Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Ишмухаммедов Р.Ж. “Инновацион технологиялар ёрдамида ўқитиш 
самарадорлигини ошириш йўллари”. Тошкент: 2000 й
2. Қoдирoв 
Б.Ғ., Бегимқулoв У.Ш., Aбдуқoдирoв A.A. “Axбoрoт 
теxнoлoгиялaри”. Электрoн дaрслик. 2002 й.
3. Бегимкулoв 
У.Ш. 
Педaгoгик 
тaълимдa 
зaмoнaвий 
axбoрoт 
теxнoлoгиялaрини 
жoрий 
этишнинг 
илмий-нaзaрий 
aсoслaри. 
Moнoгрaфия. -T.: Фaн, 2007 й. 
4. 
http://elektronika.newmail.ru
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


71 
2-ШЎЪБА 
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР 
 
 
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ 
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН 
ЁНДАШУВ 
Б.Р. Адизов 
п.ф.д., профессор, Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог 
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий 
маркази директори 
Жаҳонда таълим соҳасидаги ривожланиш тенденцияларига мос 
равишда таълим стандартларини компетенциявий талаблар асосида 
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро педагогик 
тажрибалар таълим сифатини ўқитувчиларнинг компетенция даражаси 
асосида баҳолаш ва педагогларда касбий компетентликни таълимнинг 
инновацион технологиялари воситасида ривожлантириш, таълимнинг янги 
парадигмаларини ишлаб чиқиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва 
дастурлари орқали ўқитишнинг анъанавий ва замонавий усулларидан 
комплекс фойдаланиш ҳамда дидактик воситаларнинг интегратив 
имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Жаҳонда касбий 
таълим жараёнини компетенциявий ёндашув ва замонавий усуллар асосида 
лойиҳалаш, амалга ошириш ва ривожлантиришнинг илмий асосланган 
тизимини яратиш долзарблигича қолмоқда.
Касб таълими ўқитувчисининг касбий компетентлиги - ўз 
мутахассислиги бўйича эгаллаши керак бўлган компетенциялари, муҳим 
шахсий сифатлари ва идивидуал психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, 
узлуксиз билим олиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, касбий билимларини 
бевосита амалиётда қўллай олиш, янги инновацион технологияларни 
ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ эта олиш, ишга ижодий ва масъулиятли 
ёндашиш, ўз фаолиятига алоқадор барча муаммоларни тушуниш, вазифа қўя 
билиш ва аниқ муаммоларга ечим топа олиш қобилиятидир. 
Технологик 
таълим 
ўқитувчисининг 
касбий 
компетентлик 
ташунчасида, -компетентлик сўзига изоҳ бериб ўтсак. Компетентлик (лот. 
Competens – тегишли, лаёқатли). У малакани тавсифловчи соф касбий билим 
ва лаёқатни ўз ичига олишдан ташқари, яна сифат, ташаббус, ҳамкорлик, 
гуруҳда ишлай билиш қобилияти, коммуникатив ўқув, таълим олиш, 
баҳолаш ўқуви, мантиқий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш 
лаёқатлари каби сифатларни ўзида мужассамлаштиради.
Касбий компетентликка оид дастлабки қарашлар ХХ асрнинг 60-
йилларида АҚШ да пайдо бўлди. Таълим муассасалари битирувчиларининг 
иш жойларида касбий фаолиятларини талаб даражасида бажармаётганлиги ва 


72 
бунинг асосий сабаби қобилияти замонавий талаб даражасида бўлмаган 
ўқитувчилар томонидан тайёрланаётганлиги таъкидланди. Натижада, 
ўқитувчининг ўзи қандай билим, кўникма, малака, ижодий фаолият 
тажрибаси ва муносабатларга эга бўлиши керак деган саволлар асосида 
амалий изланишлар олиб борилди. Бугунги кунда ўқитувчилар касбий 
компетентлигини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида: 
1.Методик 2.Илмий 3.Инновацион фаолият ва шу кабиларни ажратиш 
мумкин. Инновацион фаолият таълим тизими педагог кадрларнинг касбий 
компетентлигини оширишда муҳим йўналишдан бири ҳисобланади. 
Технологик таълим ўқитувчисининг касбий шаклланиши қуйидаги 
тарзда намоён бўлади: педагогик тизим, жараён ва натижа. Ижтимоий 
қоидалар касбий шаклланиш даражасини баҳолашда муҳим асослар сифатида 
акс этади ва улар, ўз навбатида, Давлат таълим стандарти мазмунида қайд 
этилади. Таълим тизимида ўқитувчи фаолиятини баҳолашда унинг 
самарадорлиги ҳамда педагогик тизим ривожи билан боғлиқ асосий 
кўрсаткичларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Айнан ана шу кўрсаткичлар 
ўқитувчининг касбий шаклланиш даражасини баҳолаш мантиқини асослаб 
беради. 
Замонавий жамиятда таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик 
йўналиши – бу инсоннинг турли соҳаларида мақсадли мустақил фаолияти 
асосида унинг интеллектуал ва ахлоқий ривожланишидир. Жаҳоннинг 
ривожланган давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам таълимдаги ислоҳотлар 
жараёнида мустақил таълимни рағбатлантириш муҳим йўналиш сифатида 
каралмоқда. Педагогнинг касбий компетентлигини тарбиялаш феноменини 
тадқиқ 
қилишга 
Р.А.Мавланова, 
Н.Н.Азизходжаева, 
Ф.Юзликаев, 
Р.Х.Жўраев, 
В.А.Кан 
– 
Колик, 
Н.В.Кузьмина, 
Н.Д.Никандаров, 
В.А.Сластенин ва бошқа қатор олимларнинг ишлари педагогик 
компетентликка бағишланган. Бу муаллифлар касбий компетентлик 
шахсиятли – ишончлилик сифатлари билан биргаликда ўқитувчининг касбий 
– шахсиятли ҳодиса сифатида педагогик маданиятини тавсифлайди деган 
фикрга якдилдирлар. Ўз навбатида, касбий компетентлик тушунчаси, 
В.А.Сластенин таъқидлаганидек, педагогнинг педагогик фаолиятни амалга 
оширишга назарий ҳамда амалий тайёрлигининг бирлигини ифодалайди ва 
унинг профессионализмини тавсифлайди.
Касбий педагогик фаолиятда меҳнат таълими ўқитувчисининг касбий 
компетентлигини шакллантириш педагогларни тайёрлашдаги мураккаб 
муоммалар қаторида ўзига хос ўрин тутади. Айниқса, таълимни 
модернизациялаш билан боғлиқ ислоҳотларнинг жорий босқичида касбий 
педагогик фаолиятга мослашиш муаммоси янада яққол намоён бўлмоқда. 
Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини касбий, амалий, психологик, 
методик, тадқиқотчилик турлари билан бир қаторда меҳнат таълими 
ўқитувчисини касбий компетентлигини шакллантириш билан бойиб 
бормоқда. 


73 
Технологик таълим ўқитувчисининг тайёрлашда муҳим педагогик 
шарт-шароитлар сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин. 
1. Замонавий талабларга жавоб бера оладиган меъёрий ва ўқув-методик 
ҳужжатлар (давлат таълим стандарти, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув 
режалари, намунавий ўқув дастурлари, ишчи дастурлари, дарсликлар, ўқув 
қўлланмалар, методик тавсияномалар, қўшимча махсус адабиётлар, 
кўргазмали воситалар, дарс ишланмалари, лойиҳалар ва бошқалар)нинг 
мавжудлиги. 
2. 
Ўқув жараёнининг моддий-техник (ўқув бинолари, ўқув 
аудиториялари, ўқув устахоналари, амалий-лаборатория жиҳозлари), ахборот 
технологиялари (радио, телевидение, компьютер, нусха кўчириш 
қурилмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, магнитофонлар (аудио, видео, 
мультимедиа), тренажёрлар, проекторлар, техник воситалар мажмуининг 
мавжудлиги ва ҳоказолар) жиҳатдан етарлича таъминланганлиги. 
3. Ижтимоий ва ўқув-технологик жиҳатдан қулай муҳит (ўқитувчилар, 
талабалар, раҳбарлар ҳамда талабалар, шунингдек, талабаларнинг ўзаро 
муносабатлари мазмуни, йўналиши, мақсадлар бирлиги ва бошқалар) 
яратилганлиги.
Ўқитувчининг 
касбий 
компетентлигининг 
шаклланганлиги– 
педагогнинг фаолиятида
касбий 
компетентликнинг 
муҳим 
жиҳатларидан бири бўлиб,педагогнинг фақатгина 
меҳнат 
ва 
касбий 
фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ барча эҳтиёж, қобилият, маҳорат, 
билиш ва қизиқишларини ифодалайди (умумий ривожланиш барча 
эҳтиёжлар мажмуасини, унинг борлиққа, атрофдагиларга, ўзига нисбатан 
муносабатлари тизимини ифода этади). 
Технологик таълим ўқитувчисининг касбий компетентлигини 
шакллантириш ҳақида юқорида келтирилган фикрларни таҳлил қилиш унинг 
қуйидаги асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш имконини беради: 
- биринчидан, касбий компетентлик ўқитувчиларнинг ижодий 
фаолиятини ифодалайди ва педагогик фаолиятнинг сифат кўсаткичи 
ҳисобланади; 
- иккинчидан, касбий компетентликни шакллантириш нафақат якуний, 
балки ўқув – тарбия жараёнида ҳам ўқитувчининг, ҳам ўқувчиларнинг қайта 
ўзгариши жараёнини ифодалайди; 
- учинчидан, касбий компетентликни шакллантириш ўқитувчи 
тафаккурининг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади. 
Касбий компетентлик тушунчаси фақат фаолиятга тегишли томонни 
қараб чиқса, унда фаннинг методик цикли ва психологик – педагогик 
билимлар системаси қараб чиқилмайди. Демак, касбий компетентлик 
тушунчасини аниқлаш учун қисмларини (томонларини) аниқлаш лозим. 
Меҳнат 
таълими 
ўқитувчисининг 
касбий 
компетентлигининг 
шаклланиш тузилмаси: 
- ўзини – ўзи таҳлил қилиш, зарурлигини тушуниш; 


74 
- ўзини – ўзи ривожланиришни (мақсад, кўникма ва малакалар, 
муаммони ечиш йўлларини) режалаштириш; 
- ўзини кўрсатиш, назорат ва таҳлил эта олиш; 
- малака ошириш ва мустақил таълим олиш асосида касбий малакани 
ошириб бориш; 
- талабаларга таълим ва тарбия беришни юқори даражада амалга 
ошириш; 
- ўзини ривожлантириш; 
- ўз касбини етарлича юқори даражада амалга ошириш; 
- илғор педагогик технологияларни ва тажрибаларни ўрганиш; 
- фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини кузатиш. 
Технологик таълим ўқитувчиси касбий компетентлигини шаклланиш 
тузилмаси билан бир қаторда фаолиятига боғлиқ бўлган компетентлик 
ҳақида тўхталиб ўтамиз: 
- ўқитишнинг асосий мақсадини очишга боғлиқ компетентлик; 
- ўқув фаолиятини тузишдаги компетентлик; 
- ўқув ва фан мақсадига боғлиқ компетентлик; 
- фаолиятнинг дастурини тузишдаги компетентлик; 
- қарор чиқаришдаги компетентлик; 
- ўқув фаолиятида ва ўзини тутишда компетентлик; 
- ўқув масаласини тушунишда ва фаолиятида қўллаш компетентлиги; 
- фанни янги ахборот технологиялари асосида тузишда компетентлик
- ўқувчини тушинишга боғлиқ компетентлик; 
- фанга ўргатишдаги компетентлик; 
- бахолаш компетентлиги. 
Технологик таълим дарсларида ўқитишнинг янги йўлларини амалга 
оширишда ўқитувчи асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун меҳнат таълими 
ўқитувчисининг касбий компетентлиги ва касбий маҳорати юқори бўлиши 
учун фаолиятига тегишли бўлган компонентларни эгаллаган бўлиши ва 
юқори даражада бўлиши керак. 
Инновацион фаолият - педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға 
бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. «Инновацион фаолият – бу янги 
ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги, ёхуд 
амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан 
тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муаммоларни ечишга 
қаратилган фаолиятдир»,-деб таъкидлайди В.И.Слобадчиков.

Инновацион 
фаолият бу амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий 
объект сифатларини яхшилашга қаратилган ижтимоий субъектларнинг 
ҳаракат тизими бўлиб, у маълум доирадаги муаммоларни ечиш 
қобилиятигина эмас, балки ҳар қандай вазиятдаги муаммоларни ечиш учун 
мотивацион тайёргарликка эга бўлишдир. Инновацион фаолиятнинг 
марказий масаласи ўқув жараёнини самарали ташкил этишдан иборат. 
Инновацион фаолият -узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш 
бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Ўқитувчи 


75 
инновацион фаолияти хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар 
фикрларига таянган ҳолда, қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий 
белгилари деб ҳисоблаш мумкин: 
- ижодий фаолият фалсафасини эгаллашга интилиш; 
- педагогик тадқиқот методларини эгаллаш; 
- муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти; 
- тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш; 
- ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш; 
- ҳамкасблар билан ҳамкорлик; 
- фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олишлик; 
- зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш
- янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб 
бориш. 
Ўқитувчининг инновацион педагогик онги, янгиликни сезиш орқали ўз 
онгини ўзгартириш қобилияти, психологик жараёнлар (онг, идрок, хотира, 
тафаккур, тасаввур) асосида янгиликни англаши, фаолият натижаларини 
режалаштириши инновацион педагогик фаолиятни амалга оширишга имкон 
беради. Ўқитувчининг инновцион фаолияти мазмунини:
таълим мақсад, мазмун, метод ва воситалари, натижаларидаги 
янгиликни сезиш ва билиш; 
инновацион фаолиятни дастлабки натижасини олдиндан билиш ва 
завқланиш; 
янгиликни амалга оширишнинг жараёнли-инструментал таъминотини 
яратиш ва янгиликни рўёбга чиқариш; 
инновацион фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва лойиҳага 
тузатишлар киритиш билан бу фаолиятнинг касбий моҳиятига эга бўлиш; 
инновацион фаолиятнинг шахсий моҳиятига эга бўлиши асосида 
шахсий педагогик фаолиятига бўлган ўз қарашларининг ўзгаришлари ташкил 
этади. 
Бугунги кунда касб таълими ва меҳннат ўқитувчиларини инновацион 
фаолиятга тайёрлаш жараёнида муайян муаммолар мавжуд. Булар 
қуйидагилар: 
1. Таълим тизимидаги инновациялар, инновацион таълим, ўқитувчи 
инновацион фаолиятини шакллантирувчи, унинг назарий ва амалий 
асосларини илмий жиҳатдан асослаб берувчи манбалар, махсус 
адабиётларнинг етарли эмаслиги.
2. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
марказларида педагогларни инновацион фаолиятга тайёрлаш борасида 
етарли билим ва тажрибага эга эмаслиги, шунингдек, бу борада махсус 
дастурлар, ўқув-мавзу режалари ишлаб чиқилмаган, бир хил предметдан дарс 
берувчи ҳамма ўқитувчининг бир хил дастур асосида ўқитилиши, яъни 
инвариант малака ошириш дастурларининг мавжуд эмаслиги, ўқитувчиларга 
мўлжалланган услубий қўлланмалар ва тавсияларнинг талаб даражасида 
эмаслиги. 


76 
3. Вилоятларда ва чекка туманларда жойлашган таълим муассасаларида 
инновацион фаолият, педагогик технология назарияси моҳиятини очиб 
берувчи амалий фаолиятнинг ташкил этилмаганлиги (семинар, тренинг, ўқув 
ва илмий-амалий конференциялар фақат туман ва шаҳар марказларида 
ташкил этилиб, чекка туман ўқитувчилари бундан бехабар қолмоқдалар).
4. Муаммо доирасида оммавий ахборот воситалари хизматидан, илғор 
ўқитувчилар тажрибалари ҳақида, таълим жараёни мазмунидаги янгиликлар 
тўғрисида маълумот берувчи таҳлилий чиқишлар уюштирилишига етарли 
даражада эътибор берилмаётганлиги. 
5. Ўқитувчи инновацион фаолияти, инновацион таълим муаммоларига 
бағишланган илмий тадқиқот ишларининг суст олиб борилаётганлиги, 
методик тавсиялар ва қўлланмаларнинг камлиги. 
Ушбу муаммоларнинг ижобий ечимга эга бўлишини таъминлаш учун 
касб таълими ва меҳннат ўқитувчиларининг фаолиятини қуйидаги босқичлар 
асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. 
1. Касб таълими ва меҳнат ўқитувчиларининг ўқув предметларини 
ўқитишнинг инновацион муҳитини яратиш ва ўқитувчини бу муҳитнинг 
субъекти сифатидаги иштироки асосида унда таълимнинг мақсад, мазмун, 
метод, восита ва натижаларидаги янгиликлар тўғрисида билимларини 
такомиллаштириш. 
2. Педагогика, психология, хорижий тил, ахборот-коммуникацион 
технологиялар бўйича эгаллаган билимларини ўзи ўқитадиган ўқув 
предметини ўқитишнинг инновацион муҳити янгиликлари билан қиёслаш 
асосида янгиликни сезиш, уни фарқлаш, баҳолаш, аниқ шароитларга қўллаш 
имкониятларини таҳлил қилишга ўргатиш орқали янгиликка бўлган эҳтиёж, 
мотивацияни ривожлантириш. 
3. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
марказларида мутахассислик фанларини ўқитиш орқали ўқитувчиларнинг 
инновацион фаолиятини ривожлантириш. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling