайди; ҳар
бир “ш” – фаввора, “шоирлар” – фаввора.
-
Мен олдин ҳам илмга ҳизмат қилганман, ҳозир ҳам
– қиламан, - қовоқларимни солиб олдим: ҳазилларни
15
Махсус, расмий кийим


52
Биз
ёқтирмайман ва тушунмайман, R-13 нинг эса ҳазил
қ
илишдек бемаъни одати бор.
-
Илммиш! Қўрқоқлик – мана Сизнинг илмингиз
нима. Ҳақиқатан: тўғри. Сиз, шунчаки, чексизликни
девор билан ўраб қўймоқчисиз, деворнинг ортига
қ
арашга
эса
қ
ўрқасиз.
Ҳ
а!
Ташқарига
назар
ташлаганингизда – кўзингизни юмиб оласиз. Ҳа!
-
Деворлар – ҳар қандай инсонийликнинг асоси... –
бошладим мен.
R – фавворасини сачратди, О – пушти, думалоқ кулиб
турарди. Қўлимни силтадим: кулсангиз кулаверинг,
менга барибир. Ўзимнинг муаммоларим бошимдан ошиб
ётибди. Мен нима биландир, қандайдир қилиб лаънати
√-1 нинг шовқинини бостиришим керак эди.
-
Биласизми, - таклиф қилдим мен, - юринглар
меникига кетдик, масалалар ечиб ўтирамиз.
Кечаги осуда соат ёдимга келди – эҳтимол, бугун ҳам
шундай бўлар.
О-90 R-13 га қаради; менга ҳам равшан, думалоқ қараб
қ
ўйди ва ёноқлари чипталаримизнинг нафис, ҳаяжонли
рангига ним бўялди.
-
Бироқ бугун мен... Менда бугун – унга чипта бор, -
деди О-90 , R томон бошини қимирлатиб, - кечки пайт эса
у банд... Шунинг учун…
Ҳ
ўл, ялтираган лаблар мулойимлик билан тарсаки
туширди:
-
Қ
ўйсангизчи: бизга О билан ярим соат ҳам етади.
Шундай эмасми, О? Масалаларингга келсак – ҳушим йўқ,
меникига бориб, жимгина ўтирамиз.


Евгений Замятин
53
Ўзим билан ёлғиз қолишдан даҳшатга тушаётгандим –
ёки, тўғрироғи, янги, менга нотаниш бўлган, худди
ғ
алати тасодифга кўра менинг сонимни – Д-503 ни –
тақиб олган, рақам билан. Мен уникига, R никига,
кетдим. Албатта, у аниқликка, ритмикликка интилмайди;
тескари, кулгили мантиққа эга, бироқ биз – дўстмиз.
Иккимиз биргаликда дилбар, пушти О ни уч йил олдин
танлаганимиз ҳам бежиз эмас. Бу бизни бир-биримизга
мактаб йилларидан-да кучлироқ боғлаб турарди.
Сўнгра – R нинг хонасида. Гўё – барчаси менинг
хонамдаги сингари: Лавҳ, курсилар ойнаси, столлар,
шкафлар, каравотлар. Аммо у кириши биланоқ – бир
курсини силжитди, сўнгра кейингисини – шунда
яссиликлар сурилиб, барчаси белгиланган ўлчамлардан
чиқиб кетди ва эвклидсизлашди. R – ҳануз ўша-ўша, ҳануз
ўзгармаган. Тейлордан ва математикадан – у доим ортда
қ
олиб кетарди.
Қ
ари Пляпани эслашдик: кичкиналигимизда унинг бутун
шиша оёқларига ташаккурнома хатларини ёпиштириб
ташлардик (биз Пляпани роса яхши кўрардик). Дин
муаллимини эсладик. Дин муаллимимиз жуда ҳам ўткир
овоз соҳиби эди – ҳаво радиокарнайдан гуриллаб
чиқарди, - биз, болалар, матнларни унинг ортидан
бақириб қайтарардик. Шумтака R-13 унинг карнайига
чайналган қоғозчалар тиқиб қўйганини ҳам эсладик: матн
ўқилганда – чайналган қоғоз отилиб чиқарди. R, албатта,
жазоланганди ва
унинг қилган иши, шубҳасиз,
ярамаслик эди, бироқ ҳозир биз – бизнинг учбурчагимиз
– қаҳ-қаҳ отиб куларди, - ва, тан олишим керак, мен ҳам
хахолардим.
-
Агарда у – қадимгилардек – тирик бўлса, нима
бўларди? Масалан – “б” – семиз, шалоплаётган лаблардан
чиққан фаввора…


54
Биз
Қ
уёш – шипнинг, деворларнинг орасидан; юқоридан,
ёнбошдан, пастда акс этган қуёш. О – R-13 нинг тиззасида
ва қуёш нурларининг митти томчилари унинг мовий
кўзларида. Мен нечундир исиб кетдим, чеккага ўтдим;
жимиб қолдим, қимирламаётгандим…
-
Хўш,
ИНТЕГРАЛингизчи?
Бошқа
сайёрада
яшовчиларига маърифат тарқатгани қачон учамиз энди?
Ҳ
айданг, босинг! Акс ҳолда биз, шоирлар, сизларга шу
даражада
кўп
шеърлар
тўқиб
ташлаймиз-ки,
ИНТЕГРАЛингиз кўтара олмай қолади. Ҳар куни 8 дан 11
гача... – бошини ирғатиб, энсасини қашиб қўйди R: унинг
энсаси – орқасига бойланган тўртбурчаксимон чемоданга
ўхшайди (“каретада” номли эски тасвир ёдимга тушиб
кетди).
Мен жонландим:
-
Ие, сиз ҳам ИНТЕГРАЛ учун ёзяпсизми? Нима
ҳ
ақида эканлигини айтингчи? Мана масалан, бугун.
-
Бугун – ҳеч нима ҳақида. Бошқа иш билан банд
эдим... – “б” тўғридан-тўғри менга сачради.
-
Қ
андай иш билан?
R юзини буриштирди.
-
Қ
андай-қандай! Жуда билгингиз келаётган бўлса –
ҳ
укмнома
билан.
Ҳ
уқмномани
шоирона
тасвирлаётгандим. Бир аҳмоқ, ўзимизнинг шоирлардан
биттаси... Икки йил олдимда ўтирганди, ҳеч фойдаси
бўлмабди. Бирдан: “Мен, - дейди у, - даҳоман, қонундан
устун бўлган – даҳо”. Шу қадар сафсаталарни ёзибди-ки...
Қ
ўяверинглар... Эҳ!
Семиз лаблар осилиб қолган, кўзларидаги учқун сўнган
эди. R-13, ўрнидан сапчиб туриб, ўгирилди ва деворга


Евгений Замятин
55
тикилиб
қ
олди.
Мен,
унинг
маҳкам
ёпилган
чемоданчасига қараб, ўйлардим: чемоданчасида у ҳозир
нималарни титкилаяпти экан?
Бир дақиқалик ноқулай ассиметрик сукут. Гап нимада
эканлиги менга қоронғу эди, бироқ нимадир бор эди.
-
Ҳ
айтовур,
турли
хил
шекспирлар
ва
достоевскийларнинг – ёки уларни қандай атарди –
алмисоқдан қолган даврлари ўтиб кетди, - атайлаб баланд
овозда айтдим мен.
R мен томон ўгирилди. Сўзлар ҳануз ундан сочилиб -
отилиб чиқарди, бироқ кўзларидаги қувноқ учқун
сўнгандек туйилди менга.
-
Ҳ
а, азиз математик, ҳайтовур, ҳайтовур, ҳайтовур!
Биз – энг бахтли ўртача арифметик қиймат... Нима
дердинглар: нолдан чексизликкача бир бутун қилиб
бирлаштириш
керак

тентакдан
Шекспиргача...
Шундай!
Билмадим нега – гўё бу мутлақ ноўрин эди – анави, унинг
овози ёдимга тушди, у ва R ўртасида аллақандай ингичка
ришта бор эди. (Қандай?) У яна бурилди. Мен кўкрак
нишонимни очдим: 35 та кам 17 бўлганди. Уларнинг
пушти чиптасининг 45 дақиқа вақти қолганди.
-
Майли, мен борай... – дедим мен, ва, О ни ўпиб, R
нинг қўлини силтаб, лифт томон йўл олдим.
Хиёбонда, бошқа тарафга ўтиб бўлганимда, ўгирилдим:
қ
уёш нурларига тўйинган, ёрқин уй палахсасида –
уерда-буерда туширилган пардаларнинг кулранг аралаш
ҳ
аворанг, хира катаклари – тейлорлаштирилган ритмик
бахт катаклари - кўринарди. Еттинчи қаватда R-13 нинг


56
Биз
катагини кўзим билан излаб топдим: у пардаларни
тушириб бўлганди.
Азизам О.... Азизим R... Унда ҳам (нега “ҳам” деб
ёзилишини билмайман – бироқ, майли, қандай ёзилса,
шундай ёзилаверсин) – унда ҳам менга унчалик
тушунарли бўлмаган нимадир бор. Нима бўлган
тақдирда ҳам, мен, у ва О – биз учбурчакмиз, тенгёнли
бўлмаса
ҳ
ам,
барибир
учбурчакмиз.
Биз,
агарда
аждодларимизнинг
тили
билан
айтадиган
бўлсак
(эҳтимол, менинг ўзга сайёрадаги ўқувчиларим, сизларга
бу тил тушунарлироқдир), биз – оиламиз. Онда-сонда ҳеч
бўлмаса қисқа муддатга дам олиш нақадар ажойиб, шу
содда, мустаҳкам учбурчакка ўзимни беркитган ҳолда
барча...


Евгений Замятин
57


58
Биз
Т
ЎҚҚИЗИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling