Молиявий фаолият
17 Молиявий фаолиятдан келиб чиқадиган пул оқимларини алоҳида кўрсатиш муҳимдир, чунки бу хўжалик субъектини молиялаштирадиган томонлар келгуси пул оқимларига бўлган талабларни олдиндан билиши учун фойдалидир. Молиявий фаолият натижасида келиб чиқадиган пул оқимларининг мисоллари қуйида келтирилган:
(a) акциялар ёки бошқа улушли инструментларни чиқаришдан келадиган пул тушумлари;
(б) хўжалик субъектининг акцияларини сотиб олиш ёки муомаладан чиқариш учун мулк эгаларига тўловлар;
(в) қарз мажбуриятларини чиқариш, қарзлар бериш, векселлар, облигациялар, ипотекалар ва бошқа қисқа муддатли ёки узоқ муддатли қарз мажбуриятларини чиқаришдан олинган пул тушумлари;
(г) қарзлар бўйича тўловлар; ва
(д) ижарага олувчи томонидан молиявий ижара бўйича мажбуриятини камайтириш учун қилинадиган тўловлар.
Операцион фаолият бўйича пул оқимларини акс эттириш
18 Хўжалик субъекти қуйидагилардан бирини қўллаган ҳолда операцион фаолияти бўйича пул оқимларини ҳисоботда кўрсатиши керак:
(a) бевосита усул, бунда ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий тоифалари кўрсатилади; ёки
(б) билвосита усул. Бу усулда фойда ёки зарар пулга дахли бўлмаган операцияларнинг ва ўтган ёки келгуси давр операцион пул тушумлари ёки тўловларининг ҳар қандай кечиктирилиши ёки ҳисобланишининг натижаларини, ҳамда инвестицион ёки молиявий пул оқимлари билан боғлиқ даромад ёки ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда тўғриланади.
19 Хўжалик субъектлари операцион фаолият бўйича пул оқимларини бевосита усулни қўллаш орқали ҳисоботда кўрсатиши маъқулланади. Бевосита усулни қўллаш натижада келгуси пул оқимларини баҳолаш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳамда билвосита усулни қўллашда акс эттирилмайдиган маълумотлар таъминланади. Бевосита усул қўлланилганида, ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий тоифалари тўғрисидаги маълумотни қуйидаги йўллар билан олиш мумкин:
(a) хўжалик субъектининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан; ёки
(б) умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган сотишдан тушум, сотиш таннарҳи (молиявий институтлар учун фоизлар ва шунга ўхшаш даромадлар ҳамда фоиз ҳаражатлари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар) ва бошқа моддаларни қуйидагиларга тузатиш орқали:
(i) давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар;
(ii) бошқа пулга дахли бўлмаган моддалар; ва
(iii) инвестицион ёки молиявий фаолият бўйича пул оқимларини келтириб чиқарадиган бошқа моддалар.
20 Билвосита усул қўлланилганида, операцион фаолияти бўйича соф пул оқимлари қуйдагиларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, фойда ёки зарарни тузатиш орқали аниқланади:
(a) давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришлар ;
(б) эскириш, резервлар, муддати кечиктирилган солиқлар, валюталар курсидаги фарқлардан олинган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар, ва қарам хўжалик жамиятларининг тақсимланмаган фойдаси каби пулга дахли бўлмаган моддалар; ва
(в) инвестицион ёки молиявий фаолият бўйича пул оқимларини келтириб чиқарадиган бошқа моддалар.
Муқобил равишда, операцион фаолияти бўйича соф пул оқимларини умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган даромадлар ва ҳаражатларни ҳамда давр мобайнида товар-моддий захиралардаги ва операцион дебиторлик ва кредиторлик қарзларидаги ўзгаришларни акс эттириш орқали билвосита усулда кўрсатиш мумкин.
Инвестицион ва молиявий фаолият бўйича пул оқимларини акс эттириш
21 Хўжалик субъекти инвестицион ва молиявий фаолиятлардан келиб чиқадиган ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларининг асосий тоифаларини ҳисоботда алоҳида кўрсатиши керак, бундан, 22 ва 24 бандларда белгиланганидек, соф асосда акс эттириладиган пул оқимлари мустасно.
Пул оқимларини соф асосда акс эттириш
22 Қуйидаги операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятлар бўйича келиб чиқадиган пул оқимлари ҳисоботда соф асосда кўрсатилиши мумкин:
(a) мижозлар номидан олинган пул тушумлари ва амалга оширилган тўловлар, агар пул оқимлари хўжалик субъектнинг эмас, балки мижознинг фаолиятини акс эттирса; ва
(б) тез айланадиган, катта миқдорлардаги ва сўндириш муддати қисқа бўлган моддалар бўйича пул тушумлари ва тўловлари.
23 22(а) бандида келтирилган пул тушумлари ва тўловларига қуйидагилар мисол бўла олади:
(a) банк томонидан талаб қилиб олингунча омонатларини қабул қилиш ва қайтариб бериш;
(б) инвестицион ташкилотда мижозлари учун сақланиб турган маблағлари; ва
(в) мулк эгалари номидан йиғиб олинган ва уларга тўланган ижара ҳақлари.
23A 22(б) бандида айтиб ўтилган пул тушумлари ва тўловларига қуйидагилар бўийча қилинган бўнаклар ва тўловлар мисол бўла олади:
(a) кредит карточкалари эгаларига тегишли асосий суммалар;
(б) инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш; ва
(в) бошқа қисқа муддатли қарзлар, масалан, сўндириш муддати уч ой ва ундан ҳам кам бўлган қарзлар.
24 Молиявий институтнинг қуйидаги фаолиятларидан келиб чиқадиган пул оқимлари ҳисоботда соф асосда кўрсатилиши мумкин:
(a) сўндириш санаси қатъий белгиланган омонатларни қабул қилиш ва қайтариб бериш бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
(б) бошқа молиявий институтларда омонатларни жойлаштириш ва қайтариб олиш; ва
(в) мижозларга ажратилган бўнақлар ва кредитлар ҳамда бўнаклар ва кредитларнинг қайтарилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |