Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятини тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари режа


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 257.5 Kb.
bet2/15
Sana22.03.2023
Hajmi257.5 Kb.
#1286945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Бошлангич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялаш

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, атроф-муҳитга масъулиятли муносабатда бўлиш, атроф-муҳит муҳофазаси илми соҳасида ҳозирги замон фанларига пойдевор қўйган Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби кўплаб улуғ сиймоларнинг номларини ғурур билан тилга оламиз. Бу борада ўзбек халқ педагогикасининг имкониятлари ҳам ниҳоятда катта эканлигини алоҳида таъкидлаймиз.
Инсон онги ва тафаккурини, ахлоқий ва маданий савиясини ижтимоий экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтириш, шу мақсадда экология, экологик таълим ва тарбиянинг яхлит тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш зарурияти соҳа олимларини илмий-педагогик изланишларга даъват этган.
Т.А.Акимова, Л.Алибеков, П.Баратов, Е.М.Бельская, А.Г.Григорьянц, В.Гордиенко, А.Н.Захлебний, И.Д.Зверев, В.И.Коробкин, Т.В.Кучер, Ю.Маҳмудов, Т.Миллер, А.В.Миронов, С.Н.Николаева, М.Г.Нишонбоева, А.Н.Ниғматов, Ю.Одум, В.Г.Раскин, А.А.Рафиқов, И.Т.Суравегина, Э.О.Турдиқулов, А.Тўхтаев ва шу каби қатор олимлар томонидан экология ва табиатни муҳофаза қилиш масалаларининг турли илмий-методик жиҳатлари бўйича тадқиқотлар, тегишли дарсликлар ва қўлланмалар яратилган.
Г.З.Абдуллаева, Б.Зиёмуҳамедов, А.Исмоилов, Б.К.Калонов, С.Мамашокиров, Ш.Л.Махмудова, Ш.Т.Отабоев, Ю.Ш.Шодиметов, Ж.Холмўминов, А.Ҳукумов каби олимлар томонидан ижтимоий экологик муаммоларнинг ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий фалсафий асослари ўрганилган.
Ш.Авазов, З.Я.Андриевская, Н.Ашурова, П.Ў.Берданова, А.А.Горелов, М.Ю.Гильденков, С.Д.Дерябо, И.Исматов, М.М.Ибадуллаева, Н.Ж.Исақулова, Г.О.Комилова, Т.Х.Лезенцева, Н.Ў.Нишонова, Х.А.Раҳматова, М.Рахимқулова, М.Раҳматуллаева, Л.П.Салеева, В.Н.Сатторов, Г.А.Султонова, А.Ҳайитов, М.К.Ҳошимова каби педагог олимлар экологик таълим ва тарбиянинг умумпедагогик ва хусусий методик жиҳатлари бўйича тадқиқот ишларини амалга оширганлар
Бизнинг тадқиқот мавзуимизга бевосита алоқадор бўлган масалалар, яъни бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларни табиат билан таништириш, уларга экологик таълим ва тарбия бериш масалаларининг турли жиҳатлари Г.О.Комилова, М.М.Марковская, С.Н.Николаева, М.Р.Халилова, Л.Ш.Шаносирова, П.Юсупова каби тадқиқотчиларнинг ишларида, улар яратган қўлланмаларда ўз аксини топган.
Бироқ мазкур тадқиқотларда бошланғич таълим муассасалари тарбияланувчиларида атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш муаммоси илмий-педагогик нуқтаи назардан махсус ўрганилмаган. Ушбу муаммо асосан умумий ўрта таълим тури билан боғлиқ равишда тадқиқотчи И.Исматов томонидан қисман тадқиқ этилган, холос. Шу сабабли бошланғич таълим ёшидаги ўқувчилар учун ўзига мос ва хос таълим мазмуни ва методикаси ишлаб чиқилиши зарурлиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир.
Республикамизда бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асосларини шакллантириш муаммоси бўйича бирорта илмий тақдиқот иши бажарилмаган. Тарбия назарияси ва методикасида мазкур илмий йўналиш бирмунча ишлаб чиқилган бўлса ҳам, аксарият ўқитувчилар ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш тизимининг мақсади, вазифалари, принциплари, мазмуни, шакл ва усуллари тўғрисида тегишли билим, кўникма ва малакаларга эга эмасликлари оқибатида қараб чиқилаётган муаммо педагогик амалиётда жуда секинлик билан ҳал этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчилар фаолиятида атроф-муҳитга масъулиятли муносабат асослари етарли даражада шаклланмаслигига олиб келмоқда.
Юқорида таъкидланган ҳолатлардан келиб чиқилган ҳолда тадқиқот учун “Бошланғич синфларда экологик таълим ва маданиятни тарбиялашнинг илмий методик ва дидактик асослари ” мавзуси танланди.
Бошланғич таълим ёшидаги ўқувчиларда атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни шакллантириш зарурияти билан уни амалий рўёбга чиқариш имкониятлари ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш тадқиқот муаммоси ҳисобланади.

Download 257.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling