Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад
Download 144 Kb.
|
EN GVT 2013 IAS 07 uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шуъба хўжалик субъектлари, қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналарга инвестициялар
- Шуъба хўжалик субъектлари ва бошқа корхоналарда эгалик улушларидаги ўзгаришлар
- (a) инвестиция учун умумий тўланган ёки олинган товон; (б) ушбу товоннинг пул маблағлари ва пул эквивалентларидан ташкил топган қисми;
Даромад солиқлари
35 Даромад солиқлари натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари алоҳида кўрсатилиши ва операцион фаолият натижасидаги пул оқимлари сифатида таснифланиши лозим, агар улар молиявий ва инвестицион фаолиятларига маҳсус боғлиқ бўлмаса. 36 Даромад солиқлари, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланиши мумкин бўлган пул оқимларини келтириб чиқарувчи операциялар натижасида юзага келади. Солиқ ҳаражатини инвестицион ёки молиявий фаолият билан боғлиқлигини осонликча аниқлаб бўладиган бўлса, тегишли солиқ пул оқимлари қайси фаолиятга таалуқлигини аниқлашнинг кўпинча имкони йўқ, ҳамда уларга асос бўладиган операциялардан олинадиган пул оқимлари давридан фарқли даврда келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун, тўланган солиқлар одатда операцион фаолият натижасидаги пул оқимлари сифатида таснифланади. Бироқ, агар солиқ пул оқимини инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланган пул оқимларини келтириб чиқарган алоҳида операция билан боғлиқлигини аниқлаш имкони бўлса, солиқ пул оқими ҳам, мос равишда, инвестицион ёки молиявий фаолият сифатида таснифланади. Агар солиқ пул оқимлари битта турдан ортиқ фаолият билан боғлиқ бўлса, тўланган солиқларнинг умумий суммаси кўрсатилади . Шуъба хўжалик субъектлари, қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналарга инвестициялар 37 Қарам хўжалик жамияти, қўшма корхонаси ёки шуъбаларга қилинган инвестициялар ҳисоби улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёки таннарх бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаган ҳолда олиб борилса, инвестор пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда фақат унинг ўзи ва инвестиция объекти ўртасидаги пул оқимларини, масалан дивидендлар ва бўнакларни, кўрсатиши билан чегараланади. 38 Қарам хўжалик жамиятларга ҳамда қўшма корхонларга инвестицияларни улуш бўйича ҳисобга олиш усулида акс эттирадиган хўжалик субъекти, ўзининг пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботига, қарам хўжалик жамияти ёки қўшма корхонага қилган инвестицияси билан боғлиқ пул оқимларини, ҳамда ўзи ва қарам хўжалик жамияти ёки қўшма корхонаси ўртасидаги фойда тақсимоти ва бошқа тўловлар ёки олинган суммаларни киритади. Шуъба хўжалик субъектлари ва бошқа корхоналарда эгалик улушларидаги ўзгаришлар 39 Шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналарда назоратни қўлга киритиш ёки йўқотиш натижасида келиб чиқадиган умумий пул оқимлари алоҳида кўрсатилиши ва инвестицион фаолият сифатида таснифланиши лозим. 40 Хўжалик субъекти, ҳисобот даври давомида, умумий суммада, шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналарда назоратни қўлга киритиш ҳамда йўқотиш бўйича қуйидагиларнинг ҳар бирини ошкор этиши лозим: (a) инвестиция учун умумий тўланган ёки олинган товон; (б) ушбу товоннинг пул маблағлари ва пул эквивалентларидан ташкил топган қисми; (в) назорати қўлга киритилган ёки йўқотилган шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналаридаги пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари суммаси; ва (г) назорати қўлга киритилган ёки йўқотилган шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналаридаги пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларидан ташқари активлар ва мажбуритлар суммаси, асосий тоифалари бўйича жамланган ҳолда. 40A МҲХС 10 “Жамланган Молиявий Ҳисоботлар”да таърифланишича, инвестицион хўжалик субъекти ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган шуъба хўжалик субъектларига инвестицияларга нисбатан 40(в) ёки 40(г) бандлари қўлланмаслиги лозим. 41 Шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналарда назоратнинг қўлга киритилиши ёки йўқотилиши оқибатида келиб чиқадиган пул оқимларини ҳисоботнинг алоҳида сатрида кўрсатилиши билан сотиб олинган ёки сотилган актив ва мажбуриятларнинг суммаларини алоҳида акс эттирилиши , бундай пул оқимларини бошқа операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар натижасида келиб чиқадиган пул оқимларидан ажрата олиш имконини беради. Назоратни йўқотиш натижасида келиб чиққан пул оқимлари шу назоратни қўлга киритишдан юзага келган пул оқимларидан айрилиб ташланмайди. 42 Шуъба хўжалик субъектлари ёки бошқа корхоналарда назоратни қўлга киритиш ёки йўқотиш учун олинган ёки тўланган пул маблағларининг умумий суммаси бундай операцияларнинг, ҳодисаларнинг ёки шарт-шароитлардаги ўзгаришларнинг битта қисми бўлиб қўлга киритилган ёки чиқиб кетган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини айириб ташлаган ҳолда кўрсатилади . 42A Назоратни йўқотишга олиб келмайдиган шуъба хўжалик субъектидаги эгалик улушларидаги ўзгаришлар натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари молиявий фаолият бўйича пул оқимлари сифатида таснифланиши керак, бунда МҲХС 10да келтирилганидек, шуъба хўжалик субъекти инвестицион хўжалик субъекти томонидан сақланаётган ва ўзгаришлари фойда ва зарарда ҳисобга олиндиган ҳаққоний қиймат бўича баҳоланадиган бўлмаса. 42B Шуъба хўжалик субъектидаги эгалик улушларининг назоратни йўқотишга олиб келмайдиган ўзгариши, масалан, шуъба хўжалик субъектининг улушли инструментлари ош хўжалик субъекти томонидан кейинчалик сотиб олиниши ёки сотилиши, капитал билан операциялар сифатида ҳисобга олиниши керак(МҲХС10га қаранг), , агар шуъба хўжалик субъекти инвестицион хўжалик субъекти эгалиги остида бўлмаса ҳамда ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши талаб этилмаса. Бинобарин, бунинг натижасидаги пул оқимлари, 17 бандда келтирилганидек, мулк эгалари билан бошқа операциялар билан бир хил тарзда таснифланади. Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling