Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси
Download 0.61 Mb.
|
12.Бошкарув психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демократик раҳбар
Авторитар раҳбар - барча кўрсатмаларни ишчанлик руҳида аниқ, равшан, кескин оҳангда ходимларга етказади. Мулокот жараёнида ҳам ҳодимларга нисбатан дўқ-пўписа, кескин таъқиқлаш
каби қатъий оҳанглардан фойдаланилади. Унинг асосий мақсадларидан бири - нима билан бўлсада, ўз хукмини ўтказиш. Унинг нутқи ҳам аниқ ва равон, доимо жиддий тусда бўлади. бирор иш юзасидан ходимларни мақташ ёки уларга жазо бериш, танқид қилиш соф субъектив бўлиб, бу нарса бошлиқларнинг кайфиятига ва ўша шахсларга нисбатан шахсий муносабатига боғлиқ. Жамоа аъзоларининг тилак-истаклари, уларнинг фикрлари ва маслаҳатэи жуда кам холлардагина инобатга олинади, аксарият холларда бундай истаклар ёки кўрсатмалар тўғридан-тўғри дўқ-пўписа, камситиш ёки маънавий жазолаш йўли билан чекланади ёки қониқтирилмайди. Бундай раҳбар ўзининг иш услубларини, келажак режалари, бирор аниқ ишни, қандай амалга оширмоқчилигини одатда, сир тутади, унинг фикрича, бу унинг обрўйига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Авторитар раҳбарда хар бир жамоа аъзоларининг қобилияти, ишга муносабатлари, мавқеларига кўра тутган ўринлари ҳақида тасаввур борки, шунга кўра у хар бир ходимнинг иш характерларини максимал тарзда дастурлаштириб қўйган, унда хар қандай чекланишлар унинг очиқ ғазабини келтиради ва бунинг учун унда жазолашнинг турли услублари мавжуд. Яна бундай жамоалардан хокимият - марказлаштирилган жамоа раҳбари ушбу марказнинг якка хокими - шунинг учун ҳам бу ерда «менинг одамларим», «менинг ишим», «менинг фикрим бўйича» қабиладаги иборалар тез-тез ишлатиб турилади. Демократик раҳбар - аксинча, бўйсунувчиларга мустақиллик, эрк бериш тарафдори. Ишни ишчиларнинг шахсий қобилиятларини ҳисобга олган холда тақсимлайди. Бунда у ходимларнинг шахсий мойилликларини ҳам ҳисобга олади. Буйруқ ёки топшириқ, одатда таклиф маъносида берилади. Нутқ оддий, доимо осойишта, сокин, унда ўртоқларча, дўстона муносабат сезилиб туради. Бирор кишини мақташ, уни-лавозимини ошириш ёки ишдаги камчиликка кўра, ишига баҳо бериш доимо жамоа аъзоларининг фикри билан келишилган холда амалга оширилади. Жамоада танқид ва ўз-ўзини танқид шундай йўлга қўйилганки, унинг оқибатидан хеч ким азият чекмайди. Чунки кўпроқ бошлиқ эмас, балки жамоанинг бошқа фаоллари -норасмий лидерлар танқид қиладилар. Бошлиқ йўл қўйган хато-камчиликларини жамоатчилик олдида бўйнига олади ва олишдан қўрқмайди, чунки ундаги масъулият ҳисси нафақат юқори бошқарув ташкилотлари аъзолари билан мулокот пайтида, балки ходимлар билан мулокотда ҳам сезилиб туради ва қўйилган топшириқ юзасидан масъулиятни бошқаларга ҳам бўлиб беришни яхши кўради. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling