Бухгалтерия касбига қуйиладиган талаблар. Бухгалтерия ҳисоби, унинг мазмуни ва вазифалари Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Download 76.42 Kb.
bet3/4
Sana22.12.2022
Hajmi76.42 Kb.
#1042567
1   2   3   4
Bog'liq
3-маьруза (1) 2

Жавоблар:



  1. Бухгалтерия ҳисоби нима, бухгалтер ким?

Buxgalteriya hisobi - bu, kundalik va umumiy ma'lumotlar olish
maqsadida ayrim korxona, hissadorlik jamiyati, muassasa, tashkilot va
boshqalarning xo'jalik faoliyatini uzluksiz ravishda kuzatish va nazorat
qilish tizimidan iboratdir.~Buxgalteriya hisobining maqsadi foydalanuvchilarni
to'liq, ishonarli, o'z vaqtida tuzilgan moliyaviy va buxgalterlya
hisobining boshqa axborotlari bilan ta'minlashdan iborat.
Бухгалтер – бу:
1.корхонада ҳисоб ва ҳисоботнининг у ёки бу бўлимини юритиш бўйича раҳбар томонидан лавозимга тайинланган шахс;
2.корхонада ўзига юклатилган бўлим бўйича тузиладиган бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларга имзо ҳуқуқи берилган шахс;
3.корхона бухгалтерияси аппаратининг ходими;
4.салбий ҳолатлар учун (талон-тарожлик, ўғирлик, солиқ ҳисоб-китобларини нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоботнинг хаспўшланганлиги, уларни кечикиб топширилганлиги ва бошқа ҳолатлар учун) корхона раҳбари томонидан маъмурий ва молиявий жавобгарликка тортиладиган шахс.



  1. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўналишлари нималардан иборат?

Амалиётга бозор тамойилларини жорий этиш, мароиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиётда таркибий ва институтционал ўзгаришларни амалга ошириш орқали миқдорий натижадан сифат кўрсаткичига ўтишни таъминловчи ривожланишининг янги моделини шакллантириш. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги устувор йўналишларни инобатга олиш зарур:
иқтисодиёт тармоқлари маҳсулотлари нархини шаклланиши ва реализация қилинишида ишлаб чиқарувчи мустақиллигини таъминлаш, давлат тасарруфидаги корхоналарни монополистик аҳамиятига кўра хусусийлаштиришни давом эттириш, монополияни назорат қилиш органи ваколатларини кенгайтириш ҳамда монополияга қарши курашиш қонунчилигини такомиллаштириш, айрим товар ва хизматлар нархини давлат томонидан белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш;
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва инқироз шароитида мамлакат фискал сиёсатининг аниқ меъёрларини ишлаб чиқиш, натижага йўналтирилган бюджет сиёсатини амалиётга тўлиқ жорий этиш, маҳаллий бюджетнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга  йўналтирилган фискал сиёсат қоидалари ва бюджет харажатлари самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
пенсия тизимини ижтимоий демографик ўзгаришлардан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, аҳоли турмуш даражаси стандартларини ривожланган мамлакатлар даражасига етказиш йўлларини ишлаб чиқиш;
ўрта муддатларада мослашувчан, узоқ муддатларда эса қаттиқ инфиляцион таргетлаш сиёсатини олиб бориш, иқтисодий тебранишлар даврида қисқа ва ўрта муддатда пул-кредитининг сиёсат инструментларининг таъсирчанлигини ошириш, пул-кредит сиёсати алтернатив дастакларини амалиётга жорий этиш, мамлакат молиявий барқарорлик индикаторларини ишлаб чиқиш ва уларни халқаро талабларга босқичма-босқич етказиш;
миллий иқтисодиёт салоҳиятини, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорга интеграцияси таъсирини инобатга олиб, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш;
экспорт қилувчилар учун ташқи бозор конъюнктураси тўғрисидаги онлайн маълумотлар базасини ҳамда улардан фойдаланиши учун ягона онлайн порталини яратиш;
янги бозорларга дифференциалашган товар номенклатураси билан кириб келувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни протекционизм сиёсатини қўлламаган ҳолда қўллаб-қувватлаш орқали ўрта ва узоқ муддатларда экспортга йўналтирилган фаол иқтисодий сиёсатни амалга ошириш;
вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг ўзаро интеграциялашган ягона статистик маълумотлар базасини яратиш ҳамда мазкур статистик маълумотлардан барча вазирлик ва идоралар фойдаланиши мумкин бўлган ягона онлайн портални яратиш;
яшил иқтисодиёт меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга босқичма-босқич жорий этиш ва унинг талабларига мос келадиган объектлар қурилишини рағбатлантириш.
 
 Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери ўрта технологияларга асосланган қайта ишловчи саноатни жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида бозор тамойилларига ўтказиш, юқори технологияларга асосланган хизматларни ривожланиши учун зарурий шароит яратиш учун қуйидаги устувор йўналишларни амалга ошириш лозим:
республиканинг иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда тармоқ, товар гуруҳи ёки аниқ бир товар номенклатураси тенглик ва муддатлик тамоилларини инобатга олган ҳолда ўрта муддатда экспорт салохиятига эга булган тармокларда импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш сиёсатини олиб бориш ҳамда экспорт салоҳиятига эга бўлмаган тармоқларда импорт тарифларини кескин камайтириш ёки нолга тенглаштириш;
иқтисодиёт тармоқлари товар ва хизматларига халқаро стандартларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш;
истеъмолчига етказиш ва тақсимлаш тизимини модернизация қилиш, геология қидирув ишларига янги технологияларни қўллаш орқали углеводород базасини кенгайтириш, етказиш ва тақсимлаш тизимига блокчейн технологияларини қўллаш, углеводородни қайта ишлашда замонавий технологияларни қўллаш;
муқобил энергия мосламалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш орқали унинг умумий энергия балансидаги улушини ошириш, муқобил энергияни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларини солиққа тортишда солиқ юкини камайтириш йўли билан соҳани ривожлантириш;
тармоқлар кесимида энергия истеъмолининг ўртача меъёрларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиш, белгиланган меъёрдан паст даражада энергия истеъмол қилувчи ишлаб чиқариш субъектларини рағбатлантириш механизмини жорий этиш орқали ишлаб чиқаришда ресурс тежамкор техника ва технологияларидан кенг фойдаланиш;
суюлтирилган газ ва газ симон углеводородлар заҳирасини ошириш учун геология қидирув жараёнларида замонавий технологияларни қўллаш, углеводородларни қайта ишлаш натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, энергия балансида қайта тикланувчи муқобил энергия улушини ошириш, Ўрта Осиёда сув энергетикаси концорциумини ташкил этиш;
қора ва рангли металлургия хом-ашё базасини инвентаризациядан ўтказиш, уни қазиб олиш ва бирламчи қайта ишлашни мини заводлар орқали амалга ошириш, металл чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш ва ундан олинадиган товар номенклатурасини ошириш, металургия тармоғи хом-ашё базасини Казахтау, Оқтау, Теминбулоқ, Қоятош, Темиркон, Суренота каби конларни ўзлаштириш орқали кенгайтириш, кузов ва корпус конструкциялар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган янги турдаги метал материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида қора ва рангли металлургия саноатида ломни йиғиш ва қайта ишлашдаги чекловларни бекор қилиш, кичик ва ўрта конларда кичик металлургия комбинатлар қурилишини рағбатлантириш;
чиқиндилардан минерал ва суюлтирилган ўғитларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, техноген чиқиндиларни қайта ишлашда сўнги технологиялардан фойдаланиш, турли минераллардан ташкил топган мураккаб минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда лазерли, ядро электрон, ион плазмали, ион-фотонли технологияларни қўллаш;
фосфорни қайта ишлашда янги технологияларни кенг қўллаш, металлонни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, кимёвий толаларни ҳамда резина техник маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва соҳада инновация ва ресурс тежашни рағбатлантириш;
машинасозлик ва электротехника саноати тармоғининг илмий-тадқиқот базасини мустаҳкамлаш, нефт-кимё саноатига эҳтиёт бутлов қисмлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қайта тикланувчи энергия ҳосил қилувчи ускуналарни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришда лазерли, ядровий электр, ионплазмали технологияларни қўллаш, автомобилсозлик саноати экспорт салоҳиятини ошириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, дамсиз ғилдиракларни, янги турдаги кимёвий толаларни, резинатехник маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
ойна ва цемент ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўлиқ рақобат муҳитига ўтказиш, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш, тармоқда чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантириш орқали қурилиш материаллари тармоғи салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш;
озиқ-овқат саноати тармоғида йирик корхоналар ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш, тармоқда 725 халқаро стандартларни жорий этиш, ресурсларни тақсимлаш механизмига бозор тамоилларини тўлиқ жорий этиш, 3 ёшгача бўлган болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт кўламини кенгайтириш;.
тайёр дори воситаларини сертификациялаш тартиб тамойилини  оптималлаштириш, тармоқ маҳсулотларини сертификациялашда халқаро стандартларни жорий этиш, дженировкали маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган илмий ишлаб чиқариш лабораторияларини ишга тушириш, маҳаллий доривор ўсимликлардан дори воситаларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
дори воситалари халқаро савдоси тизимига интеграцисини жадаллаштириш, янги клиник дори воситаларини яратишда хорижий фармацевтика ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш орқали фармацевтика ва микробиология саноатини ривожлантириш;
ишлаб чиқариш амалиётидан ўтган (GMP) препаратларини ишлаб чиқариш кичик қувватларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан клиник синовлар ўтказишни рағбатлантириш;
енгил саноат тармоғида марказлашган ва номарказлашган кластер моделини ривожлантириш, жаҳонда тан олинган дизайн корхоналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан интеграциясини жадаллаштириш, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ҳузурида ўқув тадқиқот марказини ташкил этиш;
тармоқ маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимига халқаро стандартларни жорий этиш, бренд корхоналарни мамлакатда фаолият юритишини рағбатлантириш;
қишлоқ хўжалигида шахсий томорқа, деҳқон хўжаликлари, кичик фермер хўжаликлари сонини ошириш, тармоқдаги кичик ер эгаларини зарурий техника билан таъминлаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни табиий офатлардан суғурталаш механизмини такомиллаштириш, барча турдаги маҳсулотларни стандартлаштиришни амалга ошириш ва миллий стандартларни халқаро стандартларга мослаштириш;
қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, тармоқда ер муносабатларини ислоҳ қилиш ва ердардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда экин майдонларини жойлаштириш, шўрланган ва лалми ерларни муомалага киритиш;
қишлоқ хўжалигида жаҳон бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказишни доимий механизмини яратиш орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини молиявий ресурслар билан таъминлашнинг янги инструментларини жорий этиш;
сувдан фойдаланиш, ирригация ва мелиорация объектларини эгалик қилиш тизимига бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, соҳада давлат-хусусий шериклик механизмини тадбиқ этиш, канал, ариқ, гидротехник мосламалар, юқори қувватли қувурларни давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида қуриш;
экин майдонларини суғоришда ресурс тежовчи технологияларни қўллашни рағбатлантириш, ирригация инфратузилмаси қурилмаларининг ресурс истеъмоли меъёрларини белгилаш ва ирригация инфратузилмаси қамров даражасини ошириш;
халқаро хостеллар франшизаси асосида ҳостеллар қурилишини рағбатлантириш, йирик савдо муассасалар қуришлишини билвосита қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, туризм соҳасида давлат хусусий-шериклик механизмини кенг жорий этиш, республикада хорижий банклар фаолият юритишлари учун рухсат бериш тизимини соддалаштириш, молия-банк инфратузилмаси қамров даражасини ошириш, нобанк ссуда институтлари фаолиятини жадаллаштириш;
мамлакат молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, республика ҳудудида хорижий банклар иш бошлашини босқичма-босқич соддалаштириш, молия-банк фаолияти қамров даражасини ошириш, нобанк ссуда институтлар фаолиятини жадаллаштириш;
мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) алоҳида талабларни ишлаб чиқиш асосида муассасаларга болаларни қабул қилиш ёш чегарасини пасайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун МТМ қамров даражасини ошириш; МТМ бюджет томонидан молиявий кўмак бериш механизмини такомиллаштириш;
умумий ўрта таълим тизимида давлат хусусий-шериклик механизмини кенг жорий этиш, ўқувчиларни баҳолашда PISA тизимини жорий этиш, дуал тизимига асосланган юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тизимини давлат хусусий-шериклик асосида жорий этиш, касб-ҳунарга ўқитишнинг онлайн тизимини кенг жорий этиш, жаҳон бозор конъюнктураси ўзгаришига қараб яқин келажакда иқтисодиётда талаб юқори бўладиган соҳаларни аниқлаш;
ҳудудий талаблардан келиб чиқиб, амбулатор ва стационар хизматларини кўрсатувчи клиникаларни ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатишни стандартлаштириш, шифокорларни лицензиялаш, тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш механизмини такомиллаштириш, мажбурий тиббий суғурталаш тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини тадбиқ этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини мажбурий тиббий суғурталашда давлат томонидан кўмак бериш механизмини ишлаб чиқиш;
ташиш хизматлари бозорида хусусий сектор улушини ошириш, ташиш хизматлари стандартларини ишлаб чиқиб, унга қўйиладиган стандартларни халқаро стандарларга босқичма-босқич ўтказиш йўлларини ишлаб чиқиш, халқаро даражадаги Бир йўл бир макон лойиҳасида фаол қатнашиш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш;
ўрта ва йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, клиринг тизимини ривожлантириш ҳамда нақдсиз пул кўринишидаги ҳисоб-китоблар учун қулай муҳит яратиш, давлат органлари орасида ўзаро маълумот алмашинув имконини берувчи интеграциялашган дастур яратиш.
 
Мактабгача ва олий таълим тизими қамров даражасини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлатни ижтимоий ҳимоя тизимини халқаро стандартларга ўтказиш, демографик ўсиш омилини иқтисодий ўсиш драйверига ўтказиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари”да назарда тутилган барча устувор йўналишларни амалга ошириш орқали инсон капитали ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш. Мазкур вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
оилавий ва йирик хусусий мактабгача таълим муассасалар (кейинги ўринларда – МТМ) сифати ва миқдорини ошириш, МТМ ларга алоҳида талабларни ишлаб чиқиш асосида болаларни қабул қилиш ёш чегарасини пасайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун МТМ қамров даражасини ошириш, бюджет томонидан МТМ молиявий кўмак бериш механизмини такомилаштириш;
умумий ўрта таълим тизимига давлат хусусий-шериклик механизмини жорий этиш, таълим сифатига қўйиладиган талабларни босқичма-босқич жаҳон талабларига мослаштириш, ўрта таълим тизимига болаларни қабул қилиш ёшини пасайтириш, Германия тажрибасига асосланган ҳолда юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш дуал тизимини ва касб-ҳунарга ўқитишнинг онлайн тизимини кенг жорий этиш;
ёшлар ўртасида адабиёт, публицистика ва рассомчилик соҳасида «онлайн» тадбир ва танловларни ўказиш, маҳаллий ҳамда хорижий адабиётлардан бепул фойдаланиш имконини яратувчи «онлайн» кутубхоналарни кенг жорий этиш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни давом эттириш;
аҳолини ижодий ривожланиши учун ҳар томонлама шароит яратиш, маданий меъросларимизни ҳимоя қилиш қамров даражасини ошириш, маданий меъросларни сақлашда стандартлар ишлаб чиқиш;
спорт майдончаларини хусусий сектор фойдаланишига бериш, янги қуриладиган спорт иншоотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш, имконияти чегараланган аҳолини спорт билан шуғулланиши учун тўлиқ шароит яратиш, аҳолини спорт билан шуғулланиш даражасини ошириш;
давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш, давлат ижитимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш, ишсизлик учун бериладиган нафақа бериш тизимини яхшилаш, ижтимоий суғурталаш тизимини Халқаро меҳнат ташкилоти халқаро конвенция ва меъёрларига мувофиқлаштириш;
ижтимоий соҳа меъёрларини ишлаб чиқиш (энг паст даромад, истеъмол, турар жой билан таъминланганлик ва бошқалар), ижтимоий регистр юритишни амалиётини жорий этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш механизми манзиллилигини ошириш, имконияти чекланган аҳолининг мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги масалаларда тўсиқларсиз қатнашишига тўлиқ шароит яратиш;
аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш тизимига электрон рўйхат, йўриқнома, рецепт, амбулатория картасини жорий этиш, олис ҳудудларда соғлиқни сақлаш ҳодимлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш муассасаларига малакали кадрларни жалб этишда уларга устамалар белгилаш, турар жой ва транспорт воситалари билан таъминлаш, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар рўйхатини шакллантириш, кекса ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш турларини алоҳида белгилаш;
ҳудудий талабдан келиб чиқиб, амбулатор ва стационар хизматларни кўрсатувчи клиникаларни ташкил этиш; тиббий хизмат кўрсатишни стандартлаштириш, соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизматларини лицензиялаш, тиббий муассасаларни аккредитациядан ўтказиш механизмини такомиллаштириш;
мажбурий тиббий суғурталаш тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини мажбурий тиббий суғурталашда давлат томонидан кўмак бериш механизмини ишлаб чиқиш, тиббий хизматлар сифатини баҳоловчи ва мониторинг қилувчи мустақил орган ташкил этиш;
аҳолини мажбурий тиббий суғурта билан қамров даражасини ошириш, соғлиқни сақлаш хизматларига халқаро стандартларни қўллаш, ҳар бир кишининг соғлиги тўғрисидаги онлайн маълумотлар базаси асосида кутилаётган хатарларни аниқлаш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш, тиббиёт ходимларини малакасини баҳолаш тизимига халқаро стандартларни қўллаш.
 
Илмий-тадқиқот натижадорлигини ошириш, инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва инновацияларни молиялаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, хусусий секторни инновацион фаолият билан шуғулланишини рағбатлантириш, миллий инновация тизимини шакллантириш ва уни жаҳон илмий-тадқиқот ҳамда инновацион ривожланиш трендига қўшилиши орқали узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиши учун асос яратиш. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратиш лозим:
миллий инновация тизими рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мавжуд қонуний базани инвентаризациядан ўтказиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш, жаҳон илмий тадқиқот янгиликларини ўзлаштирадиган ҳамда амалиётга жорий этиш имкониятларини қамраб олган миллий инновацион тизимни яратиш;
илмий-тадқиқот соҳасини молиялаштиришда давлат фундаментал йўналишларини ва хусусий сектор амалий ишларини молиялаштириш, инновацион фаолиятини молиялаштиришнинг алтернатив дастакларини жорий этиш;
ҳудудларда инновацион технопаркларни ташкил этиш учун тегишли имтиёзлар бериш ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш механизмларини такомиллаштириш;
миллий иқтисодиёт хусусиятидан келиб чиқиб, жойларда инновацион марказларни ташкил этиш, жаҳон стандартларини инобатга олган ҳолда инновацияни белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш, тармоқ корхоналарини илмий-тадқиқот ва конструкторлик муассасаларини ташкил этишини рағбатлантириш ва республика патентлаш тизимига босқичма-босқич халқаро стандартларни қўллаш;

  1. Иқтисодиётни ривожлантиришда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари нималардан иборат?

1. Республикамизда бухгалтерия ҳисобини юритиш, бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган, бухгал­терия ҳисобига оид қатор миллий стандартлар (БҲМС) ишлаб чиқилган бўлсада, корхоналар ама­лиётида ушбу соҳада маълум камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Тадқиқот натижаларига асосланиб, ушбу масалаларнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Янги шаро­итда бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши керак деб ҳисоблаймиз:
2. Бухгалтерия ҳисобининг назорат функ­сиясини кўтариш масаласи. Қабул қилинган қонунлар ва қонуности хужжатларда бухгалте­рия ҳисобининг назорат қилиш функсияси тўлиқ ўз аксини топмаган. Янги таҳрирдаги «Бухгалте­рия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга асосан йирик корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил эти­лиши, бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари, унга қўйилган талаблар келтирилган, лекин бугунги кунда ўта муҳим бўлган кичик бизнес субъекта­рида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби ушбу хужжатда тўлиқ ўз ифодасини топмаган;
3.Бугунги кунда, республикамизда бухгал­терия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектларда, бюджет ташкилотларида, банкларда турлича шак­ллар ва тамоиллар асосида юритилмоқда. Ушбу субъектларда бухгалтерия ҳисобининг муҳим усули ва шарти бўлган «Счетлар режаси» ҳам турличадир. Бундан келиб чиқиб турли счетлар режасига мос равишда турлича ҳисоб регис­трлари қўлланилмоқда. Натижада, тармоқлар ва миллий иқтисодиёт даражасида иқтисодий кўрсаткичларни умумлаштириш қийин кечмоқда. Тармоқ, фаолият туридан қатъий назар, иқтисодиётнинг тармоқларида ягона тамоиллар асосида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва ягона «Счетлар режаси»дан фойдаланилиши керак деб ҳисоблаймиз. Бугунги кунда корхоналар амалиё­тида бухгалтерия ҳисобининг компьютерлашти­рилган шаклининг кенг жорий этилиши иқтисодиёт тармоқларида ягона бухгалтерия ҳисоби тизимига ўтишга имконият беради;
4.Бозор иқтисодиёти талаблари ва «Ҳаракатлар стратегияси»даги вазифалар эътиборга олиниб бухгалтерия ҳисобини янги объектлари илмий жиҳатдан асосланиши керак. «Бозор иқтисодиёти», «билим иқтисодиёти», «кўпмулкчиликка асос­ланган иқтисодиёт», «ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга асосланган иқтисодиёт» шарои­тида корхоналар (ташкилотлар)га кўпроқ даро­мад (фойда) келтирадиган бухгалтерия ҳисоби объектларини асослаш ва уларнинг ҳисобини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бундай объектларга «Ҳаракатлар стратегияси»да кўзда тутилган таркибий ва институционал ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнлар, солиқ юкини камай­тириш билан боғлиқ бўлган жараёнлар, инве­стициялар, импорт-экспорт операциялари, пул-валюта маблағлари билан боғлиқ жараёнлар, хизмат кўрсатиш соҳаси, ресурслар ва улардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлар, янги техника ва технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ жараёнлар шулар жумласидандир. Ўз навбатида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик жараёнларни ҳисобга олиш учун «Счетлар режаси» га янги счетларни киритиш лозим;
5. Бухгалтерия ҳисоби орқали хўжалик юри­тувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлиги минланади. Бунинг учун корхонанинг таваккалчи­ликлари, иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичлари илмий жиҳатдан асосланиши ва ҳисобга олиниши керак. Бу ўз навбатида корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичларини ҳисобга олувчи бух­галтерия ҳисоби счетларини ишлаб чиқиш билан боғлиқдир;
6.Корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг яку­ний босқичи «Молиявий ҳисобот» ларни тузиш ва тақдим қилиш билан барҳам топади. «Молиявий ҳисобот»да корхона маблағлари, уларнинг манба­лари 1-шалк: «Бухгалтерия баланси»да ўз аксини топади. Олинган даромадлар, қилинган харажат­лар ва якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) «Молиявий ҳисобот»нинг 2-шакли: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» да мужассам­ланган бўлади. Ушбу ҳисобот тўғри, асосли ва ҳаққоний тузилган бўлиши лозим. Бошқача қилиб айтганда ушбу ҳисоботга корхонанинг «ташриф қоғози» деб қараш керак. Чунки, ушбу ҳисобот шаклидаги маълумотлар асосида солиқ орган­лари, таъминотчилар, сотиб олувчилар, банклар ва бошқа манфаатдор шахслар билан ўзаро шартномалар тузилади ва ҳисоб-китоблар олиб борилади. Ушбу масалаларда корхона бошлиғи ва бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг маъ­сулиятлари янада оширилиши лозим;
7. «Молиявий ҳисобот»ларни тузиш ва тақдим этиш муддатлари эскирган бўлиб давр талабла­рига тўлиқ жавоб бермайди. Ушбу муддатлар қайтадан кўриб чиқилиб янги мазмундаги хужжат­ларда ўз аксини топиши керак деб ҳисоблаймиз. Мисол учун, йиллик «Молиявий хисобот»ларни тақдим этиш муддати, келгуси йилнинг 15 янва­ригача қилиб белгилаш мақсадга мувофиқдир. «Молиявий ҳисобот» ларни тузиш ва тақдим этишда халқаро тажрибалар ва стандартлардан кенг фойдаланиш лозим;
8.Бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш соҳа мутахассис­ларининг касбий маҳоратига бевосита боғлиқ. «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши талабалари ушбу касбни фақат назарий жиҳатдан ўрганишлари етарли эмас. Уларни олинган наза­рий билимлари амалиётдаги кўникмалар билан доимий равишда уйғунлаштирилиб борилиши керак. Ушбу масаланинг ижобий ҳал қилиниши талабалар амалиёти тўғрисидаги амалдаги меъё­рий ҳужжатларни такомиллаштиришни тақозо қилади. Мулк шакли ва фаолият туридан қатъий назар, талабалар энг илғор корхоналарда амали­ётни ўташлари керак;
Юқоридаги таклиф ва тавсияларнинг ижобий ҳал этилиши ва корхоналар фаолиятида жорий қилиниши, шак-шубҳасизки ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янги босқисга кўтаришга хизмат қилади.



  1. Корхоналарда бош бухгалтернинг хукуклари ва мажбуриятлари



Download 76.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling