Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши. Оилавий муҳитда шахснинг асосий 
характер хислатларига асос солинади. Бу характер хислатлари эса улғайган 
фарзанднинг меҳнат жамоасига кириб боришида ва ҳатто раҳбарлик 


70
фаолиятини амалга оширишда ҳам ўз аксини топади. Мана шундай характер 
хислатларидан бири шахснинг ўз-ўзини баҳолашидир.
Ўз-ўзини баҳолаш деганда инсоннинг бирон муаммоли вазиятга 
нисбатан ўз кучи ва қобилиятларини мослаштириш жараёнига айтилади. 
Шахс қаршисидаги масала ечимининг мураккаблигини акс эттирган ҳолда ва 
бу ечимни ўз имкониятлари билан қиёслаган ҳолда ўз-ўзига юқори, адекват-
мос ёки паст баҳо бериши мумкин. Юқори баҳолаш хусусиятига эга кимса 
ўзини ҳар қандай масаланинг уддасидан чиқа оладигандай тутади, ўз кучи ва 
қобилиятига ҳаддан зиёд ишонади. Адекват равишда ўзини баҳолаш 
даражасидаги одам эса ечимни ўз қобилияти ва имконияти билан ҳаққоний 
тарзда таққослай олади, ўз масъуллигига керагидан ортиқ вазифани қабул 
қилмайди. Ўз-ўзини паст баҳолаш хусусиятига эга инсон ўз кучи, қобилияти 
ва имкониятига етарли даражада ишонмайди. Бундай кимса жуда 
қобилиятли бўлиши мумкин, лекин ўзига нисбатан танқидий муносабатнинг 
кучлилиги натижасида ундаги мавжуд имкониятларни тўғри баҳолай 
олмайди.
Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши хислати раҳбар фаолиятидаги муҳим 
психологик омиллардан биридир. Раҳбар ўз қаршисидаги масалани еча олиш 
ёки олмаслиги, қандай муддатларда кўзланган мақсадга эришиши ва ҳатто 
лавозимдаги ўсишни режалаштиришда ҳам ўз-ўзини баҳолаши хусусиятидан 
келиб чиқади. Шу муносабат билан шахснинг ўз-ўзини баҳолаши адекват 
даражадан сал юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Одатда, шахснинг ўз-
ўзини баҳолаш методикаларида қайд этилган даражалар қуйидаги 
қийматларда ифодаланади:
+1 + 0,5 0 - 1 
Юқори Адекват Паст 
баҳолаш баҳолаш баҳолаш 
2.7.2 Чизма. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари 
Психологларнинг фикрига кўра, инсондаги ўз-ўзини баҳолаш даражаси 
0,75 қийматда бўлганда оптимал ҳисобланади.
17
Бундай ҳолат инсоннинг ўз 
олдига доимо имкониятидан юқорироқ мақсадлар қўйиш ва доимо ўз-ўзини 
такомиллаштиришга туртки бўлиб хизмат қилади.
Ўз-ўзини баҳолашнинг негизи оилада шаклланади деб таъкидлаб 
ўтилган эди. Ота-онанинг фарзанд қобилиятларини баҳолашлари аста-секин
боланинг ўз қобилиятини ўзи баҳолашига айланаади. Ота-она фарзанди 
қобилиятини юқори баҳолаши бола ютуқларини қайта-қайта эслатишда, 
унинг бирон ишни бошлаши ва якунлашига ишонч билдиришда ва дастлабки 
хатоларни иложи борича танқид қилмаслик орқали ифодаланади.
17
Методики психодиагностики в спорте 


71
Болада ўз-ўзига ишончнинг пастлиги эса мутлақо тескари оилавий 
муҳитда кузатилади. Боланинг ҳар бир камчилигига эътибор қаратиш, уни 
мустақил ҳаракатларига ишончсизлик билдириш, бола уддалаётган ишидаги 
ютуқлар ўрнига камчиликларни кўриш унда ҳаддан зиёд танқидийликни ва 
ўз-ўзини паст баҳолашни шакллантиради. Фарзандни мана шу икки қутб 
ўртасидаги оптимал нуқтада улғайтириш бўлажак раҳбар муваффақиятининг 
асосини ташкил этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling