Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

 
 
 
 
Машарипова Гуларам Камиловна 
фалсафа фанлари доктори, профессор
 
Расмий оппонентлар: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Етакчи ташкилот:
 
 
 
 
Диссертация ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар 
берувчи PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгашнинг 2023 йил 
«____» ___________ соат ____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 200114, Бухоро 
шаҳри, М.Иқбол кўчаси, 11-уй. Тел.: (65) 221-29-14; факс: (65) 221-57-27, е-mail: 
buxdu_rektor@buxdu.uz)
Диссертация билан Бухоро давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин (_____ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 200114, Бухоро шаҳри, 
М.Иқбол кўчаси, 11-уй. Тел.: (65) 221-25-87.) 
Диссертация автореферати 2023 йил “____” _______________ куни тарқатилди. 
(2023 йил «____» _________ даги _________ рақамли реестр баённомаси.) 
 
 
 
 
Наврузова Г.Н. 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, 
фалсафа фанлари доктори, профессор 
Шарипов А.З. 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби,
фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент 
 
Саломова Ҳ.Ю. 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси,
фалсафа фанлари доктори, профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссeртaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти. Жаҳонда 
шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув шароитида Марказий Осиё 
ва Европа Ренессансининг ўзаро таъсир хусусиятлари, IX-XV аср
мутафаккирлари қарашларида табиий-илмий ва фалсафий билимлар ривожи 
ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришнинг тарихий-фалсафий асосини 
ўрганиш энг долзарб муаммолардан биридир. Ренессанс даврида барча 
мамлакатлар учун шу нарса характерлики, фан ва маданият Ҳинд, Хуросон, 
Мовароуннаҳр, Форс, Бобил, Миср, Юнон ва Рим фани ҳамда маданиятининг 
аралашиши, бир-бирига сингиб бориши, илм-фан соҳасида эришган 
ютуқларнинг энг юқори чўққисига интилди. Шу жиҳатдан олганда, ҳозирда 
тез ўзгараётган, ривожланаётган ва трансформациялашаётган даврда Учинчи 
Ренессанс ворисларини тарбиялашда Шарқ ва Ғарб Ренессансининг ўзига хос 
хусусиятларини ўрганиш заруриятини тақозо этмоқда.
Дунё тамаддунига салмоқли ҳисса қўшган мутафаккирлар илмий 
меросидаги оламнинг яралиши, яратувчи ва инсон, коинот, табиат, ижтимоий 
ҳаёт ҳақидаги таълимотнинг илмий жиҳатларини тадқиқ этиш, диний ва 
дунёвий билимларнинг инсон ва табиат муносабатлари моҳиятини очиб 
беришдаги табиий-илмий қарашларнинг ижтимоий-фалсафий тафаккур 
ривожидаги ўрнини асослаш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бугун Янги Ўзбекистонда «Миллий тикланишдан - миллий юксалиш 
сари» бош ғоясига таяниб, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш вазифаси 
қўйилган экан, уни бажаришда ёшларни алломалар меросини ўрганишда 
фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Айни шу маънода
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, 
«Ёш авлоднинг фуқаролик позицияси ва фаоллигини кучайтириш, 
фарзандларимизни мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-
ҳунарларни пухта эгаллаб, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган 
баркамол шахслар, етук мутахассислар этиб тарбиялаш бўйича кенг кўламли 
ишларни олиб бормоқдамиз»
1
. Шу нуқтаи назардан, Марказий Осиё ва Европа 
Ренессансининг ўзига хос хусусиятлари (тарихий-фалсафий таҳлил) мавзуси 
комплекс равишда ўрганилмаганлигини инобатга олиб, илмий жиҳатдан 
тадқиқ қилиш энг долзарб муаммолардан биридир.
Ўзбeкистон Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2020 йил 8 октябрдaги
ПФ-5847-сон «Олий тaълим тизимини 2030 йилгaчa ривожлaнтириш 
концeпциясини тaсдиқлaш тўғрисидa»ги Фармони, 2021 йил 26 мapтдaги
ПҚ-5040-coн 
«Maънaвий-мaърифий 
ишлaр 
тизимини 
тубдaн 
тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги қарори, Ўзбeкистон 
Рeспубликaси Прeзидeнтининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги 
Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида»ги 2022 йил 28 январдaги 
ПФ-60-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
20 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва соҳага оид бошқа 
1
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. - Тошкент: «O‘zbekiston» нашриёти, 2021. - Б.54-55. 



меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда 
ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling