3. Бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш йўллари
Педагогик тажриба-синов ишлари жараёнида ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш мақсадида илғор педагогик технологияларни қўллаш, шу мақсадда таълим-тарбия мазмуни, воситалари, шакллари ва методлари тизимини лойиҳалаш, натижаларни олдиндан башорат қилиш ҳамда ташхис қилиш амалга оширилди. Бунда атроф-муҳит, бошланғич таълим муассасаси, оила ва жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати ҳам назарда тутилиб, мажмуавийлик тамойилига амал қилинди. Бу лойиҳани чизмада қуйидагича ифодаладик (3-расм).
Мазкур лойиҳага таянилган ҳолда «Табиат билан таништириш» ва бошқа эҳтиёжга асосланган машғулотларнинг ҳар бир мавзуси ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришга оид талаблар билан илк бор илмий-методик жиҳатдан бойитилди. Масалан, ўсимлик бор жойда, сув ҳам бўлади. Шунингдек, дарахтлар, ўрмон ҳавони намлантиради, тозалайди; иссиқ ва совуқ ҳавони мўътадиллаштиради; чучук сув соғлик ва тозаликни таъминлайди, чучук сувнинг камлиги, сувнинг ифлосланиши; ҳавонинг ифлосланиши, заҳарланиши мумкинлиги, ифлос, заҳарли ҳаво одам учун зарарли эканлиги; ўсимлик баргларининг ҳаводан озиқланиши, ҳавога тоза ҳаво - кислород чиқариши ва ҳоказо тушунчалар киритилди.
Мазкур бобда ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш бўйича тажрибавий бошланғич таълим муассасаларида синовдан ўтказилган методлар, ташкилий шакллар ва воситалар ҳам асослаб берилди.
Янги экопедагогик технология:
таълим ва тарбия методикасини лойиҳалаш ҳамда башорат қилиш
Ижтимоий буюртма: болаларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш зарурияти, мақсади ва вазифалари
Ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилувчи экологик таълим ва тарбия
мазмуни
Ўқувчларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилувчи экологик таълим ва тарбия воситалари, шакллари ва
методлари
Ўқитувчилврнинг экологик маданияти ва экопедагогик маҳорати
Ота-она, оила аъзоларининг экопедагогик ҳатти-ҳаракати
Do'stlaringiz bilan baham: |