Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАСАЛАЛАР АСОСИДА ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ С.Дж. Базарова
- Ф.Х. Байчаев
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ishmuhamedov R., Abduqodirov A., Pardayev A. “Ta’limda innovatsion texnologiyalar”. -T.: O‘qituvchi, 2003. -189 b. 2. Abduqodirov A.A., Pardayev A., Ishmuhammedov R. Tarbiyada innovasion texnologiyalar.-T.: Iste’dod, 2010. 187 3-ШЎЪБА ТЕХНОЛОГИК ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КАСБИЙ ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАСАЛАЛАР АСОСИДА ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ С.Дж. Базарова НавДКИ Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, п.ф.д, проф. Ф.Х. Байчаев НавДКИ., “Умумий физика” кафедраси ассистенти Техника олий таълим муассасаларида ўқитилаётган фанларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, турли шаклларда олиб бориладиган амалий машғулотлар – назария ва амалиёт алоқасини таъминловчи, олинган билимларни қўллаш кўникмаси ва малакасини яратувчи энг сармаҳсул усулдир. Педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, амалий машғулотларда фақат берилган масалаларни ечиш билан чегараланиб бўлмаслиги, балки ҳар бир масаланинг ғояси ва унинг қанчалик ишлаб чиқариш билан узвий алоқада эканлиги таълимнинг янада самарадор бўлишини таъминлайди. Шу боисдан амалий машғулотни режалаштиришда буюртмачи корхоналар талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқиб, танланган мутахассисликни ҳисобга олган ҳолда масалаларни тузилиш тавсия этилади: Бунда маърузада баён қилинган ҳамда мустақил ўрганилган назарий билимларни тизимлаштирувчи савол ва масалаларни саралаш орқали бевосита ишлаб чиқаришда қўлланилувчи технологиялар тўғрисида бошланғич билимларнинг акс эттирилиши асосий талаб сифатида қаралади. Ўқитувчи амалий машғулот учун савол ва масалаларни саралар экан, дидактик мақсадни аниқ тасаввур этиши, яъни ҳар бир масалани ечиш натижасида қандай кўникма ва малака сингдирилиши, бу масалаларни ечишда талабалар ижодкорлиги нимада намоён бўлишини олдиндан режалаштириши лозим. Шунингдек, фаннинг ҳар бир мавзусига оид зарурий масалалар тизимини тўғри ва аниқ ишлаб чиқиши, амалий ўқув жараёни сарадорлигини орттиради. Шу мақсадда кон-металлургия саноати тизими булажак мутахассислари учун физика фанидан касбий йўналтирилган масалалар ишлаб чиқиш, нафақат фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлайди, балки бўлажак мутахассиснинг касбий компетентлигини оширишдаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Бу турдаги масалалар талабаларнинг ўзлари эгаллаши керак бўлган мутахассисликлари бўйича илк тасаввурларни ҳосил қилиши билан бирга, фаннинг ишлаб чиқаришдаги аҳамиятини ҳам кўрсатиб беради. Шунингдек, физика фанидан айни бир мавзуда амалий машғулотлар олиб бориш, талабанинг ўз соҳасига бўлган қизиқишини ривожлантиради 188 ҳамда фаннинг кон-металлургия саноатидаги аҳамиятига оид аниқ бир билим ва кўникмалар тизимини шакллантирилишига хизмат қилади. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, барча техника олий таълим муассасаларида каттиқ жисмларнинг зичлигини аниқлаш бўйича масалалар ечилади. Ушбу кўринишдаги масалаларни ечишда қаттиқ жисмлар мисолида тоғ жинсларининг берилиши мақсадга мувофиқдир. Бу орқали биз талабаларга қаттиқ жисмлар турига кирувчи тоғ жинслари, яъни минераллар тузилиши ва зичлигини аниқлашда нималарга эътибор қилишимиз кераклигини тушунтирамиз. Тоғ жинсларининг деярли барчаси қаттиқ фаза ва ҳаво ва сув билан тўлдирилган бўшлиқ(ғовак)лардан иборат бўлган кўп фазали системадан иборат бўлганлиги учун, тоғ жинслари зичлигини топишда минерал массасининг унинг ҳажмига нисбати орқали аниқлаш нотўғри бўлади. Уларнинг зичлигини топишда тоғ жинсларининг қаттиқ ва бўшлиқ (ғовак) массалари ва улар эгаллаган ҳажмларини ҳисобга олиш керак бўлади. У ҳолда тоғ жинснинг зичлиги қуйидагича топилади: б к б к V V m m V m 0 0 , (1) бу ерда m 0 - тоғ жинсининг массаси қаттиқ m к ва бўшлиқ (ғовак) m б ларидан таркиб топган. Хажми V 0 эса, қаттиқ V к ва бўшлиқ (ғовак) V б ларининг йиғиндисидан иборат. Бизга маълумки, айни бир шаклга эга бўлмаган қаттиқ жисмларнинг зичлигини гидростатик тортиш усули билан аниқлашда Архимед қонунидан фойдаланилади. Бу қонунга кўра, суюкликка ботирилган ҳар қандай жисм ўз оғирлигини жисм сиқиб чиқарган ҳажмидаги суюқлик оғирлигича ўз оғирлигини йўқотади, яъни g V P P c 0 2 1 (2) бу ерда Р 1 - жисмнинг ҳаводаги оғирлиги, Р 2 - жисмнинг суюқликдаги оғирлиги, ρ с - жисм ботирилган суюқликнинг зичлиги, g - оғирлик кучи тезланиши, V 0 - зичлиги аниқланаётган жисмнинг ҳажми. Тоғ жинсларининг ғоваклиги учун уларнинг зичлигини аниқлашда “парафинлаш” усулидан фойдаланилади. Бунда намунанинг оғирлиги аввал ҳавода P 1 , сўнгра эритилган парафинга ботириб олиниб, қайта ўлчанади. Парафин қотиб, жисмда сув ўтказмайдиган қатламни ҳосил қилгандан кейинги намунанинг ҳаводаги оғирлиги Р 2 ва суюқлик ичидаги оғирлиги Р 3 ўлчанади. Сўнг тоғ жинси зичлигини аниқлашнинг такомиллашган формуласини (1) ва (2) ифодалар асосида қуйидагича ёзамиз: n P P P P P 1 2 3 2 1 (4) бунда ρ n - парафин зичлиги бўлиб, 0,9 г/см 3 тенг. 189 Ана шу тарзда ташкил қилинадиган амалий машғулотлар нафақат физикага асосланган ихтисослик фанларини мукаммал билишга ёрдам беради, балки фаннинг кон-металлургия саноатида қанчалик аҳамият касб этишини кўрсатади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling