Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 7 Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот1 Мақсад
Download 144 Kb.
|
EN GVT 2013 IAS 07 uz
Чет эл валютасидаги пул оқимлари
25 Чет эл валютасидаги операциялар натижасида келиб чиқадиган пул оқимлари, ушбу пул оқими санасидаги хўжалик субъектининг функционал валютаси билан чет эл валютаси орасидаги айирбошлаш курсини чет эл валютаси суммасига кўпайтирган ҳолда хўжалик субъектининг функционал валютасида акс эттирилиши лозим. 26 Хорижий шуъба хўжалик субъектининг пул оқимлари, ушбу пул оқимлари санасидаги функционал валюта билан чет эл валютаси орасидаги айирбошлаш курси бўйича функционал валютасига ўтказилиши (қайта ҳисобланиши) лозим. 27 Чет эл валютасида акс эттирилган пул оқимлари БҲҲС 21 “Валютани айирбошлаш курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири”га мувофиқ тарзда тақдим қилинади. Бунда ҳақиқатдаги курсга тахминан тенг бўлган айирбошлаш курсини қўллашга рухсат этилади. Масалан, чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш ёки чет эл шуъба хўжалик субъектининг пул оқимларини бир валютадан бошқа валютага ўтказиш учун маълум давр учун ўртача тортилган айирбошлаш курси қўлланилиши мумкин. Бироқ, БҲҲС 21-га мувофиқ чет эл шуъба хўжалик субъектининг пул оқимларини функционал валютага ўтказишда ҳисобот даврининг оҳиридаги айирбошлаш курсини қўллашга руҳсат этилмайди. 28 Чет эл валютасини айирбошлаш курсларидаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар пул оқимлари бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ, чет эл валютасида бўлган ёки чет эл валютасида олиниши кутилаётган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда, давр бошига ҳамда давр охирига бўлган ушбу пул маблағлари ва қларнинг эквивалентларини солиштириш мақсадида акс эттирилади. Бу сумма операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича пул оқимларидан алоҳида кўрсатилади, ва ушбу пул оқимларини давр оҳиридаги айирбошлаш курси бўйича ҳисоблаганда ҳосил бўладиган ҳар қандай фарқларни, агар бундай фарқлар бўлса, ўз ичига олади. 29 [ўчирилган] 30 [ўчирилган] Фоизлар ва дивидендлар 31 Олинган ва тўланган фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги пул оқимларининг ҳар бири алоҳида акс эттирилиши лозим. Уларнинг ҳар бири даврдан даврга изчил равишда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолиятга тегишли пул оқими сифатида таснифланиши лозим. 32 Давр давомида тўланган фоизларнинг умумий суммаси, у фойда ёки зарардатўғрисидаги ҳисоботда ҳаражат сифатида тан олиниши ёки БҲҲС 23 “Қарзлар бўйича ҳаражатлар”га мос равишда капиталлаштирилишидан қатъий назар, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши лозим. 33 Тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар молиявий институтлар ҳисоботларида, одатда, операцион пул оқимлари сифатида таснифланади. Бироқ, бошқа хўжалик субъектларига нисбатан бундай пул оқимларини таснифлашда конценсус (ягона келишув) мавжуд эмас. Тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар операцион пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар фойда ёки зарарни шакллантиришда иштирок этади. Бинобарин, тўланган фоизлар ҳамда олинган фоиз ва дивидендлар, мос равишда, молиявий пул оқимлари ҳамда инвестицион пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича ҳаражатлардир ёки инвестициялар бўйича даромадлардир. 34 Тўланган дивидендлар молиявий пул оқимлари сифатида таснифланиши мумкин, чунки улар молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича ҳаражатлардир. Бинобарин, фойдаланувчиларга хўжалик субъектининг операцион пул оқимларидан дивидендларни тўла билиши қобилиятини аниқлашда ёрдам бериш учун тўланган дивидендлар операцион фаолият натижасидаги пул оқимларининг бир қисми бўлиб таснифланиши мумкин. Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling