Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
8

майдони. Овда ҳар хил ҳолат содир бўлиши мумкин. 
Ёввойи ҳайвонлар жарлик ичида, овчилар эса юқори- 
дан туриб уларни мўлжалга олишади. Ўйинда “ёввойи 
ҳайвон”ни мўлжалга олиш отилган ёнғоқнинг чуқур- 
чага тушиши билан белгиланади. 
Қайсидир иштирокчи навбати етиб келмагани учун 
мутлақо ёнғоқларидан айрилиши мумкин. Бунга ҳам 
чидаш керак, мардлик керак. Кимдир эса ўз қўйнини 
ёнғоққа тўлдира олиши ҳам мумкин. Демак, ҳар бир 
боланинг қандай ютуқ ёки мағлубиятга учраши ўзига 
боғлиқ. Мўлжални тўғри ололган, эътиборли бола ғолиб 
бўлади. Бу эса болаларда ўз устида ишлаш, ҳаракатни 
кучайтиришга туртки бўлади. 
Ўйинларда ёш организмнинг талаб ва эҳтиёжлари 
қондирилиб, ижодий фаоллик яратилади. Топқирлик, 
тезкорлик, шижоат тарбияланади. Қолаверса, ўйин ор- 
қали болалар жуда кўп нарсаларни билиб олади. Демак, 
билишга бўлган когнитив талаб ҳам ўйин орқали адо 
этилади. Ўйинлар ранг-баранг. Уларнинг мазмуни
ташкил этилиши, қўлланиладиган буюмлари турлича. 
Улар орасида креатив (ижодий) ва қоидали ўйинлар 
мавжуд. Ижодий ўйинларни болаларнинг ўзлари ўйлаб 
топадилар. Унда кўпроқ образлар иштирок этади. Бир 
қарасангиз саҳна кўринишининг содда вариантига ўхшаб 
кетади. Бу албатта эҳтиёжга қурилади. Қоидали ўйинлар 
эса катталар томонидан яратилади ва болалар ҳаётига 
олиб кирилади.
“Қармоқча” ўйини Шофирконлик болаларнинг ижод 
маҳсулидир. У балиқ ови ҳақида. Балиқчи ҳам, балиқлар 
ҳам болаларнинг ўзи. Уларнинг қандай танланишини 
иштирокчи болаларнинг ўзлари ҳал қиладилар. Овчи 
образидаги бола ярим чўк тушганча қўллари билан 
учига қум тўлатилган қопча ўрнатилган арқонни 
айлантира бошлайди. Болалар эса рамзий маънодаги 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
9

қармоққа тушиб қолмаслик учун жон ҳолатда сакрай- 
дилар. 
Шунинг учун ҳам “Қармоқча” ўйинида чаққонлик, 
сезгирлик, зийраклик керак. Сусткаш бола қармоққа 
тушиб қолади. Овчи ҳам фаол ҳаракат қилиши керак. 
Лекин кўзланган режа, мақсад, кутаётган натижа амалга 
ошмай қолиши руҳиятга таъсир қилиши мумкин. 
Одамни мағлубият ҳам тарбиялайди. Аммо асло чеки- 
ниш керак эмас. 
Шоштепалик болалардан ёзиб олинган “Жойингни 
топ” ўйини ҳам уларнинг кашфиёти. Теварак-атрофдаги 
катталар, тенгдош болалар ҳаёти, фаолияти бу ўйин 
мазмуни учун асос бўлган. Ўйинда қисқа масофа бел- 
гиланган. Ҳар бир бола тўғри тўртбурчак ичида тез ва 
чаққон ҳаракат қилиб ўзи истаган бурчакни эгаллаши 
керак. Ўртада турган қоровул эса бунга йўл қўймаслик- 
ка интилади. Тўртта бурчакни ишғол этган болалар 
унинг қўлига тушмасликка ҳаракат қиладилар. Қоровул 
қайси болани ушлаб олса ўрин алмашади. 
“Ташлама таёқ” ўйини болаларни серҳаракат бўлиш- 
га ундайди. Ўйинда ҳар бир болага рақам қўйилади. 
Улар доира шаклида айлана бошлайдилар. Ўртада ўрта- 
боши таёқни ушлаганча турли ҳазиллар билан болалар- 
ни чалғитади ва кутилмаганда болалардан бирининг 
рақамини айтади. Ана шу бола зудлик билан таёқни 
ушлаб олиши керак. Агар бунга улгурмаса, у болалар 
айтган турли шартларни бажаради. Айтайлик, бир оёқда 
юз метрга сакраб бориб келиш. Ёки худди бақадек икки 
оёқлаб сакраб юриш. Бунинг ўрнига зийрак бўлган осон 
эмасмиди? 
Бадахшонлик болалардан ёзиб олинган “Чавандоз 
ва эгарчи” ўйини мазмуни ўз ишига совуққон эгарчи ва 
унинг болаларининг панд ейиши ҳақида. Бундай 
масъулиятсизликдан жаҳли чиққан чавандознинг 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling