Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Барометрли
4
ёввойи. Тутқаноқ. Қани энди.
Бу онга қадар ҳаётдаги барча нарсалар мен учун
кун каби равшан эди (демак, “равшан” сўзини бекордан
бунча кўп ишлатмайман экан). Бугун эса... Англай
олмаяпман.
4
Атмосфера босимини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб


Евгений Замятин
21
Биринчидан: худди I-330 айтгани каби, 112 аудиториумга
боришим ҳақида буйруқ олдим. Бундай буйруқ олиш
эҳтимоли:
1500÷10 000 000 = 3÷2000
га тенг эди. (1500 – аудиторуимларнинг умумий сони, 10
000 000 – барча сонлар миқдори).
Иккинчидан эса... Яхшиси, барчасини сизларга тартиб
билан айтиб бераман.
Аудиториум.
Шиша
идишлардан
ташкил
топган,
ич-ичига қуёш нурлари сингиб кетган, баҳайбат
яримпалла. Силлиқ қилиб қиртишланган (дум)-думалоқ
бошларнинг
доирасимон
сафи.
Юрагимни
бироз
ҳ
овучлаб атрофга кўз югуртирдим. Менимча, мовий
униформалар тўлқинида пушти ўроқ – дилбар О-90 нинг
лаблари – ялт этиб кўриниб қолишини излагандим. Ана
кимнингдур ақлбовар қилмас даражадаги оқ ва ўткир
тишлари... Худди... Йўқ, адашдим. Бугун кечки пайт соат
21:00 да О-90 менинг олдимга келади. Уни кўришга
бўлган хоҳишим тамомила табиий ҳол эди.
Ана
қ
ўнғироқ
чаляпти.
Барчамиз
туриб,
Ягона
Давлатнинг мадҳиясини баралла куйладик.
- Ҳурматли рақамлар! Тунов кун археологларимиз
йигирманчи асрга оид бир китобни ердан қазиб олдилар.
У китоб муаллифи истеҳзо билан бир ёввойи инсон ва
барометр ҳақида ёзган. Ёввойи бирдан пайқаб қолди: ҳар
сафар барометр кўрсаткичи “ёмғир”да тўҳтаб қолса,
ҳ
ақиқатдан ҳам ёмғир ёғарди. Ёввойи ҳар сафар ёмғир
ёғишини хоҳлаганида барометрда “ёмғир” кўрсатгичи
учунгина етарли миқдорда симобни қолдирарди.


22
Биз
(Экранда барометрда кавланаётган ёввойининг расми
кўрсатилди:
барча
сонлар
қ
аҳ-қаҳ
отиб
кулиб
юбордилар).
Барчангиз Ёввойининг устидан куляпсизлар: бироқ мазах
қ
илишга
ўша
даврнинг
европаликлари
лойиқроқ
эмасми?! Худди ёввойи сингари, европалик ҳам ёмғир
ёғишини хоҳларди. Лекин у иродасиз руҳи тушган ҳолда
барометр олдида қотиб тураверарди. Ёввойида эса, ҳеч
бўлмаса, етарли даражада ирода ва жасурлик бор бўлган,
ва, ёввойиларнинг мантиғига кўра бўлса ҳам, у оқибат ва
сабаб ўртасида боғлиқлик ўрната олганди. У симобни
кавлаб олиб ташлар экан, буюк йўлга биринчи қадам
қ
ўйиш бахтига сазовор бўлди…
Шу он (қайтариб ўтаман: ҳеч нимани беркитмай, борича
ёзяпман), шу он радиокарнайнинг ҳаёт баҳш этувчи
овозлари менга гўёки умуман таъсир қилмай қўйди.
Бирдан бу ерга келганим мен учун беҳуда ишдай туюла
бошлади (Нега беҳуда? Ахир, буйруқ берилгандан кейин
келмай бўлармиди?!). Фонолектор асосий мавзуга, яъни
яқинда ихтиро қилинган мусиқаметр ва математик
мусиқий асар (математика – сабаб, мусиқа – натижа),
ўтгандагина эътиборимни базўр унинг сўзларига қарата
олдим.
- ... Ушбу дастани, ким бўлишидан қатъий назар,
айлантирсангиз, соатига учта сонатагача яратишингиз
мумкин. Сизнинг аждодларингиз бундай натижаларга
эришиш учун тинимсиз меҳнат қилганлар. Улар
фақатгина, тутқаноқнинг ноаниқ кўринишларидан бири
бўлмиш “илҳом” ҳолатига тушганларидагина санъат
асари
яратишга
қ
одир
бўлган.
Қ
аршингизда


Евгений Замятин
23
аждодларингиз орасида машҳур бўлган Скрябиннинг
5
мусиқаси. Бу қора қутини...
(саҳна пардалари очилди ва у ерда қадимий мусиқий
асбоб турарди)
... бу қутини улар “рояль”, яъни “шоҳона” деб аташган.
Шунинг ўзи ҳам уларнинг мусиқаси қай даражада...
Уёғи яна эсимда йўқ. Бунинг сабаби... Майли, гапни кўп
айлантирмасдан айта қолай: ўша пайт рояль олдига I-330
келганди. Балки унинг саҳнада беҳосдан пайдо бўлиши
мени ҳайратга солгандир.
У қадим замонга оид қандайдир ажойиб либосда эди:
қ
оматга ёпишиб турган қора кўйлак, очиқ елкалари ва
кўкракларининг
оқлиги...
ва кўзни қамаштирувчи
баджаҳл тишлар...
Кулгуси гўё тишлаб оладигандай. I-330 ўтириб мусиқа
чала бошлади. Ўзларининг ҳаётига ўхшаб ёввойи,
ола-чипор ва мувозанатсиз – онгли ғайриихтиёрликдан
асар ҳам йўқ. Албатта, атрофимдагиларнинг барчаси
қ
аҳ-қаҳ отиб кулишяпти. Фақат баъзиларгина... лекин
нега мен ҳам – мен ҳам?
Ҳ
а, тутқаноқ бу – руҳий касаллик, бу оғриқ. Аста-секин
таъсир қилувчи ёқимли оғриқ – гўё санчилади – ва
қ
анчалик чуқурлашса, шунчалик дардли. Ваниҳоят,
аста-секин офтоб кўринди. Бизнинг кўкимтир биллур,
ойналар аро сизиб чиқувчи текис офтоб эмас. Асло.
Ëввойи, шиддат билан отилиб кириб, борлиқни жизғаноқ
қ
илувчи ёввойи қуёш. Олдимда ўтирган бир кимса чап
тарафга – менга қараб ҳиринглади. Негадир ўша он
5
1871-1915-йилларда яшаб ўтган машҳур рус созанда ва бастакори
А.Н.Скрябин


24
Биз
ҳ
отирамга
муҳрланиб
қ
олди:
оғзининг
чеккасида
сўлакдан бўлган жуда ҳам кичик пуфак, унинг
кулгусидан сўнг, ёрилди. Айнан шу пуфакча мени қайта
ҳ
ушимга келтирди. Мен — яна менман.
Барча рақамлар сингари мен ҳам яна торларнинг
бесўнақай,
беҳаловат
тарақ-туруқинигина
эшита
бошладим. Жилмаярдим. Ўзимни енгил ҳис қила
бошладим. Иқтидорли фонолектор бизга ўша ёввойи
даврни ошиқча даражада жонли тасвирлаб берганди
холос. Бор гап шу.
Ундан сўнг ўзимизнинг замонавий мусиқамизни қандай
роҳат билан тинглаганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз.
(Лекция охирида икки замон мусиқаларини ўзаро
таққослаш учун бизнинг мусиқани ҳам чалишганди). Сон
саноқсиз сафларнинг биллур хроматик зинапояларининг
тинимсиз
ҳ
аракати;
Тейлор
6
,
Маклорен
формулаларининг аккордларда жамланиши; Пифагор
иштонларининг
7
тонна-тонна квадратсимон юришлари;
сўнаётган тебранувчи ҳаракатларнинг ғамгин мусиқаси;
фраунгоферов
чизиқларининг
тўхтамларида
алмашаётган мусиқанинг ёрқин вазн бирликлари...
Қ
андай
маҳобат!
Қ
андай
қ
ўзғалмас
қ
онуният!
Аждодларимизнинг ёввойи ҳаёлдан ташқари бошқа ҳеч
нарса билан чекланмаган мусиқаси унинг олдида нақадар
ожиз, нақадар рўдапо!
Ҳ
ар
доимгидек,
тўртта-тўрттадан
сафларда барча
рақамлар
аудиториумни
кенг
эшиклардан
тарк
этардилар. Олдимда икки ёқлама букилган таниш қомат
ялт этди. Мен ҳурмат билан таъзим қилиб қўйдим.
7
Геометрик термин – Pythagorean Theorem ёки Пифагоровы Штаны
6
Дифференциал ҳисоблашнинг бир қатор теоремаларини исботлашда
фойдаланиладиган формулалар


Евгений Замятин
25
Бир соатдан сўнг дилбар О-90 келиши керак. Шу сабабли
бироз ҳаяжондаман. Лекин бу ёқимли ва самарали
ҳ
аяжон. Уйда, тўғрироғи, ишхонада навбатчига пушти
чиптамни кўрсатиб, пардага эга бўлиш ҳаққига руҳсат
олдим. Бу ҳуқуқимиз фақат жинсий алоқа кунлари учун
кучга эга. Одатда эса, доимо қуёш нурлари ва
бошқаларнинг нигоҳлари остида ўзимизнинг шаффоф
пардалар билан яшаймиз. Улар гўё ялтираётган ҳаводан
тўқилгандек.
Зеро,
бир-биримиздан
яширадиган
нарсамиз йўқ. Бундан ташқари, бундай пардалар
Қ
ўриқловчиларнинг буюк ва оғир ишини оз бўлсада
енгиллаштиради. Йўқса нималар содир бўлмайди дейсиз!
Эҳтимол, аждодларимизнинг айнан ўша ғалати ва ёпиқ
кулбалари уларнинг аянчли ҳужайравий психологияси
пайдо бўлишига сабаб бўлган. "Менинг (sic!) уйим -
менинг қалъам" -
тавба, шундай бемаъни гап ҳам
бўладими!
21:00 да пардаларни ёпдим ва ўша пайт, бироз ҳансираб,
О-90 келиб қолди. У менга пушти лаблари ва пушти
чиптасини “узатарди”. Чиптани йиртиб ташладим ва
сўнгги сониялар, яъни 22:15 гача, ўзимни унинг пушти
лабларидан уза олмасдим.
Сўнгра, унга ўзимнинг “қайдларимни” кўрсатдим ва яна
квадрат, куб ва текис чизиқ гўзаллиги ҳақида гапирган
бўлсам керак. У, кўзларини мендан уза олмай, пушти
ранг каби мафтункор бўлиб, сўзларимни диққат билан
тингларди. Тўсатдан мовий кўзлари намланиб, нақ очиқ
турган
қ
айдларим
устига
(7-бет)
бирин-кетин
томчи-томчи кўз ёшлари тома бошлади. Сиёҳ ёйилиб
кетди. Ана холос, қайтадан ёзиб чиқишга тўғри келади
энди.
- Азизим D-503, қани энди сиз, қани энди...


26
Биз
Яна шу эски гапми “қани энди”? Нима “қани энди”? Яна
ўша эски гап: фарзанд. Ёки ҳалиги... ҳалиги тўғрисида
бирор бир янгиликмикин? Лекин... бу тўғрисида... Йўқ,
бўлиши мумкин эмас.


Евгений Замятин
27


28
Биз
Б
ЕШИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling