Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Download 257.5 Kb.
bet4/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Курс иши объекти: Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари
Курс иши предмети: экологик таълим ва тарбия жараёнида бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослариини шакллантириш мазмуни.
Курс иши методлари: мавзуга оид фалсафий, экологик, педагогик ва методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; муаммо бўйича ўқитувчилар томонидан ва оилада тўплаган илғор тажрибаларни ўрганиш; ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг экологик фаолиятини кузатиш; ўқитувчилар ва ўқувчилар билан экологик мавзуларда суҳбатлар ўтказиш; ўқувчилар билан оғзаки тестлар, ўқитувчилар билан анкета сўровлари ўтказиш; моделлаштириш; қиёсий таҳлил ва педагогик консилиум; педагогик вазиятлар яратиш; мажмуавий ёндашув; мавзуга оид тадбирлар ва машғулотлар ишланмаларини ишлаб чиқиш; педагогик тажриба-синов ишларини амалга ошириш; тажриба-синов натижаларини математик-статистик қайта ишлаш.
Курс иши қуйидаги илмий фаразга асосланиб амалга оширилди. Агар:
-бошланғич таълим муассасасида амалга ошириладиган бошланғич экологик таълим ва тарбиянинг мақсади ва вазифалари ўқувчи шахсига йўналтирилиб тўғри белгиланса ва муваффақиятли ҳал этилса;
-бошланғич синф ўқувчиларнинг атроф-муҳит билан муносабати экологик мазмунга эга бўлса ва бунда миллий ва умуминсоний қадриятларга таянилса;
-ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан қизиқиш ва эҳтиёжлар вужудга келтирилса, унга нисбатан ҳиссий-ижобий муносабат асослари шакллантирилса;
-ўқувчиларни атроф-муҳит билан муносабатга жалб қилишда энг замонавий, илғор педагогик технологиялардан фойдаланилса;
-бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш модели яратилса ва амалиётга жорий этилса;
-ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантиришда изчиллик, узвийлик ва узлуксизлик таъминланса, уларнинг ёш хусусиятлари ва имкониятлари инобатга олинса;
-бошланғич таълим муассасасидаги педагогик жараён экопедагогик тайёргарлик даражаси юқори бўлган ўқитувчилар раҳбарлигида амалга оширилса, бошланғич синф ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни муваффақиятли шакллантириш мумкин

Илмий янгилиги:
- бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидиктик асосларини шакллантиришнинг психологик-педагогик асослари ишлаб чиқилиб, «атроф-муҳитга муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабат», «атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш» каби тушунчалар мазмуни асосланди ва уларга тавсиф берилди;
- бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидиктик асосларини шакллантиришнинг назарий модели ва ўқувчиларни атроф-муҳитдаги табиий ва антропоген объектлар ҳамда ҳодисалар билан таништириш жараёнида экологик масъулликни таркиб топтиришга имкон берувчи, кичкинтойлар савиясига мос ва хос самарали методик йўллар (технологиялар) яратилди;
- бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидиктик асосларини шакллантиришнинг методик асослари ишлаб чиқилди ва тажриба-синовидан ўтказилди;
- бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидиктик асосларининг шаклланганлик мезонлари, уни аниқлаш методикаси ҳамда мазкур фазилатни самарали шакллантиришда бошланғич таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигига доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling