Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Садуллаев Б.Б. Ўйинлар воситасида ўқувчиларда дўстона муносабатларга асосланган ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими: пед.ф.б.ф.д. (PhD)...дис. C.: 2019. 56 б. 2. Маъмуров Б.Б. Ўқувчи шахсига йўналтирилган ўқув-билув жараёнини ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари: пед.фан.ном.дис. ... – Т., 2009. -126 б. 3. http://ufo.knet.ru/bibbiot ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИК ВА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ М.Раҳматов, Н.Жалилов, А.Xайитқулов СамДУ “Умумтехника фанлари ва технологиялар” кафедраси ўқитувчилари Н.Эргашева Самарқанд туман 2-ИДУМ ўқитувчиси Маълумки, Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин халқаро андозалар талабига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва миллий кадрларни тайёрлаш масаласи энг долзарб бўлиб, халқ хўжалигининг барча соҳаларида, жумладан таълим соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим бериш сифатини ошириш масаласи узлуксиз таълимнинг барча босқичларида асосий вазифа қилиб қўйилмоқда. Ана шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан алоҳида фармонлар, қарорлар, қонунлар ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Мисол сифатида 2020 йил 6 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарорини олишимиз мумкин. Ушбу қарорда узлуксиз таълим тизимининг барча босқичлари учун вазифалар берилиб, уларнинг ижроси учун масъул ташкилотлар ва вазифаларни бажариши муддатлари кўрсатилган. Ёшларга бериладиган таълим сифатини оширишнинг йўлларидан бири ўқув жараёнидан янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳамда олий таълим муассасалари билан умумий ўрта таълим мактаблари орасидаги ҳамкорлик ишлари ҳисобланади. Умумий ўрта таълим мактабларида 203 ўқитиладиган технология таълими фанининг ўқитиш самарадорлигини ошириш ҳам катта аҳамиятга эга. Технология таълими фанининг дастурида сервис хизмати йуналиши бўйича пазандачилик асосларидан маълум бир мавзуларни ўрганиш режалаштирилган. Ушбу мақолада биз “тухум ва унинг озиқавий қиймати, пишириш усуллари” мавзуси мисолида ўзаро ҳамкорлик ва интерфаол усуллардан кластер усулининг таълим сифатини оширишдаги аҳамиятига тўхталиб ўтамиз. Ушбу мавзу умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология таълимининг сервис хизмати йўналишининг пазандачилик асослари бўлимида ўтилади. Ушбу мавзуни ўргатишда биз алоҳида услубий нуқтаи назардан осон бўлиши учун мактаб материалларига қўшимча маълумотлар қўшилган ҳолда интерфаол усуллардан бири кластер усулидан фойдаландик. Маълумки, қишлоқ хўжалик паррандалари (товуқ, ўрдак, ғоз, индюк, бедана) тухуми қимматли озуқавий ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига киради. Сотувга фақат товуқ ва бедана тухумлари рухсат этилади. Сувда сузувчи паррандаларнинг тухумлари эса кўп ҳолларда паратиф (сальмонелла) бактериялари билан зарарланган бўлиши туфайли иссиқлик билан ишлов бериладиган маҳсулотлар тайёрлашдагина ишлатилади. Парранда тухумлари уч асосий қисмдан ташкил топган: пучоқ(11-14%), сариқ қисми (28-32%), оқ қисми(54-60%). Пучоқнинг асосий таркибий қисмини карбон ва фосфор кислоталарнинг кальций тузлари (96%) ташкил этади. Органик моддалар эса коллаген ҳолида 4-5% ни ташкил этади. Тухум таркибида инсон организмининг нормал ривожланишии учун зарур бўладиган ҳамма моддалар мавжуд. Қўйидаги 1-жадвалда парранда тухумларининг таркибий қисмларининг кимёвий таркиби келтирилган. Айниқса товуқ тухуми юқори озуқавий қийматга эга эканлиги, лецитин, темир, кальций тузларига ҳамда А,Д,Е витаминларига бойлиги учун парҳез ва даволаш мақсадларида ишлатилади. Лекин жигар, атеросклероз касалликларида тухумни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Ўрдак ва ғоз тухумларида оқсил ва ёғ миқдори бир мунча кўпроқ бўлади. Тухум массасининг асосий қисмини оқлик қисми ташкил этади. Тухум оқи оқсили овальбулин (70%) овамукоид, кональбумин, муцин, лизоцимдан ташкил топган. Тухум лизоцими бактерияларнинг ривожланишига қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Ёзги тухумларнинг сариғи тўқ сариқ рангда бўлади. Чунки улар каротинга бой бўлади. Товуқ тухуми сариғи таркибида сув, ёғ, оқсил углеводлардан ташқари минерал моддалар, ферментлар, бўёқ моддалари ва витаминлар бўлади. 1-жадвал. Паррандалар тухумларининг ва таркибий қисмларининг кимёвий таркиби. Парранда тури сув Миқдори % Минерал моддалар оқсил ёғ углевод Бутун тухум Товуқ 74,00 12,70 11,50 0,70 1,07 204 Ўрдак Ғоз Индюк 70,81 70,40 73,10 12,77 13,90 13,10 15,04 13,30 11,80 0,30 1,30 1,20 1,08 1,10 1,80 Сариқ қисми Товуқ Ўрдак Ғоз Индюк 48,7 44,8 43,3 48,3 16,60 17,70 18,00 16,30 32,60 35,20 36,00 33,30 0,70 0,30 1,30 1,20 1,10 1,20 1,60 1,3 Оқ қисми Товуқ Ўрдак Ғоз Индюк 87,89 86,80 87,70 86,50 10,60 11,30 11,30 11,50 0,03 0,08 0,04 0,03 0,90 1,00 1,20 1,30 0,60 0,80 0,80 0,70 Тухумдан тайёрланган таомлар одамнинг овқатланишда катта аҳамиятга эга. Таркибидаги танаси учун зурур бўлган минерал моддалар темир, фосфор, калций, олтингугурт, шунингдек киши танасининг яшовчанлигини таъминловчи (нерв системаси фаолиятини тартибга соладиган қон ишлаб чиқарадиган)холестерин лицитинларга бойлиги билан белгиланади. Таом тайёрлашда тухум турларидан товуқ тухуми, меленж ва қуритилган тухумлардан ва бедона тухумидан фойдаланилади. Тухумнинг пишириш усуллари жуда кўп бўлиб, асосан пучоғи билан ёки пучоғидан ажратиб пиширилади, ва махсус мосламалар билан жиҳозланган тухум пиширувчи идиш, кастрюлка,чуқур темир това, махсус тўрли қозонлардан фойдаланилади. Бу мосламалар ёрдамида тухумларни сувга солиш ва сувдан олиш осонлашади. Бир дона тухумни пишириш учун 250-300 грамм сув ишлатилади. Пишириши учун кетган вақтга қараб тухум турлича юмшоқликда пиширилади. Тажриба ўтказиладиган синф ўқувчиларига “тухум ва унинг озуқавий қиймати, Пишириш усуллари” мавзуси учун ҳамкорликда махсус ишланма қилиб, мактабда бериладиган билимлар қўшимча маълумотлар билан бойитилди. Тухумни пишириш усулларини ўқувчиларга ўргатишда янги педагогик технологияларни интерфаол усулларидан бири кластер усулидан фойландик. Янги педагогик техналогиянинг интерфаол усулларига бағишланган адабиётлар ҳозирги вақтга етарли даражада бўлиб, улардан жуда кенг фойдаланилмоқда. Мавзуни тушунтиришда тухумни пишириш усулларини ўргатишда интерфаол усуллардан фойдаланилган кластер усули қўийдаги 1 расмда келтирилган. 205 1-расм. Тухумнинг пишириш усуллари Ўтилган дарсларнинг таҳлили шуни кўрсатдики,тажриба ўтказилмасдан анъанавий усулда ўтказилган дарс бўйича назорат саволларига берилган жавобларга қараганда, янги педагогик технологиялар ёрдамида ўтказилган дарснинг самарадорлиги 42% ошар экан. Тажрибалар ва кузатишлар шуни кўрсатдики, мактаб ўқувчиларига пазандачилик асосларини ўргатишда ҳар бир мавзулар буйича махсус ишланмалар тайёрлаб, янги педагогик техноогияларнинг интерфаол усулларидан фойдаланиб дарсларни ўтганда таълим беришнинг сифати ошар экан. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling