Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Список литературы: 
1. Карпушина Т.А. Инновационные подходы в обучении образовательной 
области 
"Технология". 
[Электронный 
ресурс]. 
URL: 
http://festival.1september.ru/articles/507202/ (дата обращения: 2.09.2017) 
2. Коваленко А. В. Графическая компетенция как одна из составляющих 
профессиональной 
компетентности 
бакалавра 
профессионального 
обучения по направлению 051000. 62 Профессиональное обучение (по 
отраслям) // Вестник ЧГПУ. 2011. №10. с. 83-95. 
3. Трофимов А.Б. Отношение обучаемых к современным информационно-
педагогическим технологиям // Социологические исследования. 2002. С. 
128–131. 
4. Мироненко О. В. Использование современных информационных 
технологий в образовательном процессе // Молодой ученый 
[Электронный ресурс]. 2015. № 13. С. 664-668. 
 
 
 
 
 
 
 


136 
МАСОФАДАН ЎҚИТИШ - ДАВР ТАЛАБИ 
М.Ф. Атоева
БухДУ “Физика” кафедраси доценти, п.ф.ф.д. (PhD)
 
Талабалар ўқитувчининг бевосита иштирокисиз ёки билвосита 
бошқарувида, у берган вазифа, дарслик асосида индивидуал бажарадиган 
иши мустақил иш ҳисобланади. Талабаларнинг мустақил иши ўқув 
жараёнининг ажралмас қисмидир. Ўқув материалларининг талабалар 
томонидан мустақил ўзлаштирилишини такомиллаштиришмасдан замонавий 
таълим олдига қўйилган вазифаларни талаб даражасида бажариш мумкин 
эмас. Ўқув жараёни сифатини оширишда мустақил таълимнинг роли сузсиз 
катта. Педагогдан тайёр маълумот олгандан кўра мустақил фаолият 
жараёнида олган билимни узлаштириш нисбатан анча яхши натижа беради. 
Ҳозирги даврда таълим тизими олдига қўйилган вазифаларни бажариш, 
талабаларнинг мустақил равишда ўқув материалларини ўзлаштириши, 
уларнинг касбий ўсишини рағбатлантириш, уларда ижодий фаолликни 
тарбиялашда педагогларнинг масъулиятини ошириш зарур. 
Талаба ва педагог мустақил таълим уларнинг манфаати учун олиб 
борилишини тушуниши керак. Талаба бажараётган мустақил иш педагоги 
учун эмас, балки ўзи учун, унинг келажакдаги муваффақиятини 
таъминлашининг асосий омили эканлигини тушуниши керак. Талаба 
олаётган билим натижасига ўзи масъуллигини англаши зарур. 
Педагог эса мустақил таълим факатгина талаба учун эмас, балки ўзи 
учун ҳам керак эканлиги, узини ишини осонлаштириш, мустақил фикр юрита 
оладиган талабалар билан мулокотда бўлиб, ўз билимини бойитиш ва 
келажда хизмат поFоналарида усишини таъ-минлашини англаши лозим. Шу 
билан бир каторда, педагогнинг ўқув жараёнида талабалар билан 
ҳамкорлиги, уларнинг мустақил таълимга ишончини шакллантириши, 
ўқитишнинг янги педагогик технологиялардан фойдаланаётганини кўрсата 
олиши, маърузаларни аънанавий, яъни факатгина маълумот бериш билан 
чегараланмасдан, балки муаммоли интерактив усулда олиб бориши 
кутилаётган ижобий натижаларга олиб келади. 
Мустақил таълимни фаоллаштирмасдан олий таълимда талабаларни 
самарали ўқитишни кўз олдимизга келтириш қийин. Ҳозирги давр 
мутахассисидан юқори даражадаги тайёргарлик, мустақил равишда қарорлар 
қабул қила олиш, белгиланган вазифаларни бажариш учун кўп маълумотлар 
орасидан кераклигини танлаб олиш ва бу маълумотларни қайта ишлай олиш 
талаб қилинади. Ҳозирги замон талабига жавоб бера оладиган мутахассислар 


137 
тайёрлаш учун ўқув жараёнини ташкил этишни жиддий равишда ўзгартириш 
керак, яъни аудитория соати, пассив маъруза машғулотлар улушини 
камайтириш ҳисобига талабаларнинг мустақил ишлари салмоғини ошириш 
зарур. 
Талабаларнинг таълим олишда анъанавий ўқитиш усулидан мустақил 
фаолиятига катта эътибор бериб бориш асосий етакчи ғоядир. Мустақил 
таълим талабаларга билим беришда бу талабани ўз ҳолига ташлаб қўйиш 
эмас, балки педагог томонидан мунтазам бошқариладиган талабаларнинг 
мустақил фаолиятидир. 
Шуни эсдан чикармаслик керакки, ҳар бир педагог факатгина узининг 
фанини асосий деб ҳисобламасдан, талабанинг мустақил таълимга 
ажратилган вакти ўқув режадаги барча фанлар учун ажратилганлигини эсдан 
чикармаслиги керак, акс ҳолда талабаларга керагидан ортик берилган вазифа 
мустақил таълимдан кузатилган ижобий натижа ўрнига, аксинча, салбий 
натижага олиб келиши мумкин. 
Талабаларнинг 
мустақил 
таълимидан 
асосий 
максадлар 
қуйидагилардан иборатдир: 
• янги билим олиш усулларини эгаллаш, жараёнларни мустақил таҳлил 
кила олиш; 
• аудиториядаги машғулотларда олган билимларини мустаҳкамлаш, 
чукурлаштириш, кенгайтириш ва тартибга солиш; 
• меъёрий-ҳуқуқий актлар, маълумотлар ва махсус адабиётлар билан 
ишлашни ўрганиш; 
• ўқув материалларини мустақил ўрганиш; 
• фаоллиги, билим орттириши, ижодий ташаббуси, масъулияти ва 
тартиблигини ривожлантириш; 
• олган билимларини амалиётда қўллай олишни шакллантириш; 
• мустақил фикр юритиш, ўз-ўзини ўстириш, узининг режасини амалга 
оширишни шакллантириш; 
• тадқиқот қила олиш қобилиятини ривожлантириш. 
Талабалар устакил таълимининг асосий вазифаси мустақил равишда 
маълумотлар топиш усули билан билим олишни ривожлантириш, ўқув 
жараёнига ижодий ёндашишга фаол кизикишни шакллантиришдан иборат. 
Талабалар мустақил равишда курс ишлари, курс лойиҳаси, битирув 
малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини тайёрлаётганларида 
куйилган муаммоларни чуқур таҳлил килиб, ўзларининг мустақил асосланган 
фикр ва хулосаларини чикаришлари керак. 


138 
Республикамизда олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга 
жойлаштириш энг мух,им устувор йуналишлардан бири ҳисобланади. Иш 
берувчиларга эса билимли, мустақил фикрлай оладиган етук мутахассислар 
зарур, олий таълим муассасаларида талаб даражасидаги мутахассисларни 
тайёрлашда сузсиз равишда мустақил таълимнинг роли катта. Талабалар 
билим олиш жараёнида пассив билим олиш объекти булмай, улар ўқув 
фаолиятига фаол жалб килиниши керак. 
Замонавий педагогик технологияга кўра, таълим олувчилар ўқиш 
жараёнида мустақил ўрганишлари керак, педагог эса бу мустақил меҳнатни 
бошкариш, талабаларга керакли материалларни бериб бориши лозим. 
Мустақил таълимни тўғри ташкил этиш билим бериш ва тарбияда жуда 
катта аҳамиятга эга. Педагогнинг асосий вазифаси ҳар бир талабанинг ҳаётда 
ўз ўрнини топишга ёрдам беришидир. Бунга эришиш учун мустақил 
таълимни ривожлантириш зарур. 
Мустақил таълимга топширик берилаётганда қуйидагиларга катта 
эътибор бериш керак: талаба олдига аник максад қўйиш; бажариладиган 
ишнинг алгоритмини таклиф килиш; адабиётларни тавсия килиш; ишни 
бажариш шакли ва муддатлари белгиланиши; ишни ташкил қилишда 
бериладиган маслаҳат; 
муддатлари белгиланиши ва баҳолаш мезонларини аниқлаш. 
Ўқиш жараёнида мустақил таълимни куйидаги икки гурухга бўлиш 
мумкин: аудиториядаги мустақил таълим ва аудиториядан ташкарида 
бажариладиган мустақил таълим. Аудиториядан ташкарида бажариладиган 
мустақил 
таълимда 
талабалар 
педагоглар 
томонидан 
берилган 
топширикларни ўқитувчининг иштирокисиз бажарадилар. 
Педагог биринчи дарснинг ўзидаёк талабаларга фан учун ажратилган 
соат, мустақил ишнинг турлари, назоратнинг усул ва шакллари х,амда 
муддати, натижаларни баҳолаш мезонлари, мустақил ишнинг аҳамияти ва 
зарурлигини тушунтиради. 
Мустақил таълим аудиторияда педагог раҳбарлигида олиб борилганда, 
мустақил фаолиятни олиб бориш учун талаба бевосита педагогдан 
топшириклар ва тавсиялар олади. Педагог эса назорат килади ва нотўғри 
бажарилган вазифаларни тўғрилаб, бошқарув функциясини бажаради. 
Аудиторияда олиб бориладиган турли хил машғулотларда талаба бевосита 
педагогнинг раҳбарлиги ёки унинг иштирокида мустақил ишни бажаради. 
Мустақил таълимда талаба фақатгина педагогдан билим олмай, узаро бир-
биридан ҳам ўрганади. 


139 
Аудитория машғулотларида талабалар маълум даражада билим 
оладилар, лекин улар олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида мустақил 
иш билан шуғулланиш мақсадга мувофиқдир. Улар томонидан 
бажариладиган мустақил иш куйидагилардан иборат: назорат ва лаборатория 
ишларини бажариш; тезкор сўров (блиц сўров); мисоллар ечиш; вазиятларни 
кўриб чикиш; тестлар ечиш; бажарилган ишларни ҳимоя килиш; услубий 
материаллар билан ишлаш; маъруза килиш; маълумотлар билан ишлаш; 
уйинли машғулотларда иштирок этиш ва бошкалар. 
Аудитория машғулотларида педагог факат билимнинг бир кисмини 
маълум килади, таълим олувчиларга муаммо, фараз, вазифаларни 
ифодалашда ёрдам беради ва тезкор бошкаради, талабаларни билимни излаб 
топиш кадамларини бажаришга йуналтиради, турли муаммоли вазиятларда 
ўқиш-ўрганиш жараёнини ташкиллаштиради. Талабалар эса педагогнинг 
кузатуви остида мустақил таккослайдилар, умумлаштирадилар, хулоса 
киладилар, баҳолайдилар ва тах,лил киладилар, муаммоли ҳолатларни ҳал 
этадилар ва ностандарт топширикларни ечадилар, мураккаблаштирилган 
шароитдаги амалий ҳаракатларни бажарадилар.
Шунингдек, улар учун янги булган муаммоларни ечиш жараёнида 
билимларни мустақил излайдилар, кутилаётган натижаларга эришишнинг 
йул ва воситаларини ўзлари аниқлайдилар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling