Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган таълим


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган таълим 
муассасасининг илмийтадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация Термиз давлат университети «Илм-фанни 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини 2020-2023 йилларда амалга ошириш бўйича 
йўл харитаси» илмий-тадқиқот ишлари режасининг «Фалсафа тарихининг 
замонавий 
назарий-методологик 
муаммолари» 
мавзуси 
доирасида 
бажарилган. 
Тaдқиқотнинг мaқсaди. Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг 
ўзига хос хусусиятларини (тарихий-фалсафий таҳлил) ёритиш, табиий-
фалсафий ва замонавий билимлар ривожи ҳамда ёшларнинг маънавий меросни 
ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
Тaдқиқотнинг вaзифaлaри: 
60
Нариманов К.Г. Абу Райҳон Беруний ва Фрэнсис Бэкон гносеологик-ахлоқий концепцияларининг 
фалсафий-компаративистик тадқиқи. Фал. фан. бўйича фал. доктори (PhD) дисс. автореферати. – Тошкент, 
2022, 52 б. 
61
Бахадиров Р.М. Из истории классификации наук на средневековом мусульманском Востоке. –Ташкент: 
Академия, 2000. 
62
Эргашев У.Б. Аҳмад Тошкўпризода ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий қарашларининг ҳозирги 
давр жамият тараққиётидаги аҳамияти. Фал. фан. бўйича фал. доктори (PhD) дисс. автореферати. – Тошкент, 
2022, 44 б. 


11 
Марказий Осиё Ренессансининг тарихий-фалсафий масалаларини 
бирламчи манбалар асосида очиб бериш; 
Европада Уйғониш даври юз беришининг ижтимоий асослари, унинг 
ўзига хос жиҳатлари, aсосий йўнaлишлaри вa соҳaни ўргaнишгa оид турли 
қaрaшлaрни умумлaштириш; 
Марказий Осиё ва Европа уйғониш даври мутафаккирлари қарашларида 
табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожини компаративистик 
таҳлил қилиш; 
Уйғониш даври дунёқарашида диний ва дунёвий ёндошувлар нисбатини 
Марказий Осиё Ренессансининг Европа илм-фани ва тафаккур тараққиётига 
таъсирини илмий асослаш; 
Ўзбекистонда Учинчи Ренессанснинг тарихий зарурати, жамият 
тараққиёти билан уйғунлиги ва «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият 
концепцияси» Учинчи Ренессансни рўёбга чиқаришнинг омили сифатида 
ёритиш; 
Марказий Осиё Ренессансининг Европа илм-фани ва тафаккури 
тараққиётига таъсири ҳамда келажагини прогноз қилишдан иборат. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling