Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
6

қувватлаш қанчалар муҳим эканлигини унутмасликка 
ундайди. Бу боланинг мана шу ўйиндан олган дастлаб- 
ки сабоғидир. 
Миллий ўйинларимиз орасида воситали, ҳаракатли, 
касб-ҳунарга оид турлари қатори мавсумий ўйинлар 
талайгина. Чунки бизгача яшаб ўтган аждодларимиз 
инсоннинг ҳар томонлама камолотга етишувида ўйин- 
лар узвийлиги ва узлуксизлигига ҳам эътибор қарат- 
ганлар. Шундан ҳам улар орасида йилнинг барча фасл- 
ларига мос ўйинлар ўйлаб топилган. 
Баҳорий ўйинлар кенг ўтлоқлар, сой бўйлари, қирда 
ўйналган. Бу ҳам юқорида таъкидлаганимиздек, инсон 
руҳиятининг табиат билан уйғунлигидир. Чунки ўйин- 
ларнинг завқу шавқ билан ўйналишида табиатнинг кўр- 
кам таровати ҳиссадор бўлади. Ўйинлар учун танлана- 
диган либосларда ҳам айнан табиат гўзаллиги акс 
этади. Ўғил болалар киядиган яктаксимон либосларга 
йўрма усулида кашталар тикилади. Кимлардир камалак 
жилоли беқасам либосни афзал кўради. Қизлар учун 
эса ёрқин рангдаги шойи, атлас либослар, босма дўппи- 
лардан яхшироқ либос йўқ. Бундай либоснинг ўзиёқ 
инсон кўнгил оламини товлантириб юборади. 
“Чуррак” ўйини ўрдаклар ҳаётидан олинган. Ўрдак- 
лар ҳам ўз полопонини учишга ва ҳаётда ризқ топиб 
яшашга ўргатади. У то эркин қанот қоққунча назоратда 
сақлайди. Ўйин болаларни уқувли қилади. Бир хил 
узунликдаги чўпларни текис ва чиройли қилиб йўни- 
лади. Мана шу иш жараёнида болаларнинг диди ҳам 
имтиҳондан ўтади. Чунки кимдир чўпни чала, қобиғи- 
ни текис йўнмасдан тайёрласа, кимдир аксинча, пишиқ 
қилади. Демак, чўплардан иборат махсус йўлакни ҳозир- 
лашнинг ўзиёқ болаларни ҳаётга тайёрлайди. Энди ўр- 
дак болалари рамзий маънода “учишга” ҳозирлик кўра- 
дилар. Уларни битта назоратчи бола кузатиб туради. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling