Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. SH.M.Mirziyoyev “Xalqimizning roziligi bizning faoliyatimizga berilgan eng 
oliy bahodir”. О‘zbekiston. 2018-y. 
2. I.A.Karimov Barkamolavlod - О‘zbekiston taraqqiyotining poydevori. 
Toshkent, Sharq nashriyot-matbaa konserni, 1997-y. 
3. I.A.Karimov Ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot pirovard 
maqsadimiz. - Toshkent, О‘zbekiston, 2000-y. 
4. U.Mahkamov 
О‘quvchilarning 
axloqiy 
madaniyatini 
shakllantirish 
muammolari. - Toshkent, О‘zbekiston, 1993-y. 
5. П.С.Сайидахмедов Методи обучениya shколников механизированному 
труду в хлопководстве. - Таshкент, Укитувчи, 1991, -б. 112. 
6. M.X.Toxtaxodjayevaning 
umumiy 
tahriri 
ostida 
“PEDAGOGIKA” 
О‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti. 2010-y. 
 
ЎҚУВЧИЛАРДА ДЎСТОНА МУНОСАБАТЛАР ВА ИЖТИМОИЙ 
ҲАМКОРЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Садуллаев Баходир Бахтиёрович 
Бухоро муҳандислик-технология институти доценти 
Бугунги кунда ҳар бир ўқитувчи у ёки бу даражада дарснинг 
ноанъанавий шаклларини қўллайди. Бу ўқитувчиларда янги педагогик 
тафаккур ва инновацион фаолият тажрибасининг шаклланаётганлиги билан 
бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда ўқитувчининг педагогик тафаккури 
таълим-тарбия жараёни олдига қўйилаётган вазифаларни жадал тарзда 


200 
ечишга йўналтирилган бўлиб, бу фаолият ўқувчиларни изланиш, ижод 
қилишга ундашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.[1] 
Ўқитувчи томонидан ташкил этиладиган ўқитиш шаклларининг асосий 
воситаси муайян таъсир остида шунчаки янгиланмайди. Биринчи навбатда 
таълим жараёнида ўқувчиларнинг имкониятларини кенгайтириб, ўқув 
материалларини ўйин шаклида ўзлаштириш жараёнига кўчиради. 
Дарҳақиқат, ўқитувчи ўз имкониятлари даражасида дарсда ўқувчиларни ўз 
вақтининг аксарият қисмини кутубхоналарда ўтказиб, мустақил билим 
олишга сарфлаши зарурлигига ишонтириши керак. Шу билан бир қаторда, 
ўқувчилар дидактик жараёнда фаол ўйинчи шаклида ҳам намоён бўла 
олишлари муҳим аҳамиятга эга. 
Бошқа томондан эса, замонавий ўқитувчи олдига ўқув фани мазмунини 
янгича нуқтаи назардан таҳлил қилиш вазифаси қўйилмоқда. Шу тариқа у 
ўқувчиларга муаммоларни ечишнинг муқобил йўлларини тақдим эта олиши 
керак. Ўқувчилар воқеа-ҳодисаларни башорат қилиш, уларнинг ҳаракатини 
ахлоқий-эстетик жиҳатдан баҳолай олишлари лозим. Бунинг учун ўқувчилар 
диалог ва дўстона мулоқотга киришиш тажрибасини ўзлаштиришлари талаб 
этилади. Ўқувчилар муайян воқелик ҳақида баҳслашишлари ва мулоқотга 
киришишлари муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчилар орасида моҳирона ташкил 
этилган мулоқот ривожланаётган ўқувчилар фаолиятининг гарови 
ҳисобланади. Мулоқотга асосланган диалог ҳамда ҳаётий вазиятларни 
моделлаштириш лаёқати инсонда шаклланиши зарур бўлган ҳаётий 
кўникмалар ҳисобланади. Бундай кўникмаларни шакллантириш учун 
ўқитувчилар дарснинг ноанъанавий шаклларидан унумли фойдалана 
олишлари лозим. Мазкур дарсларни ташкил этиш тажрибасини ўзлаштириш 
ўқитувчининг инновацион фаолияти билан бевосита боғлиқ. [2] 
Ўйин асосида ташкил этиладиган дарслар ўқув машғулотларининг 
фаол шакли ҳисобланиб, бундай ўқув жараёнида муайян воқелик фаол тарзда 
моделлаштирилади. Бундай машғулотларнинг асосий мақсади – ўйин 
ҳолатини вужудга келтириш орқали ўқувчиларда объектив воқеликка 
нисбатан ҳиссий муносабатни таркиб топтиришдан иборат. Бундай вазиятда 
ўқувчилар муайян воқеликнинг иштирокчиларига айланиб, уларнинг ўзлари 
ўйинларнинг турли турларини ижод қиладилар. 
Ўйинлар ўқувчиларни катталар каби фикрлашга ва ижтимоий ролларни 
бажаришга ўргатиш воситаси ҳамдир. Ўқувчилар бир-бирларининг ҳис-
туйғулари, ҳатти-ҳаракатларини тушунишлари орқали муайян воқеликни 
моделлаштирадилар. Бу жараёнда ҳар бир ўқувчи томонидан ўзлаштирилган 
билимлар шахсий аҳамият касб этади, ҳиссий бўёқдорликка эга бўлади. Бу 
жараёнда ҳар бир ўқувчи ўз тамсолини давр талаблари нуқтаи назарлари 
томонидан ёндашган ҳолда чуқур билиш имкониятига эга бўлади. Бундай 
вазифаларни бажариш учун ўқувчилар ўзлари ўзлаштирган барча билим ва 
кўникмаларни сафарбар қилишлари, янги билимларни ўзлаштиришлари ва 
мунтазам чуқурлаштиришлари, ўз дунёқарашларини кенгайтиришлари, 
катталарга хос бўлган кўникмалар мажмуини эгаллашлари, мулоқотга 


201 
киришиш ва образли ҳаракатларини бажариш тажрибасини ўзлаштиришлари 
керак. Бундай фаолият натижасида ўқувчиларда атрофдагиларга ижобий
дўстона назар билан қараш кўникмаси таркиб топади. 
Ўйинлар иккита муҳим хусусиятга эга: а) ўйин иштирокчиларининг 
оғзаки нутқини ривожлантириш; б) муайян вазиятларни моҳиятини идрок 
этишга ўқувчиларни одатлантириш. Ўқувчиларда бундай кўникмаларни 
шакллантириш ва мунтазам ривожлантириш учун дарс жараёнида бир қатор 
ўйин турларидан фойдаланиш мумкин. 
Маълумки, ўйинлар турли турларига кўра тавсифланади. Жумладан, 
мақсадига кўра, иштирокчиларининг сонига кўра, воқеликнинг ифодаланиш 
характерига кўра. 
Педагогикада имитацион, рамзий, тадқиқотчиликка асосланган ўйин 
турлари мавжуд. Ўқувчиларнинг ақлий меҳнат фаолиятларини ўйин 
фаолияти билан боғлаган ҳолда моделлаштириш ҳамда аниқ рамзлар ва 
қоидаларга асосланган жараённи шакллантириш ҳамда янги билимлар ва 
фаолият усуллари билан боғлиқ ҳолда лойиҳалаштириладиган фаолият тарзи 
ўйинларнинг асосий характерини белгилайди. 
Мазкур йўналишда қуйидагилар аниқланган: 1) дарсликка бевосита 
таъсир кўрсатадиган интерактив ўйинлар; булар жумласига ребуслар, 
кроссвордлар, сконвордлар, чайнводрларни киритиш мумкин; 2) ўқувчиларга 
таъсир кўрсатадиган ўйинлар; булар жумласига ишчан, сюжетли-ролли ва 
имитацион ўйинларни киритиш мумкин; 3) интерактив характерга эга 
бўлмаган ўйинлар; ўйин характеридаги индивидуал топшириқлар шулар 
жумласидандир. 
Мутахассислар ўйинларни ижро пайтидаги даражасига кўра 
таснифлашга ҳаракат қилганлар: 1) ролли ва сюжетли ўйинлар; 2) аниқ 
қоидаларга таянган, фойдали сюжетга эга бўлган ўйинлар; 3) сюжетсиз 
ўйинлар. Масалан, кроссвордлар, сконвордлар, чайнводрлар. 
Айниқса тарихий воқеликни тасаввур этишга йўналтирилган ўйинлар 
ҳамда ишчан ўйинлар ўқувчиларни ҳиссий-интеллектуал жиҳатдан 
ривожлантирилади. 
Ишчан 
ўйинлар 
муайян 
воқелик 
билан 
боғлиқ 
тарзда 
моделлаштирилади. Бундай ўйинлар жараёнида ўқувчилар муайян 
вазифаларни бажаришга сафарбар этиладилар. Бундай ўйинларда мардона 
ҳатти-ҳаракат икки кўринишда намоён бўлади. 
Булардан бири – муҳокамага асосланган ўйин ҳисобланади. Бу 
жараёнда воқеликни идрок этишга асосланган баҳс-мунозара вазияти 
вужудга келади. Бундай ўйинлар ўзининг таълимий асосига кўра мунозара 
фаолиятига жуда яқин туради. Шу билан бир қаторда мазкур ўйинлар диалог 
негизида ташкил этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур 
ўйинларни амалга ошириш вақтида ўқувчиларнинг импровизацияси 
(бадиҳаси)га кенг йўл очилади. 
Ишчан ўйинларнинг бошқа бир шакли – тадқиқотчилик ўйинлари 
бўлиб, вазиятларни идрок этишга асосланган ҳолда қурилади. Улар муайян 


202 
ўқувчиларнинг шахсий хатти-ҳаракатларига таянилган ҳолда амалга 
оширилади. 
Бундай ўйинларнинг бошқа бир тури – йўналишли ўйинлар бўлиб, 
саёҳат асосида ўқувчиларнинг тасаввурларини кенгайтиришга қаратилган 
дидактик жараён ҳисобланади. Йўналишли ўйинлар дарснинг алоҳида шакли 
бўлиб, муайян воситалар ёрдамида саёҳат жараёнида ўқувчиларнинг воқелик 
ҳақидаги тасаввурлари кенгайтирилади. Бу жараёнда улар воқеликнинг ҳосил 
бўлиш ўрнини аниқ билиш ва идрок этишга муваффақ бўладилар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling