Бошланғич таълим ўқувчиларида
Мактабдаги ижтимоий-экологик муҳит
Теварак-атрофдаги ижтимоий-экологик муҳит, одамларнинг экологик юриш-туриши
Ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг шаклланганлик мониторинги, диагностикаси ва ижтимоий буюртманинг бажарилганлиги
3-расм. Ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш лойиҳаси
Тажриба-синов ишлари жараёнида танланган методлар, воситалар ва ташкилий шакллардан кенг фойдаланилди. Жумладан, ўқувчилар билан тажрибавий кузатиш ишлари ҳам амалга оширилди. Бунда моделлаштирилган кузатиш объекти махсус равишда қайта вужудга келтирилди. Хусусан, хонанинг дераза ва эшиклари ёпилиб, бир неча дақиқа ташқарида бўлингач, яна хонага қайтиб кирилди ва хона ҳавоси билан ташқаридаги ҳавонинг фарқи: иссиқ-совуқлиги, намлиги, мусаффолиги аниқланди, хонани шамоллатиб туришнинг аҳамияти тушунтирилди, сабаб-оқибат боғланишлари ўрнатилди. Тадқиқотда ҳар бир метод, шакл ва восита асосланди (2-жадвал).
Шунингдек, ўқувчилардан уйга бориш-келиш йўлида, кўчада тенгдошлари ва ёши катта одамлар томонидан атроф-муҳитга қандай зарар етказаётганлиги: ювинди ва ифлос сувларнинг кўчага сепилиши; йўл бўйларига ахлатлар ва чиқиндиларнинг ташлаб кетилиши; хазон ва ахлатларнинг ёқиб юборилиши; қувур сувларининг кўчага оқизилиши; дарахтларнинг кесилиши ёки шох-шаббаларининг синдирилиши; қушларга тош отишлар воситасида озор берилиши; кўчаларнинг тоза ёки ифлослиги ва шу каби ҳолатларни кўрганликлари ҳақида сўзлаб бериш сўралди. Ўқувчилар қуйидагича жавоб берди: “Бир ўқувчи гугурт олиб, хазонларни ёқди. Ўтиб кетаётган бир киши уни койиб, оловни ўчиртирди” ва ҳоказо.
2-жадвал
Ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни
шакллантириш методлари, шакллари ва воситалари
Do'stlaringiz bilan baham: |