Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Bo’lajak pedagoglarni kreativlikni shakllantirish shartlari
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Foydalanilgan adabiyotlar
- ТАЪЛИМ САМАРОДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ Г.И. Музаффарова
Bo’lajak pedagoglarni kreativlikni shakllantirish shartlari
qiziqarli, murakkab vazifalar, aniq maqsad va vaqt bilan ta’minlash; kreativlik muvozanatsizlik hissini yuzaga keltirishini anglatish; bezovtalik va qo’rquv hissidan xalos bo’lishga yordam berish; kreativ fikrlash ko’nikmalarini boshqa ko’nikmalar bilan rivojlanti rishga yordam berish; “qutqarib” qolish emas, balki yo’l yo’riq ko’rsatish; suhbatlar orqali rag’batlantirish; konstruktiv sharhlar bilan ta’minlash; yangi ko’rsatmalar bilan tanishtirib borish; guruhda ishlay olishlari; hissiy jihatdan erkin va ijobiy fikrlarga ega bo’lishlari uchun poydevor bo’ladigan muhitni yaratish. Bo’lajak pedagoglarni kreativ o‘qitishni tashkil etish innovatsion jamiyatda, faol hayotga qiziqishi va xohishini uyg‘otadi, fikrlarni tahlil qilishga undaydi, his- tuyg‘ulari va bilimlarini mustahkamlaydi. Foydalanilgan adabiyotlar: 1. М.Холмухамедов. Янги профессионал таълим - янги миссия.https://review.uz/oz/post. Т.: 2020. 2. Ҳасанбоев Ж. ва бошқалар. Педагогика фанидан изоҳли луғат. Тошкент, “Фан ва технологиялар”, 2009. -670 б. 3. www.pedagog.uz 185 ТАЪЛИМ САМАРОДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ Г.И. Музаффарова БухДУ 4-босқич талабаси Хозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, иннавацион технологиялар, педагогогик ва ахборот кундан – кунга кучайиб бормокда, бундай бўлишининг сабаблардан бири, шу вақтгача аънавий таълимда ўкувчи – талабларини фақат тайёр билимларни эгаллашга ўрнатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошкарувчанлик, йуналтурувчанлик вазифасини бажаради. Таълим жараёнида ўкувчи асосий фигурага айланади. Ҳозир интерфаол машғулотларни олиб боришда маълумки, асосан интерфаол усуллар қўлланилмоқда. Келгусида эса бу усуллар маълум даражада интерфаол технологияга ўсиб ўтиши мақсадга мувофиқ. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интелектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштирилади. Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандан ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интелектуал даражасида ўзлаштиради. Иннавацион (инглизча “Innovation”) – янгилик киритиш, янгиликдир. Иннавацион технгологиялар педагогик жараёни ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишида асосан интерактив методлар тўлиқ фойдаланилади . Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлаш демакдир. Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради: - ўқувчилар дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиши; - ўқувчиларни ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий бўлишини таъминланиши; - ўкувчининг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкилланиши. 186 Ўқитувчи – таълим – ўқувчи модели кўринишида бўлиб, бу ўқувчи билан ўқитувчи ўртасидаги ҳамкорлик асосида ўқитувчиларнинг таълимни ўзлаштириш муносабатларини кучайтириш, фаоллаштиришдир. Таълим тизимидаги ноанъанавий, интерфаоллик инновацион усуллар тури “Ақлий ҳужум”, “Ролли ўйинлар”, “Кластер”, “Танқидий фикрлаш”, “Бумеранг”, “Бинго”, “Дебатлар”, “Таққослаш”, “Муаммоли ўқитиш” « Блиц- ўйин» ва бошқа амалиётда қўлланилаётган усуллар мактабдаги фан тизимларига ёрдам беради. Таълим билан бир қаторда мазкур методлар тарбиявий характердаги қатор вазифаларни ҳам амалга ошириш имконини беради; - Жамоа билан ишлаш маҳорати; - Муомулалик; - Хушфеъллик; - Ўзгаларни фикрига хурмат; - Рахбарлик сифатларини шакллантириш; - Ўзини холис бахолаш. Таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан – кунга кучайиб бормода. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда еса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ўзлари келтириб чиаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошарувчилик, йўналтирувчилик функсиясини бажаради. Таълим жараёнида ўқувчилар асосий фигурага айланади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling