Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа
-расм. Атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг моҳияти
Download 257.5 Kb.
|
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш
2-расм. Атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг моҳияти2-расмдан кўриниб турганидек, экологик маданият бир-бирини тақозо этадиган, бир-биридан ўсиб чиқадиган уч тушунчани қамраб олади: экологик билимлар, экологик онг ва табиат муҳофазаси бўйича кўникмалар. Ушбу кўникмаларнинг керакли вақтда ишга тушиши ахлоқий-экологик иродага боғлиқ. Иродаси бўш одам ножўя хатти-ҳаракатларини тўхтатиб қолишга мойил ҳам, қодир ҳам бўлмайди. Шу боис экологик масъулият ҳиссини бошланғич таълим ёшидан тарбиялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, ушбу бобда ўқувчиларнинг атроф-муҳитга масъулиятли муносабати қанчалик ривожланганлигини аниқлаш мақсадида уларнинг атроф-муҳитда, табиат қўйнида, тирик табиат бурчаги ёнида ўзини қандай тутишлари кузатилди, экологик мазмундаги саволлар бериб жавоблар олинди. Ўқувчиларнинг табиат қўйнидаги хулқ-атвори ва фаолиятини кузатиш шуни кўрсатдики, уларнинг айримлари энг чиройли ва ноёб гулни узиб олишга, ҳеч бир заруриятсиз шох-шаббаларни синдиришга, қушлар ва бошқа жониворларга озор етказишга, гулхан ёқиш учун ёш ниҳолларни чопиб-қирқишга ва ҳоказоларга интиладилар. Ўқувчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди: 1. Ўрикнинг гуллаган шохларини синдириб олиб гулдаста ясаш мумкинми? 2. Челакдаги ахлатни ариқдаги сувга ташлаш мумкинми? 3. Ариқдаги сувга тупурса нима бўлади? 4. Яшнаб турган гул синдирилса нима йўқолади? 5. Ҳавога тутун кўтарилса нима бўлади? 6. Автомобиль мойини сувга тўкиш мумкинми? 7.Экин экиладиган тупроққа мой тушса нима бўлади? 8. Қуёшнинг ўсимликларга фойдаси борми? 9. Ўсимликлар нима учун керак? 10. Йўлбарслар нега камайиб кетмоқда? 200 нафар ўқувчининг ҳар бири юқоридаги саволларга маъқуллаб ёки инкор этиб қуйидагича жавоб берди: “Мумкин”, “Мумкин эмас”, “Бўлади”, “Бўлмайди”, “Зарарли”, “Зарарли эмас”, “Ўсади”, “Ўсмайди”, “Бор”, “Йўқ” каби. Фақат 4-саволга “гўзаллик” сўзини қўшиб жавоб қайтариш керак эди (1-жадвал). Саволларга жавоб олишда кутилмаган вазият кузатилди: ўқувчиларнинг муайян қисми сукут сақлади, яъни жавоб қайтармади. Бундай ўқувчилар кўп бўлди. Энг ками 84 нафар, энг кўпи 134 нафар, ўрта ҳисобда 106-107 нафар ўқувчи шундай йўл тутди. Буни биз “қатъиятсизлик”, “журъатсизлик”ка йўйдик. Қатъиятсиз, журъатсиз ўқувчи атроф-муҳитда содир этилаётган хатти- ҳаракатларнинг тўғри ёки ножўя эканлигига баҳо бера олмайди, бинобарин, улар ўзини ва ўзгаларни номаъқул амаллардан тўхтатиб қола олмайдилар.Бундай ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш учун самарали методика ишлаб чиқилиши талаб этилади. “Табиат билан таништириш” дастури ва мавжуд методик тавсиялар таҳлили шуни кўрсатдики, экологик таълим-тарбия мазмуни ва методлари ўқувчи шахсига йўналтирилган ҳолда мукаммаллашган эмас. Ҳатто «Бошланғич ёшдаги ўқувчилар таълим - тарбиясига қўйиладиган давлат 1-жадвал Download 257.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling