Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад


Бошқа ошкор қилинадиган маълумотлар


Download 144 Kb.
bet10/11
Sana22.02.2023
Hajmi144 Kb.
#1222702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
EN GVT 2013 IAS 07 uz

Бошқа ошкор қилинадиган маълумотлар
48 Хўжалик субъекти раҳбарият изоҳлари билан биргаликда, хўжалик субъектида мавжуд бўлган, аммо гуруҳ томонидан фойдаланиш имкони бўлмаган катта миқдордаги пул маблағлари ва пул эквивалентлари суммасини ошкор этиши лозим.
49 Гуруҳ томонидан хўжалик субъектида мавжуд пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари қолдиқларидан фойдаланиш имконияти бўлмайдиган турли ҳолатлар мавжуд. Мисол қилиб, бош хўжалик субъекти ёки бошқа шуъба хўжалик субъектлари томонидан умумий фойдаланиш имконияти бўлмаган, валюта назорати ёки бошқа қонуний чеклашлар ўрнатилган мамлакатда фаолият кўрсатувчи шуъба хўжалик субъекти эгалигидаги бўлган пул маблағлари ва пул эквивалентларини келтириш мумкин.
50 Хўжалик субъекти молиявий ҳолати ва ликвидлигини тушуниш учун фойдаланувчиларга қўшимча маълумотлар берилиши ўринли бўлиши мумкин. Бу маълумотлар, раҳбарият изоҳлари билан биргаликда, маъқулланади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
(a) келгуси операцион фаолиятида ва капитал бўйича мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиш мумкин бўлган ишлатилмаган қарз маблағлари суммаси, бундай маблағлардан фойдаланишда чекловларини кўрсатган ҳолда;
(б) [ўчирилган]
(в) операцион имкониятларни сақлаб туриш учун талаб этиладиган пул маблағларидан ташқари, операцион имкониятларнинг кенгайишини кўрсатувчи пул оқимларининг умумий суммасини алоҳида акс эттириш; ва
(г) ҳар бир ҳисобот берувчи сегмент учун операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари суммаси (МҲХС 8 “Операцион Сегментлар” ни қаранг).
51 Операцион имкониятларининг кенгайишини акс эттирувчи пул оқимлари ва операцион имкониятларини сақлаб туриш учун зарур бўлган пул оқимларини алоҳида ошкор этиш фойдаланувчиларга хўжалик субъекти ўзининг операцион имкониятларини сақлаб туриш учун зарур ҳажмда инвестиция киритаётганлигини аниқлашда фойдалидир. Ўзининг операцион имкониятларини сақлаб туриш учун етарли инвестиция киритмаётган хўжалик субъекти, ўзининг жорий ликвидлигини сақлаб туриш ва мулк эгаларига фойдани тақсимлаш мақсадида балки ўзининг келажак иқтисодий самарадорлигини (фойдалилигини) путур етказаётган бўлиши мумкин.
52 Пул оқимларини сегментлар бўйича ошкор қилиш фойдаланувчиларга бутун хўжалик субъекти тегишли бўлган пул оқимларининг ва унинг таркибий қисмларига тегишли бўлган пул оқимларининг ўзаро алоқасини ҳамда сегмент пул оқимларининг мавжудлиги ва ўзгарувчанлиги ҳақида янада яхшироқ тушунчага эга бўлиш имконини беради.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling