Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад


Download 144 Kb.
bet1/11
Sana22.02.2023
Hajmi144 Kb.
#1222702
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
EN GVT 2013 IAS 07 uz


БҲХС 7


Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1

Мақсад
Хўжалик субъектининг пул оқимлари тўғрисидаги ахборот, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун, хўжалик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда ушбу пул оқимларидан фойдаланиш эҳтиёжларига баҳо бериш асоси сифатида фойдалидир. Фойдаланувчилар томонидан иқтисодий қарорлар қабул қилиниши учун, хўжалик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятига ҳамда бунинг муддати ва аниқлигига баҳо бериш талаб этилади.
Ушбу Стандартнинг мақсади, хўжалик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидаги содир бўлган ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни, давр мобайнидаги пул оқимларини операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятларга таснифлайдиган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот кўринишида, тақдим этишни талаб қилишдан иборат.
Қўллаш доираси
1 Хўжалик субъекти пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Стандартнинг талабларига мос равишда тайёрлаб, молиявий ҳисоботлар тақдим этиладиган ҳар бир даврда молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми сифатида такдим этиши шарт.
2 Ушбу Стандарт 1977 йил июлида тасдиқланган БҲҲС 7 “Молиявий Ҳолатдаги Ўзгаришлар тўғрисидаги Ҳисобот”ни ўрнини эгаллайди.
3 Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар хўжалик субъекти пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини қандай қилиб келтириб чиқариши ва фойдаланишига қизиқиш билдиришади. Бундай қизиқиш, хўжалик субъекти фаолиятининг хусусиятидан қатъий назар, ҳамда пул маблағлари хўжалик субъекти фаолиятининг маҳсулоти бўлиб, масалан молиявий институтлар мисолида, хизмат қилишига қарамасдан мавжуд бўлади. Хўжалик субъектларининг даромад келтирувчи фаолияти турлари қанчалик фарқли бўлмасин, уларнинг пул маблағларидаги эҳтиёжлари асосан бир ҳил сабаблардан келиб чиқади. Уларга пул маблағлари фаолиятни юргизиш, ўз мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш, ҳамда ўз инвесторларига даромадларини тўлаш учун зарурдир. Шунинг учун, ушбу Стандарт барча хўжалик субъектлари пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилишини талаб этади.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling