Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Курс иши натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 257.5 Kb.
bet5/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Курс иши натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
- бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидиктик асосларини шакллантириш жараёнининг таълимий ва тарбиявий имкониятларини ошириш йўналишлари белгиланган, чунончи, ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш модели ва методикасидан «Табиат билан таништириш» дастурини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин;
-ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини таркиб топтиришнинг самарали мазмуни, воситалари, шакл ва методлари муайян тизим ҳолида ишлаб чиқилиши педагогика назариясини янги далиллар билан бойитишга ва амалиётда тарбиявий машғулотлар самарадорлигини оширишга ҳамда бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларда мазкур фазилатни шакллантиришга имкон беради;
-ота-оналарни экопедагогик билимлар билан таништириш тадбирлари ҳамда бошланғич таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали ўқувчилар учун соғлом экологик муҳит ва тегишли педагогик шарт-шароитларни вужудга келтиришга оид методик тавсиялардан ўқитувчилар малакасини ошириш жараёнида фойдаланиш мумкин;
-тавсия этилаётган бошланғич экологик таълим ва тарбия мазмуни, воситалари, шакл ва методлари ўқувчиларда экологик онг ва маданият (масъулият) асосларининг вужудга келишини таъминлайди.
Курс иши тузилиши ва ҳажми. Курс иши кириш, 4 параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат .
1. Бошланғич синфларда эколгик таълимни шакллантиришнинг назарий асослари

Мазкур ёшдаги ўқувчиларнинг фикрлаши ва ҳиссиётининг юқорилиги уларда биргаликда қайғуриш, кечаётган ҳодисаларга мансублик ҳиссини келтириб чиқаради. Шу сабабли ўқувчиларда атроф-муҳит ҳодисалари ва одамларнинг ҳатти-ҳаракатларига қизиқишни илк ўқувчилик давридан уйғотиш ва уларга нисбатан ҳиссий-ижобий муносабатни шакллантириш талаб этилади.


Маълумки, ўқувчи шахси ўзаро ва биоижтимоий муносабатлар тизимида таркиб топади. Бу муносабатларни келтириб чиқарадиган асосий манба – ўқувчининг ҳиссий билиш жараёни ва ўйин фаолиятидир. Демак, ўқувчи шахсига хос бўлган барча психологик ҳолат ва жараёнлар ижтимоий ҳаёт ҳамда атроф-муҳит таъсирида вужудга келади. Ўқувчи ўз фаолияти жараёнида ўзини ўраб турган табиий ва антропоген нарсалар ва ҳодисалар моҳиятини билиб олади. Ўқувчининг атроф-муҳитни ҳиссий билиш жараёни ўз моҳияти ва хусусияти жиҳатидан бир-биридан шартли фарқ қилувчи уч босқичдан иборат бўлади (1-расм). Зеро, ҳиссий билиш ўқувчининг сезгиларига бевосита таъсир этган ташқи атроф-муҳит (табиат) ва унинг алоҳида хоссаларининг кўринишлар, қиёфалар, тасвирлар, манзаралар шаклида миясида акс этишидир.
Ўқувчи ўзини ўраб турган атроф-муҳит ва табиатнинг муайян хоссаларини: ҳавонинг иссиқ-совуқлигини териси билан, суюқликларнинг таъмини тили билан, ҳаводаги ҳидни бурни билан, табиатдаги хилма-хил объектларнинг рангини кўзи билан, товушларни қулоғи билан сезиб, яъни мазкур хоссалар ўқувчининг беш турли сезгисига таъсир этиб, шу аъзоларда жойлашган асаб ҳужайралари орқали бош миясига бориб етиб, натижада мияда табиатнинг айрим хоссалари тўғрисида билим пайдо бўлади, уларнинг кўринишлари, қиёфалари, тасвирлари, манзаралари вужудга келади.



Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling