Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ибодуллаев З.Р.Асаб ва руҳият. – Т.: “ZAMIN NASHR”. 
2. Соложенкин В.В. Психологические основы врачебной деятельности. –М.: 
Академический проект, 2003. – С. 74. 
3. Шестопал Е.Б. Психология компетентности. – Москва, 2013. – С. 71
4. Абаев Ю. К. Логика врачебного мышления // Мед. новости, 2007. – № 5. 
– С. 16-22. 
5. Мухторов 
Э.М. Врач касбий маҳорати ва психодиагностика 
самарадорлиги. –Тошкент: “Фан ва технология”, 2016. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


82 
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ ЯНГИЛИК 
КИРИТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛ 
О.Х.Узаков 
БухДУ Технологик таьлим кафедраси доценти, т.ф.н. 
Замонавий ўқитувчи янги педагогик технологиялар, назариялар, 
концептсияларнинг 
муаллифи, 
ишлаб 
чиқарувчиси, 
тадқиқотчиси, 
фойдаланувчиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади. Ҳозирги таълим 
тараққиёти шароитида ўқитувчи инновация фаолиятига бўлган зарурият 
қуйидагилар билан ўлчаниши мумкин: 
1. Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методология ва 
ўқув жараёни технологияларини тубдан янгилашни талаб қилади. Бундай 
шароитда ўқитувчининг инновация фаолияти педагогик янгиликларни 
яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади; 
2. Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш доимо ўқитишнинг янги 
ташкилий шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо қилади; 
3. Педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан 
ўқитувчининг муносабати характери ўзгариши. 
Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-
ўзини билиши ва яратувчилиги муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўқитувчи 
шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради. Инновацион 
фаолият қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланиши мумкин: 

касбий фаолиятнинг онгли таҳлили; 

меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув; 

касбий янгиликларга нисбатан шайлик; 

ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш; 

ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва 
интилишларини касбий фаолиятида мужассам қилиш. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг 
самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб 
қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик, юқори натижалилик, 
оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш имкониятлари киради 
Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида, унинг даражаси 
моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиш 
машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлақ, чегараланган, 
ва мутлақ шартли, субъэктив даражаларни фарқлайдилар. Мақбуллик меъёри 
ўқитувчи ва ўқувчининг натижага эришиш учун сарфланган куч ва 
воситаларини билдиради. Натижалилик ўқитувчи фаолиятидаги муайян 


83 
муҳим ижобий натижаларни билдиради. Ўқитувчининг инновацион фаолияти 
ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги 
ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш, ушбу режани 
амалга ошириш ва таҳрир қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб 
олади. 
Таниқли 
олим 
В.А.Сластенин 
тадқиқотларида 
ўқитувчининг 
инновацион фаолиятга бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари 
белгилаб берилган. Унга қуйидаги хислатлар тааллуқли: 
1. Шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу - қизиқувчанлик, 
ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интилиш; пешқадамликка интилиш; ўз 
камолотига интилиш ва бошқалар; 
2. Креативлик. Бу – ҳаёлот (фантастиклик), фараз; қолиплардан ҳоли 
бўлиш, таваккал қилиш, танқидий фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти, 
ўзича мушоҳада юритиш, рефлексия; 
3. Касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини 
эгаллаш, педагогик тадқиқот методларини эгаллаш, муаллифлик концецияси 
фаолият технологиясини яратиш, зиддиятни ижодий бартараф қилиш, 
ижодий фаолиятда ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш қобилиятлари ва 
бошқалар; 
4. Ўқитувчининг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият, 
қатъиятлик, ўзига ишонч; масулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини 
тута билиш ва бошқалар. 
В.А. Сластениннинг инновацион фаолият борасидаги тадқиқотлари 
ўқитувчининг инновацион фаолиятга ҳозирлиги меъёрларини белгилашга 
имкон берди: 

инновацион фолиятга бўлган заруриятни англаш; 

ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик; 

шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; 

ижодий муваффақиятсизликларни энгишга шайлик; 

инновацион фаолиятни ижро этиш учун технологик шайлик 
даражаси; 

инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка таъсири; 

касбий рефлексияга бўлган қобилият. 
Инновация жараёнлари, уларнинг функтсиялари, ривожланиш 
қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари
бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш мактаб ўқув 
жараёнини замонавий педагогика ҳамда психология фанлари ютуқлари 
асосида жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради. 


84 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling