Пулга дахли бўлмаган операциялар
43 Пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан фойдаланишни тақозо этмайдиган инвестицион ва молиявий операциялар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди. Бундай операциялар молиявий ҳисоботларнинг бошқа жойида ушбу инвестицион ва молиявий фаолиятлар тўғрисида барча тегишли маълумотларни акс эттирадиган тарзда ошкор этилиши лозим.
44 Аксариятда инвестицион ва молиявий фаолиятлар жорий пул оқимларига бевосита таъсир этмайди, аммо улар хўжалик субъектининг капитали ва активларига таъсир қилади. Пулга дахли бўлмаган операцияларни пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатмасли пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот мақсадларига мос келади, чунки бундай моддалар жорий даврда пул оқимлари келтириб чиқармайди. Пулга дахли бўлмаган операцияларга қуйидагилар мисол бўла олади:
(a) активларни бевосита тегишли мажбуриятларни олиш орқали ёки молиявий ижара асосида сотиб олиш;
(б) хўжалик субъектини улушли инструментларни чиқариш эвазига сотиб олиш; ва
(в) қарз мажбуриятларининг капиталга айлантирилиши.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг таркибий қисмлари
45 Хўжалик субъекти пул ва пул эквивалентларининг таркибий қисмларини ошкор этиши ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботидаги суммаларнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган эквивалент моддалари билан солиштирмасини тақдим этиши лозим.
46 Пул маблағларини бошқариш амалиёти ва банк механизмларининг дунё бўйлаб фарқ қилишини ҳисобга олган ҳолда ва БҲҲС 1 “Молиявий Ҳисоботларни Тақдим Этиш”га риоя қилиш мақсадида, хўжалик субъекти пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини белгилашда қўллайдиган сиёсатини ошкор қилади.
47 Пул маблағлари ва пул эквивалентларининг таркибий қисмларини аниқлаш сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш таъсири, масалан, олдин хўжалик субъекти инвестицион портфелининг бир қисми деб қаралган молиявий инструментларни таснифлашдаги ўзгаришлар, ҳисоботда БҲҲС 8 “Ҳисоб Сиёсатлари, Бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар”га мувофиқ тарзда экс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |