Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
10

кайфияти ва эгарчининг муносабатини ифодалаган бу 
ўйин бир томондан, болаларда ўз ишига масъулият 
билан ёндашиш маданиятини юксалтиради, иккинчи 
томондан эса истеъмолчилик маданиятини эгаллашга
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўргатади.
“Чучмомо” ўйинини муаллиф Бойсунлик болалар- 
дан ёзиб олган. У баҳор фаслида ўйналади. Ўйинда 
ўғил ва қиз болалар иштирок этадилар. Ўйин баҳор- 
нинг бошланиши, табиат уйғониши билан боғлиқ. 
Ўйиннинг бошидан то охирига қадар восита сифатида 
чучмомо ишлатилади. Бу эса яна кўкламга эсон-омон 
етганлик, шукроналик белгисидир. “Чучмомо” ўйинида 
иштирок этиш учун жисмонан бақувват бўлиш керак. 
Халқимиз азалдан экологик ўйинларни ардоқлаган. 
Чунки асрлар давомида табиатни асраш, авайлаш, унга 
меҳр қўйиш ота-боболаримиз томонидан қадрият дара- 
жасига кўтарилган. Шунинг учун ҳам Турна, Қарға, 
Олмахон, Лайлак билан боғлиқ ўйинлар халқимиз 
бисотида талайгина. Муаллиф томонидан Қарши шаҳ- 
ридан ёзиб олинган “Лайлак келди” ўйинида ҳам асосий 
мотив лайлак болаларининг кўпайиши билан боғлиқ.
Ҳаётда зийрак ва эҳтиёткор бўлиш жуда керак. 
Эҳтиёткор деганда қўрқувни тушунмаслик лозим. Ҳамма 
масалада меъёрни асраш, эҳтиётсиз ҳатти-ҳаракатдан, 
сўзлашдан тийилиш инсонга бахт ва омад келтиради. 
Бу эҳтиёткорликни табиатга нисбатан ҳам тушуниш 
мумкин. Инсоннинг кичик эҳтиётсизлиги туфайли қуш- 
лар озор чекишидан асралиш керак. “Лайлак келди” 
ўйини болаларнинг табиатга меҳр-муҳаббати ошишида 
ҳам ҳиссадор бўлади. 
Кўплаб ўйинлар қаторида тош иштирокидаги ўйин- 
ларнинг ўрни бўлакча. Бу ўйинлар асосан ҳовлида қиз- 
лар томонидан ўйналган. У ҳаракатли ва воситали ўйин- 
лар сирасига киради. Бешта тош ёрдамида ўйналадиган 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling