Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Базарова С.Дж. Системное обоснование технологии обучения в 
технических вузах. //Материалы Республиканской научно-технической 
конференции «Istiqlol» (с международным участием) «Современная 
техника и технология горно-металлургической отрасли и пути их 
развития. Навоий. 2006 г. 
2. Зеер Э.Ф., Заводчиков Д. Идентификация универсальных компетенций 
выпускников работодателем // Высшее образование в России, 2007. № 2 
 
 
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЬЛИМДА МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА 
ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 
Ф.Г.Рахмонов 
КарДУ “Касбий таьлим” кафедраси катта укитувчиси 
Ю.C.Даминова 
ҚарДУ “Касбий таьлим” кафедраси укитувчиси
Таълим самарадорлигини оширишда ўқитишнинг илғор воситаларини 
ва методларини қўллаш мухим аҳамиятга эга. Бунда маълум бир фан 
доирасида ўзлаштирилаётган билимларни чуқурлаштириш учун мазмунан шу 
фанга яқин бўлган фандаги хусусиятларини хисобга олиш мухим аҳамиятга 
эга. Касб-ҳунар коллежларида материалшунослик фанини ўқитишда ушбу 
фаннинг химия фани билан боғлиқ жихатларига аҳамият бериш фанлар аро 
алоқадорлик мавжудлигини кўрсатади. 
Дунё миқиёсида фанлараро интеграцияга интилишлар кучайиб 
бораётганлиги таълим тизимини янгича шиддат билан ривожлантиришни 
тақозо қилмоқда. Ана шунга асосан фанлараро ўқитиш методикасини ишлаб 
чиқиш ва уни таълим тизимига жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.
Фанлараро алоқалар мантиқан кетма-кетлик асосида бир фандан олган 
билим 
ва 
кўникмалар 
бўйича 
иккинчи 
ўрганиладиган 
фанда 
мустаҳкамланади ҳамда ривожлантирилади [1]. 
Материалшунослик ва кимё курсларида шундай яқин ёки бир хил 
илмий тушунчалар борки, уларни бир хилда илмий қайд этиш, объектив 
маъносини очиб бериш талаб этилади. 
Юқоридагиларга асосан, олий таълим ходимларининг асосий вазифаси 
мустақил Республикамиз учун комил фарзандларни тарбиялаш, билимдон, 
ватанпарвар, миллий ифтихор туйғулари юқори бўлган, бозор муносабатлари 
шароитида фаолият кўрсата оладиган янги авлодни камол топтиришдир. 


190 
Буларга эришиш учун олий таълим тизимини такомиллаштиришнинг энг 
мақбул шакл ва методларини яратиш тақозо этилади.
Комил инсонни шакллантиришга қаратилган ўқув-тарбия жараёнининг 
асосий 
вазифаси 
таълим 
самарадорлигини 
оширишдир. 
Таълим 
самарадорлиги, таълим мазмунининг мақсади ва вазифаларига мослиги, 
унинг илмий жиҳатдан асосланганлиги, изчиллиги, турмуш билан 
боғлиқлиги, шу билан бирга ўқувчиларга мос методлар, моделлар ва 
воситаларнинг танланиши билан асосланади. Материалшунослик фанини 
ўқитишда металларнинг тузилиши, хоссалари ва синаш усуллари мавзусини 
яхши ўзлаштириш учун кимёвий элементлар даврий системаси тўғрисида 
тўлиқ тасаввурга эга бўлиш талаб этилади. Шу билан бирга металларнинг 
даврий системадаги тартиб номери - унинг атоми ядросининг заряди 
эканлиги, атом ядросининг таркиби, изотоплар ва электронларнинг энергетик 
поғоналар бўйича жойлашишини ўрганишга киришилади [2]. 
Маълумки, кимё дарсликларида атомда электрон ҳолатларини 
орбиталлар ёрдамида кўрсатилиб, орбитал деганда электрон булутни ядро 
атрофидаги энг зич соҳасини тушуниш лозимлиги айтиб ўтилади. 
Одатда, орбиталлар шакли жиҳатидан фарқланиб, s, p, d, f каби номлар 
билан белгиланади. Электрон булутнинг зич соҳаларининг фазодаги ўрнига 
қараб турлича боғланишлар юзага келиши ва бундай модел ёрдамида турли 
хил жараёнлар механизми изоҳлаб берилади. Физика дарсликларидачи? 
Физика дарсликларида атомдаги электрон ҳолатларини Бор назарияси 
асосида электрон ядро атрофида стационар орбита бўйлаб ҳаракатланади деб 
кўрсатилади. 
Юқорида баён қилинган материалшунослик ва кимё фанлари бўйича 
ўқув материалларидан шу нарса келиб чиқадики, метал атомлари тузилиши 
бўйича материалшунослик предмети ўқитувчилари ҳам ягона илмий-методик 
қарашларга эга бўлишлари керак [2]. Бунинг учун фанлараро боғланишларни 
қуйидаги асосда ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади [2]: 
- маълум бир фан бўйича ўқувчилар бирор мавзуни ҳар томонлама 
ўзлаштиришлари учун бошқа фанларни ўрганишда шу мавзуга оид олган 
билимларидан 
ўринли 
фойдаланишни 
ташкил 
этиш, 
масалан, 
материалшунослик дарсларида металлар атом тузилишига оид мавзуларни 
ўтишда ўқувчиларнинг кимё курсида олган билим ва кўникмаларидан 
фойдаланилади; 
- фанлараро боғланиш- метллар хусусиятини билишда ҳам намоён 
бўлади. Масалан, жуда кўп тушунчалар ўзаро алоқадор предметлардан олган 
билимлардан фойдаланишни тақазо қилади; 
- бир фандан олган билимлар иккинчи фандан олинган билимлар 
орқали янада мустаҳкамланади.
Фанлараро ўзаро боғланишнинг юқорида баён этилган ҳолларидан 
ўқитиш жараёнида фойдаланиш материалшунослик ва кимё дарсликларининг 
ғоявий, мантиқий боғланишини ифодалайди. Бундай ғоявий-мантиқий 
боғланишлар ўқитиш самарадорлигини оширади [3]. 


191 
Демак, фанлараро боғланишни қўллаб ўқитиш жараёни жуда муҳим 
таълимий, тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидаги мақсадларни амалга 
оширади: 
ўқувчиларга систематик билимлар беришга, уларнинг онгли, чуқур 
ўзлаштиришларига, фикрлаш қобилиятларининг ривожланишига ижобий 
таъсир қилади; 
ўқувчиларда табиат ҳақидаги умумий тушунчаларни таркиб топтиради. 
Шу билан табиий- илмий билимлар йиғиндисини ягона диалектик қонун 
асосида шакллантиради; 
ўқувчилар олган билим ва кўникмалар уларнинг ўз фаолиятидаги 
муҳим масалаларни ҳал этишга ўргатади;  
Материалшунослик фанини ўрганишда металлар, уларнинг тузилиши, 
атом массаси, электронларнинг жойлашуви, металларнинг кристалланиши, 
агрегат холати, термик ишлов бериш жараёнида метал структурасининг 
ўзгариб бориши кабиларни ўрганиш бу жараёнлар ва тушунчаларни очиб 
беришда турли кимёвий жараёнлар тўғрисидаги тушунчаларни қўллаш, бу 
ходисалар ва тушунчаларнинг кимёвий тушунчалар ва жараёнлар натижасида 
юз бериши тушунчалар ёрдамида баён этилиши ушбу фанлар ўртасида узвий 
боғлиқлик борлигини кўрсатишга имкон беради.
Материалшунослик фанини ўқитишда ҳам металлар атомларининг 
изотопларини, электронлари ва уларнинг жойлашувини, атом массалари каби 
тушунчалар кимёвий нуқтаи назардан очиб берилиши лозимлиги, металлар 
тўғрисидаги таълимотни ўрганиш кимё фани билан узвий боғликлиги фанни 
ўрганиш жараёнида ушбу билимларни мустаҳкамлаш билан бирга металл 
атомлари тўғрисида бир хил тасаввурини ҳосил қилишга имкон беради. 
Материалшунослик ва кимё ўқув фанларидаги металлар атомларидаги, 
электронларнинг жойлашуви, кристал панжараларни хосил қилиши, 
ўрганиладиган тушунчаларнинг бир хилда талқин этилиши, ўқув 
материалларининг ўзлаштириш самарадорлиги ортишини кўрсатади. 
Мазкур таълим методи материалшунослик фанидан «Металларнинг 
тузилиши, хоссалари ва синаш усуллари» бўлимини ўргатишда 
предметлараро алоқадорлик асосида илмий асосланган ғояларни қўллаш 
орқали таълим тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини 
оширишга қаратилган. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling