Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


-расм. Ўқувчи шахсининг атроф-муҳитни ҳиссий билиш жараёни


Download 257.5 Kb.
bet6/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

1-расм. Ўқувчи шахсининг атроф-муҳитни ҳиссий билиш жараёни
Фалсафий-психологик нуқтаи назардан ўқувчи билимининг манбаи сезгидир. Чунки ўқувчи атроф-муҳит ҳақидаги дастлабки билимларни ўз сезгиларидан олади. Ўқувчининг атроф-муҳит ҳақидаги бошқа бирмунча мураккаб билимлари мана шу дастлабки бошланғич билимлари асосида вужудга келади. Демак, ўқувчини табиий ва антропоген муҳит билан боғловчи энг биринчи йўл ҳам атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни сезишдир.Aтроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни идрок этиш сезишга нисбатан бирмунча мураккаб жараён. Идрокда объектлар ёки ҳодисалар бутун ҳолда акс этади, яъни уларнинг яхлит манзараси, тасвири вужудга келади. Масалан, ёмғир, қор манзаралари ва ҳ.к.
Атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларни ҳиссий билишнинг яна бир шакли тасаввурдир. У атроф-муҳитдаги объектлар ва ҳодисаларнинг худди шу онда идрок қилинмайдиган, бироқ мияда қолган, кўз олдига келтирилган манзараси, қиёфа-тасвирларнинг тикланиши ёки манзарали хотирадир. Тасаввур билимларни сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади, айни пайтда объектлар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини билиб олишда муҳим ўрин тутади. Тасаввурдаги умумлаштириш хусусияти бошланғич экологик тушунчаларнинг ташкил топишига катта ёрдам беради.
Хусусий тасаввурлар атроф-муҳитдаги аниқ объектлар тасвири, манзарасидир. Улар аниқ объектларни, масалан, айнан дарахтни, йўлни, кўприкни, сойни, ариқни, кўчани, маҳаллани акс эттиради. Шунингдек, айни пайтда кўча ёки маҳалла ҳудудининг табиати ва кишилар ҳаётини ҳам акс эттиради. Натижада ўқувчи онгида муайян ҳудудларнинг ҳажмдор ёки ҳажмсиз, рангли ёки рангсиз, аниқ ёки ноаниқ шаклдаги манзаралари ҳосил бўлади ва бу жараён вақт ва тажрибага боғлиқ ҳолда тиниқлашиб боради. Демак, бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларни атроф-муҳит билан таништириш жараёнида уларнинг ҳиссий билишига таянилиб иш кўрилади ва шу асосда атрофдаги муҳит ҳамда унинг ҳар бир таркибий қисмининг табиат ва инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида аниқ боғланишли мисоллар келтирилиб, тегишли муносабат ва маданият таркиб топтирилади.
Бошланғич таълим ёшидаги ўқувчилар шахсида экологик маданиятни шакллантириш “муносабат”, “масъуллик”ни тарбиялашда намоён бўлади. Бундай муносабат инсониятнинг, хусусан, айрим одамларнинг билиб-билмай, узоқни ўйламай табиатга кўрсатган салбий таъсири оқибатларини англаш ва бундай таъсирни бартараф этиш истаги натижасидагина шаклланади. Буни чизмада қуйидагича ифодалаш мумкин (2-расм).



Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling