Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Download 257.5 Kb.
bet11/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Методлар:

Воситалар:

Ташкилий шакллар:

кузатиш; тушунтириш;
табиат гўзалликларидан завқлантириш;
тажриба;
ўқувчиларни гапиртириш;
нутқий-мантиқий масалалар ечиш;
ножўя хатти-ҳаракатдан огоҳлантириш;
таққослаш (ўхшатиш);
суҳбат;
ақлий фаоллик;
оғзаки тест ва ҳ.к.

ҳадислар;
ривоят ва ҳикоятлар;
шеърлар ёд олиш;
панду насиҳатлар;
мақол ва маталлар;
топишмоқлар;
эртаклар;
лото;
лабиринт;
ребус;
телекўрсатувлар;
видеокассеталар, дисклар;
диафильмлар;
расмлар ва ҳ.к.

Машғулотларда маълумотлар бериш;
экологик ўйинлар;
дидактик ўйинлар;
табиат бурчагидаги ишлар;
сайр-саёҳатлар;
экологик кечалар;
қариялар, шоирлар ва олимлар билан учрашувлар;
саҳна кўринишлари;
катталарга ёрдам;
беллашувлар ва ҳ.к.

Оилада ўқувчиларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини шакллантиришда соғлом турмуш тарзи ва ота-оналарнинг ўқувчилар билан муносабати катта ўрин тутади. Шу боис тажриба жараёнида ўқувчиларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини шакллантиришда бошланғич таълим муассасаси билан оиланинг ҳамкорлиги синовдан ўтказилиб, очиқ эшиклар, очиқ машғулотлар, ота-оналар иштирокида ўтказиладиган тадбирлар (сайр-саёҳатлар, кечалар, суҳбатлар), ота-оналар университети ва шу каби омилларнинг педагогик имкониятлари аниқланди.


Бошланғич таълим муассасасининг ота-оналарга кўрсатадиган методик ёрдами кўпроқ «Табиат ва мен» мавзуида биргаликда ўтказилган очиқ машғулотлар чоғида намоён бўлди. Хусусан, ўқувчилар ўқитувчи ва ота-оналар гапириб берган ҳаётий ҳикоялар асосида ўз оғзаки ҳикояларини туздилар.
Масалан, Г. исмли қизча тузган оғзаки ҳикоядан намуна келтирамиз: «Уйимиз олдида чиройли гулзор бор. Ҳар куни ўша ерда ўйнаганда, гулзордаги гулларга қарайман. Менга бу гуллар жуда ёқади. Бир вақт бир ўқувчи бузоқ етаклаб келди. Бузоқ гулларни ея бошлади. Бузоқнинг эгаси уни гулзордан тортмади ҳам. Менинг жаҳлим чиқиб кетди. Бузоқни ҳайдашга тушдим».
Ўқувчиларга ҳикоя-этюдлар туздириш уларнинг табиат олдидаги ўз масъулиятларини қанчалик ҳис этишларини назорат қилиш, айни пайтда нутқини ўстиришда муҳим роль ўйнайди. Бундай ҳикояларнинг баъзан саҳна кўринишларини тайёрлашга ҳам туртки бериши маълум бўлди.
Оилада ўқувчиларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабатини шакллантиришда халқ педагогикасидаги савоб, гуноҳ, ҳалол, харом, увол каби тушунчалардан фойдаланишнинг ўрни беқиёс эканлиги аниқланди.



Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling