Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Aqliy hujum usuli. Aqliy hujum – g‘oyalarni generatsiya qilish usuli. 
Qatnashchilar birlashgan holda qiyin muammoni yechishga harakat qiladilar: uni 
yechish uchun shaxsiy g‘oyalarini ilgari suradilar (generatsiya qiladi). U 
ishtirokchilarni o‘z tasavvurlari va ijodlaridan foydalanishga rag‘batlantiradi.
Xulosa qilib aytganda texnologiya fanida interfaol metodlardan foydalanib 
dars o’tilganda nazariy va amaliy tushunchalarni tez va qisqa fursatda egalashda 
ijobiy ta’sir ko’rsatadi. 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Ishmuxammedov R. Abduqodirov A. Pardaev A. Ta’limda innovatsion 
texnologiyalar (ta’lim muassasalari pedagog-o‘qituvchilari uchun amaliy 
tavsiyalar). -T.: Iste’dod, 2008. - 180 b. 
2. Yo‘ldoshev J.G‘., Usmonov S.A. Zamonaviy pedagogik texnologiyalarni amaliyotga 
joriy qilish. T., «Fan va texnologiya», 2008, 132 bet. 
3. Muslimov N.A., Sharipov Sh.S. Qo‘ysinov O.A. Mehnat ta’limi o‘qitish 
metodikasi, kasb tanlashga yo‘llash. Darslik. Toshkent 2014 y.


214 
ФИЗИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ИНТЕГРАЛЛАБ 
ЎҚИТИШДА ЁШЛАРНИ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИНИ 
ШАКЛЛАТИРИШ МЕТОДЛАРИ 
М.Мухлибоев
Гулистон давлат университети доценти 
Д.Мамасолиева
Гулистон давлат университети талабаси 
Фан-техника тараққиёти жадаллашган ҳозирги даврда табиат билан 
жамиятнинг ўзаро таъсири ва алоқадорлигини мувофиқлаштириш, 
уйғунлаштириш жараёнида шундай экологик муаммолар вужудга келдики, 
улар давримизнинг долзарб муаммоси сифатида талқин қилинади. 
Экологик инқирознинг бош сабабчиси табиий жараёнлар бўлсада, аммо 
улар антропоген омил-инсон фаолияти таъсирида вужудга келган. Шу 
туфайли бу инқирозни соф табиий-тарихий, тадрижий жараён сифатида 
баҳолаш ёки сув етишмаслигига боғлаб қўйиш ярамайди. Агар ушбу муаммо 
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий билимларнинг диалектик бирлиги 
асосида таҳлил қилинса, унинг ҳозирча кўзга ташланмаган муҳим жиҳати 
ёшларда зарурий экологик билим шаклланмаганлигида намоён бўлади. Шу 
нуқтаи назардан мамлакатимиздаги экологик инқирозни, аввало "экологик 
билимсизлик" фожиаси деб баҳоласа тўғри бўлур эди. Зеро, ҳар қандай 
халқнинг турмуш тарзи экологик билимнинг яхши кўрсаткичидир. Ҳозирги 
бозор шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштириш, халқ 
фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигига боғлиқ. 
Бироқ кўпчилик ёшларда экологик билимнинг етишмаслиги туфайли 
ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий-табиий хусусиятлар, табиатни 
муҳофаза қилиш қонун-қоидалари эътиборга олинмаган. Техникадан қўпол 
фойдаланиш ва технология бузилишининг атроф-муҳитга салбий таъсир 
кўрсатиши мумкинлиги ҳақида деярли ўйлаб кўрилмаган. Оқибатда қишлоқ 
хўжалиги атроф-муҳитга кучли таъсир кўрсатувчи омилга айланганки, бу ҳол 
мамлакатимиз табиатида экологик инқирозларни содир қилишга сабаб 
бўлмоқда: 
- ҳайдалма ер майдонининг ортиб, чорва яйловининг кенгайиши 
натижасида узоқ тадрижий тараққиёт жараёнида вужудга келган табиий 
экотизм биоценозлар ўрнида инсон томонидан сунъий яратилган экотизм-
агробиоценозлар пайдо бўлди; 
- қўриқ ерларни ўзлаштириш, тўқайларни йўқ қилиш, кўлларни илмий 
асоссиз қуритиш ишлари оқибатида намликнинг кескин камайиши 
кузатилмоқда;
- ерга нотўғри агротехник ва мелиоратив ишлов бериш, табиий ер 
қатламининг бузилиши туфайли тупроқлар таркиби ўзгарди, унумдорлиги 
пасайди, сув ҳавзаларидан намликнинг камайишига, ҳавода чанг 
зарраларининг кўпайишига имкон берди; 


215 
- экинларни суғориш усуллари ва меъёрига риоя қилмаслик, 
далаларнинг ортиқча намланиши ва иккиламчи шўрланишига, сув 
исрофгарчилигига олиб келди; 
- маъданли ўғитлар ва кимёвий воситалардан меъёридан ортиқча 
фойдаланиш ва уларни ишлатиш қоидаларига риоя қилмаслик атроф-
муҳитнинг табиатга ёт бўлган турли хил моддалар билан ифлосланиши тирик 
мавжудотлар ҳаёт фаолиятининг бузилишига сабабчи бўлди;
- кўплаб йирик чорвачилик ва паррандачилик иншоотларининг 
қурилиши 
атроф-муҳитнинг 
ишлаб 
чиқариш 
чиқиндилари 
билан 
ифлосланиши имкониятларини оширди; 
- қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт воситаларидан нооқилона 
фойдаланиш тупроқ зичлигининг ортишига, намлик сақлаш ва сув 
ўтказувчанлик хоссасининг бузилишига, атроф муҳитнинг ёнилғи-мой 
қолдиқлари, заҳарли газлар билан ифлосланишига олиб келди. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқариши 
табиатдан 
оқилона 
фойдаланишнинг кўзда тутилган қуйидаги асосий йўналишлари билан қўшиб 
олиб борган пайтдагина атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини 
ижобий ҳал қилиш мумкин: 
Ўрта умумтаълим мактабларида «иккиламчи хомашё» тўплаш 
ишларини уюштириш анъанага айланиб қолган. Ўқувчилар минглаб гектар 
майдондаги ўрмон бойликларини тежашга имкон берувчи чиқинди қоғоз ва 
латта-путталарни тўплаш ишларида, қимматли доривор ўсимликларни йиғиш 
ва кўпайтиришда, қора ва рангли металларни тўплашда фаоллик билан 
иштирок қилдилар. 
Қуйида ўз иш тажрибаларимизга асосланиб, физика ходисаларидан 
«Намлик», «Буғланиш», «Капилляр ҳодисалар» мавзуларига оид материаллар 
мазмуни билан таништириб ўтамиз. 
Тупроқ орқали буғланадиган сув массаси, аввало қатламнинг сув 
буғлари билан тўйинганлигига ва унинг капиллярлик хоссаларига боғлиқ. 
қуйи қатламларда нам ҳаво қанча кўп ва тупроқ тузилиши қанчалик майда 
бўлса, буғланиш жараёни шунчалик тезлашади. Зич тупроқ юмшатилган 
тупроққа қараганда сувни кўпроқ буғлатади. Шу сабабли суғориш 
ўтказилгандан кейин ерда намликни узоқроқ сақлаб қолиш мақсадида уни ўз 
вақтида юмшатиш, яъни культивация қилиш керак. 
Сув билан таъминлаш, хусусан, суғориш ишлари, сувлардан 
тежамкорлик билан фойдаланилмаган тақдирда кўнгилсиз оқибатларга олиб 
келиши, яъни шўрланган жойлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳодисанинг 
моҳияти шундаки, қурғоқчил иқлим шароитида ер ости сувлари таркибида 
кўп миқдорда сувда эрийдиган сульфат ва хлорид кислота тузлари бўлади. 
Экин майдони намиқтирилиб суғорилганда, минераллашган ерости сувлари 
сатхи кўтарилади ва сувда эриган тузлар тупроқнинг устки қатламига 
кўтарилади. 
Биз кузатишлар давомида шунга амин бўлдикки, тарбиявий ишлар 
жараёнида ўзбек халқининг ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот оламига 


216 
муносабатини ифодалаган, минг йиллар давомида шаклланган ажойиб ривоят 
ва хикматли сўзлардан фойдаланиш назардан четда қолган. Зеро, ота-
боболаримиз ер-сув бойликларидан эҳтиёжига яраша фойдаланишган. 
Айниқса, сувга нисбатан тежамкорлик муносабатида бўлганлар, сувга 
тупуриш, унга бирор нарса ташлаб, ифлос қилиш, сувдан ноўрин 
фойдаланиш оғир ва кечирилмас гуноҳ ҳисобланган. Эндиликда 
авлодларимиз ўртасида бу анъаналарни қайта тиклаш, улардан таълим-
тарбия жараёнида самарали фойдаланиш ўқувчи билими савиясига ва унинг 
шахсида экологик билимнинг қанчалик даражада таркиб топганлигига 
боғлиқ. 
Ушбу тажрибаларимиз билан қишлоқ жойларида жойлашган 
мактабларнинг Технология фанини ўқитиш жараёнида дойимий равишда 
юқоридаги маълумотларни бериб боришни тақозо этади, зеро келажагимиз 
бўлган ёшлар Она замин хамда уни асраш хақида кўпроқ билимларга эга 
бўлишга хақлидирлар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling