Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
Фойдаланилган дабиётлар: 
1. Жўраев Р.Ҳ., Ибрагимов Х.И. Педагогик жамоанинг инновацион 
фаолияти. Халқ таълими журнали. - 2004.- №2. – 4-8 б. [1, 3б.] 
2. Слобадчиков В.И. Инновационное образования. Школьные технологии. -
2005. -№2. - 4-12 с. [2, 1б.] 
3. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Тошкент-2002 й. [1, 1б.] 
 


77 
ПСИХОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИК - МУТАХАССИС КАСБИЙ 
МАҲОРАТИНИНГ МУҲИМ ТАРКИБИЙ КОМПОНЕНТИ
Э.М.Мухторов
БухДУ Педагогика факултети декани, 
 психология фанлари номзоди, доцент. 
 
Ҳозирги кунда “субъект-субъект” муносабатлари таркибида фаолият 
юритаётган мутахассислар, хусусан, врачлар психологик компетентлик 
хусусиятига эга бўлишлари талаб этилади. Психологик компетентлик 
фанлараро муаммо бўлиб, уни ўрганиш билан психология, социология, 
педагогика 
каби 
фанлар 
шуғулланмоқда. 
Шунга 
қарамасдан, 
компетентликнинг кўпчилик томонидан эътироф этиладиган назарияси 
мавжуд эмас. Унинг шаклланиш ва ривожланиш омиллари ҳамда 
механизмларини талқин қилишга турлича ёндашувлар кўзга ташланади.
Психологик компетентлик муаммосининг долзарблигига, унинг турли 
касбдаги мутахассислар учун зарурлигига қарамасдан, мазкур йўналишдаги 
тадқиқотлар фрагментал хусусиятга эга бўлиб, асосан, унинг тузилмасидаги 
таркибий қисмларни фаолият ва мулоқотнинг муайян параметрларига 
ўтказадиган таъсир доираси билан чекланмоқда. Врач касбий маҳоратида 
психологик компетентлик билан, компетентликнинг бир қатор турлари ҳам 
талаб этилади. Жумладан;
Техник компетентлик – врачнинг хасталикни даволаш бўйича 
тактикани белгилаши, тактикани амалга ошириш учун аниқ вазифаларни 
қўйиши, бу вазифаларни бажаришга мос дори-дармонлар, восита ва 
технологияларни қай даражада билиши ва эгаллагани билан белгиланади.
Шахслараро коммуникатив компетентлик – коммуникатив уқувлар, 
кўникмалар, туйғудошликнинг мавжудлигини, мулоқот жараёнида беморда 
юз бераётган ўзгаришларни талқин қила олиш қобилиятини, беморнинг 
ҳоҳиш-истакларини тушуниш лаёқатидан иборат.
Контекстуал компетентлик – ўзи фаолият юритаётган ижтимоий 
муҳитни тушуниш, унга мослашиш қобилиятларни қамраб олади.
Адаптив компетентлик – касбий фаолиятда юз берадиган ўзгаришларни 
олдиндан кўра билиш, уларга мослашиш, ташкилий муҳитга таъсир ўтказа 
олиш каби қобилиятлардан ташкил топади. 
Концептуал компетентлик – ўзи фаолият юритаётган ихтисослик 
бўйича билимларнинг асослари ва замонавий янгиликлардан хабардорлик, 
уларни амалиётга татбиқ қила олиш кўникмаларидан иборат.
Интегратив компетентлик – врачнинг ўз ихтисослиги бўйича вужудга 
келаётган муаммоларни оптимал равишда ҳал қилиш, шу соҳада фаолият 
юритаётган бошқа ҳамкасблари фаолиятига адекват баҳо бера олиш каби 
сифатларидан ташкил топади. Интегратив компетентлик компетентликнинг 
юқорида санаб ўтилган барча турларини эгаллаш асосида шаклланади.
Врачнинг юқорида санаб ўтилган компетентлик турларини эгаллагани 
ўз вазифасини юқори даражада бажариш учун етарли ички ресурсларга эга 


78 
эканлигидан далолат беради. Бундай врач ўзгараётган шароитларга осонроқ 
мослашади, фаннинг янги ютуқларини тезроқ ўзлаштиради ва амалиётга 
татбиқ қилади. Бундай врач бошқа ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишга 
тайёр бўлади.
Психологик компетентлик ва унинг турли кўринишлари ва шакллари 
орасидаги ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсир ҳам деярли ўрганилмаган. Айни 
пайтда, компетентликнинг даражалари ва мезонлари ҳам ёритилмаган.
Врачнинг психологик компетентлиги унинг касбий маҳоратида етакчи 
ўринлардан бирини эгаллаши кўпчилик томонидан эътироф этилади. Бундай 
эътироф турли даражадаги ҳужжатларда: меъёрий, профессиографик
врачлик касбига бағишланган ҳужжат ва тадқиқотларда ўз ифодасини топган. 
Лекин бундай эътироф назария доираси билан чекланмоқда ва уни амалиётга 
тизимли тарзда тадбиқ қилишга ҳаракат ҳам кузатилмаяпти. Масалан, 
мамлакатимизда врачларни аттестациядан ўтказишнинг бир қатор мезонлари 
ишлаб чиқилган. Лекин амалда қўлланилётган талабларда врачнинг 
психологик компетентлиги ва тайёрлиги масалаларига эътибор берилмаган. 
Психология фанида врачлар психологик компетентлигига бағишланган 
махсус тадқиқотларнинг жуда камлиги кузатилади. Бундай ҳол врачларнинг 
касбий маҳоратини ўстириш бўйича дастурлар тузиш ва амалиётга тадбиқ 
қилиш вазифасини амалга оширишни қийинлаштиради.
“Психологик 
компетентлик” 
тушунчаси 
мазмунини 
турли 
тадқиқотчилар турлича талқин қилишмоқда. Баъзи муаллифлар бу 
тушунчани психологик билимлар, уқув ва кўникмалар сифатида изоҳласа, 
бошқалар 
уни 
шахснинг 
универсал 
психологик 
тизими, 
деб 
тушунтиришмоқда. Субъектнинг психологик компетентлиги психологик 
феномен сифатида хориждаги психологик мактаблар ва йўналишлар 
томонидан тадқиқ этиб келинмоқда. Бизнинг мамлакатимизда бу муаммони 
ўрганиш эндигина бошланмоқда.
Психология фанида “компетенция” ва “компетентлилик” тушунчалари 
турлича изоҳланмоқда: “компетенция” – муайян соҳадаги билим ва тажриба, 
мансабдор шахс ёки муайян органнинг ваколатлари доираси, шахс билим ва 
тажрибага эга бўлган соҳа. “Компетенция” – қонун, низом ёки бошқа бирор 
ҳужжат билан муайян орган ёки мансабдор шахсга берилган ваколатлар 
доираси. 
Баъзи олимлар компетентликнинг мазмунини изоҳлашда турли 
таркибий қисмларни ажратиб кўрсатишади: компетентликни таъминлайдиган 
омиллар (қобилиятлар, билимлар, истеъдод); фаолият натижалари (меҳнат 
маҳсули, 
фаолият 
объектидаги 
ўзгаришлар. 
Психология 
фанида 
компетентликка берилган таърифлар ҳам турлича: 

инсонга ўз қобилиятлари ва мавқеи доирасида фаолият юритиши учун 
имкон берадиган фаолликнинг ижтимоий ва индивидуал шаклларига 
ўргатилганлик даражаси, муаммоли вазиятларни муваффақиятли ҳал 
қилиш даражаси; 

субъект ижтимоий тажрибасининг шаклланганлик даражаси; 


79 

шахснинг лавозим талабларини муайян даражада бажариш; 

имконини берадиган касбий сифат ва қобилиятларнинг йиғиндиси; 

таянч ва махсус касбий таълим даражаси, касбий муаммоларни ҳал 
қилишнинг тажрибасини жамлаш ва иш стажи; 

атрофдаги дунёни тушуниш меъёри ва у билан ўзаро таъсирга 
киришишнинг адекватлик даражаси.
И.С. Якиманская психологик компетентлик таркибига психологияга 
оид билимлар, уқув ва кўникмалардан ташқари, врачлик фаолиятида 
психологиянинг аҳамияти ва ролини аниқ тасаввур қилиш, беморларни 
даволашда психологияга оид билимлардан тўғри фойдалана олиш кабиларни 
киритади. Касб психологияси ва касбий муваффақиятни тадқиқ этар экан
Э.Ф. Зеер касбий компетентлик таркибидаги қуйидаги компонентларни 
кўрсатади: 

ҳамкорликка лаёқатни ифодалайдиган ижтимоий компетентлик; 

касбий вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш кўникмаси, ўз меҳнати 
натижаларини мустақил баҳолай олиш, янги касбий билим ва 
кўникмаларни ўзлаштириш; 
- рефлексияга, касбий танглик ва деформация ҳолатларини муваффақиятли 
бартараф этиш, касбий маҳоратини оширишга тайёрликни қамраб 
оладиган индивидуал компетентлик.
Психологик компетентликка берилган бошқа таърифлар ҳам кўп. 
Уларнинг барчасини келтириш кўп вақт ва жой талаб қилади. Уларнинг 
кўпчилиги айнан бир ҳодисани турли томондан турли шаклда изоҳлашнинг 
кўринишидир. Аксарият ҳолларда улар бир-бирини тўлдиради. Биз уларнинг 
барчасини келтириб ўтирмай, врачнинг психологик компетентлиги 
таркибини таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. 
Врач касбий компетентлигини ташкил этувчи муҳим таркибий 
қисмлардан 
бири 
психологик 
компетентликдир. 
Психологик 
компетентликнинг таркибий қисмларидан бири коммуникатив компетентлик 
ҳисобланади. Врачнинг коммуникатив компетентлиги бошқа касб 
эгаларининг коммуникатив компетентлиги билан бир қатор умумий 
жиҳатларга эга. Айни пайтда, врач коммуникатив компетентлигининг ўзига 
хос жиҳатлари ҳам мавжуд.
Врачликдан бошқа касб эгалари коммуникация жараёнида ахборот 
алмашса, врач бу жараёнда ахборот алмашишдан бошқа функцияларни ҳам 
бажаради. Бундан ташқари, врач учун коммуникация жараёнида бошқа 
мутахассислар учун зарур бўлмаган сифатлар ҳам зарур бўлади. Масалан, 
беморлар билан мулоқот жараёнида врач учун зарур бўлган сифатлардан 
бири сабр-тоқатли бўлишдир. Бу сифатнинг зарурлиги врач мулоқотга 
киришаётган беморларнинг психологик ҳолати билан боғлиқ. Беморларнинг 
кўпчилиги касаллик туфайли инжиқ бўлиб қолади. Бундай ҳолат, айниқса 
болаларда яққол кўзга ташланади. Мазкур ҳолат врачдан, айниқса, 
педиатрлардан мулоқот жараёнида сабр-тоқатли, чидамли бўлишни талаб 
қилади. Оддий суҳбат чоғида суҳбатдошининг инжиқлиги жонига тегса, одам 


80 
суҳбатни тўхтатиши ва кейинчалик мазкур суҳбатдош билан учрашишни 
умуман истамаслиги мумкин. Врач бундай қила олмайди. 
Коммуникатив компетентлик мулоқот жараёнида когнитив, эмоционал 
ва психомоторик сифатларда ўзини намоён қилишда, улардан фойдаланишда 
ифодаланади. Бемор билан мулоқот самарали бўлиши учун врач мазкур 
беморнинг характер хусусиятлари, жумладан акцентуацияарини билиши 
мақсадга мувофиқдир. 
Акцентуацияларнинг врач кундалик фаолиятида қўллаши мумкин 
бўлган қатор типологиялари мавжуд. Ана шу типологиялар врачлар 
фаолиятида синовдан ўтар экан, уларнинг элиминацияси, яъни сараланиши 
юз берди. Ҳозирги кунда жаҳон амалиётида кўпроқ қўлланаётган 
типологиялар, Шмишек типологияси, Личко типологияси ва Леонгард 
типологияси ҳисобланади. Ўзбекистонда психология бўйича ўтказилган 
тадқиқотларни таҳлил қилиш, бизнинг мамлакатимизда Леонгард 
типологиясига устуворлик берилаётганини кўрсатади. Бундай ҳолатни 
тушунса бўлади. Леонгард типологияси муаллифнинг узоқ йиллар давомида 
неврозлар клиникасида тўплаган тажрибаси асосида шакллантирилган. 
Мазкур концепция биринчи марта 1960 йилда Берлинда синаб кўрилган. 
Леонгарднинг гувоҳлик беришича, ўша даврда Берлин аҳолисининг ярмида 
акцентуациялар мавжуд бўлган. Кейинроқ, 2008 йилда россиялик олимлар 
гувоҳлик беришича, одамларнинг 90-95 фоизида акцентуациялар мавжуд. 
Мана шу ҳолатнинг ўзи ҳам врач амалий фаолиятида беморлар характерида 
қандай акцентуациялар мавжудлигини ҳисобга олиш нақадар зарурлигини 
кўрсатади.
Коммуникатив компетентлик таркибидаги компонентлардан бири 
ижтимоий-перцептив компетентликдир. У мулоқот қилинаётган шахсни тўла 
ва тўғри идрок қилишда, тўғри тушуниш ва баҳолашда намоён бўлади. 
Ижтимоий перцептив компетентликни тадқиқ қилар экан, Н.Э. Вегерчук 
қуйидаги таркибий қисмларни ажратиб кўрсатади: мақсадли-мотивацион, 
когнитив, эмоционал ва баҳолаш компонентлари. Шу билан бирга, мазкур 
муаллиф ижтимоий-перцептив компетентлик таркибига субъектнинг ўзини 
касбий мулоқот ва фаолият олиб борувчи шахс сифатида баҳолашга 
лаёқатини ҳам киритади.
Ижтимоий-перцептив компетентлик ўзини индивид, фаолият субъекти 
сифатида тўла, чуқур идрок эта олиш, тушуниш ва баҳолаш сифатида намоён 
бўлади. Шундай қилиб, ижтимоий-перцептив компетентлик инсонни 
ижтимоий-перцептив жараённинг тўлақонли субъекти бўла олишга 
тайёрлиги сифатида тавсифланиши мумкин. Бундай сифат унинг социум 
билан ўзаро таъсири муваффақиятли кечишини таъминлайди. 
Ҳозирги даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири илмий-техника 
прогресси, ижтимоий ҳаёт барча соҳаларининг ахборотлашувидир. Бу вазият 
бошқа касб эгалари қаторида врачлардан ҳам ўз касбига шу пайтгача мисли 
кўрилмаган ижодий ёндашувни талаб қилади. 


81 
Рақобатнинг кучайиши талаб қиладиган сифатлар жумласига 
инновацион фикр юритиш, врачлик касби ва амалиётидаги янгиликлардан 
мунтазам хабардор бўлиш ва ўз амалиётига кераклиларини тадбиқ қила 
олиш, беморларнинг ишончини қозониш кабиларни киритиш мумкин. 
Бундай сифатларга эга бўлиш учун врач нафақат ўз билимларига, балки 
ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларига ҳам оид бўлган билимларни мунтазам 
ўзлаштириб бориши талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, бозор 
муносабатларига ўтиш шароитида врачнинг ўз касбий маҳоратини 
оширишдан манфаатдорлиги кескин ортади. Энди, врач фақатгина 
мутахассис сифатида эмас, балки жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида 
ўзини намоён қилиши керак бўлади.
Касбий маҳоратни эгаллаш узоқ давом этадиган жараён бўлиб, бир 
неча босқичларни қамраб олади. Бу босқичлар қуйидагилар: врачнинг касбга 
мослашуви, врачнинг мутахассис сифатида ўзини намоён қилиши, касбни 
эгаллашда барқарор муваффақиятларга эришуви ва юксак касбий маҳорат 
босқичи. Тиббиёт олийгоҳларида бу босқичларнинг ҳаммасини босиб ўтиш 
мумкин эмас. Бу босқичлардан ҳатто дастлабкиси – врачнинг касбга 
мослашуви ҳам олийгоҳда тўла якунланмайди. Бу босқичнинг якунланиши 
олий маълумотга эга бўлган врач мустақил фаолият бошлаган дастлабки бир 
неча йиллар давомида юз беради. 
Касбий маҳоратнинг кейинги босқичларига ўтишга мустақил иш 
жараёни, малака ошириш институтлари ва курсларида ўқиш, кўпроқ ўз 
устида ишлаш жараёнида эришилади.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling