Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
12

ўйинларни иккинчи жойдаги ўйинлар билан таққос- 
лайди, фарқли томонларини ўрганади.
Қўлингиздаги “Ўзбек миллий ўйинлари” китоби 
икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлим “Ўғил болалар 
ўйинлари”, иккинчи бўлим “Қиз болалар ўйинлари” 
деб номланган. Ҳар икки бўлим ҳам ўз мавзуидан келиб 
чиққан ҳолда тартибга келтирилган. Бу Гулжаҳоннинг 
зукколигидан, кузатувчанлигидан ва халқ миллий 
меросини яхши билишидан далолатдир. 
ХХI аср мамлакатимиз ва дунё халқларининг миллий 
меросини асраш каби жуда катта вазифаларни олди- 
мизга қўйди. Ана шундай бўҳронлар аро миллатнинг
халқнинг миллий меросини излашга, топишга ва уни 
сайқаллаб халқнинг ўзига қайтаришга жазм этган, 
юртимиз қишлоқларини ўзининг шахсий ташаббуси 
билан пою пиёда кезаётган муаллифнинг бу фаолияти- 
ни мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшил- 
ган улкан ҳисса, деб баҳолаш мумкин. Ҳайратимни 
ифодалашим керакки, муаллиф бу саъй-ҳаракатларни 
ўз шахсий ва оиласи жамғармаси ҳисобидан бажарган. 
Ушбу китобга 2006 йилдан 2021 йилгача респуб- 
ликамиз вилоятларида яшовчи болалар, кекса отахон 
ва онахонлардан ёзиб олинган миллий ўйинларимиз 
киритилди. Улар денгиз тубидан моҳир ғаввос томони- 
дан териб олинган дурлар каби бебаҳодир.
Муҳаммаджон ҚУРОНОВ 
Педагогика фанлари доктори, профессор 
 
 
 
 
 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
13

 
ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЎЙИНЛАРИ 
Белбоғ 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
 
Ўйинда одатда беш нафар бола иштирок этади. Улар- 
дан бири ўйинбоши, яъни ўйинда адолатни йўлга қўюв- 
чидир.
Тартибга кўра иккита бола бир-бирларига орқа ўги- 
риб, оёқларини кериб тик турадилар. Уларнинг оёқлари 
тагига арқондек қилиб белбоғ ташлаб қўйилади. Шарт 
шулки, белбоғ ҳар иккала иштирокчи учун бир хил 
қулайликда ташланиши керак. Белбоғни олишга шай- 
ланган хар икки бола қоматларини тик тутишлари, бел- 
боғга ҳатто кўз қирини ташламасликлари даркор. Ўйин- 
боши бу ҳолатни назорат қилгач қўлларини баланд 
кўтариб бир, икки, уч деб санайди. Уч сони айтилганда 
болалар тиззаларини букмасдан, тезлик билан белбоғга 
қўл чўзишлари керак. Белбоғни қўлга киритиш учун 
куч ва шитоб ҳаракат зарур бўлади. Гоҳида ҳар иккала 
иштирокчи белбоғни баравар ушлаб оладилар. Ана 
шундай пайт уларнинг қай бири кучли бўлса белбоғни 
шеригидан тортиб олади. 
– Сизга шарт айтамиз, – дейди ўртабоши. – Чунки 
белбоғни қўлдан чиқариб қўйдингиз. Хўш, болалар 
нима шарт айтамиз? 
– Бир оёқда юз метргача ҳаккалаб бориб келсин, – 
дейишади болалар. 
Мағлуб бўлган бола шартни бажаради. Ўйин ана 
шу тариқа давом этади. Мағлуб болага қурбақа бўлиб 
юриш, икки оёқда сакраш, болалардан бирини опичлаб 
айлантириб келиш, узоқдан зувиллаб югуриб келиш каби 
қатор шартлар қўйилади. Шартлар болаларнинг кай- 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling