«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


«Маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят)


Download 1.19 Mb.
bet34/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70
Bog'liq
жамланма

«Маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят)
Оятининг тафсирида Ҳасан: «Мўминнинг фақат нафсини маломат қилиб турганини кўрасан: «Бу сўзим ила нимани ирода қилдим? Бу еганим ила нимани ирода қилдим? Бу ичганим ила нимани ирода қилдим?...» Фожир эса ўзини узи тергамай кетаверади», деган.


АМАЛДАН КЕЙИН ХИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШНИНГ МОҲИЯТИ
Банданинг куннинг аввалида нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, кун­нинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган вақти хам бўлиши керак. Бу худди савдогарларнинг шериклари билан хар йил, ой, ҳафта ёки кун охирида дунё хирсида қиладиган ҳисоб-китобига ўхшайди. Улар буни беш кунлик дунё учун бўладиган фойдани кулдан чиқариб юбормаслик учун қиладилар. Бас, шундай экан, қайси оқил абадийлик учун бўладиган фойдани кўзлаб уз нафсини тергамаслиги керак?!
Савдогар шериги билан ҳисоб-китоб қилганида сармоя, фойда ва зарарга назар солади. Агар фойда кўрган бўлса, шеригига раҳмат айтади. Зарар кўрса, тўлаб беришни ва бундан кейин бундай хатога йўл куймасликни таъкидлайди.
Шунга ўхшаш, банданинг динидаги сармояси фарзлардир. Фойдаси нафллар ва фазилатлар, зарари эса маъсиятлардир. Ушбу тижоратнинг мавсуми кундуз кунидир.
Банда аввал нафсини фарзлар бўйича тергайди. Агар уларни яхшилаб адо этган бўлса, Аллоҳ таолога шукрлар қилади ва нафсини Шунга ўхшаш ишларни кўп қилишга тарғиб этади. Агар бирор фарзни ўтказиб юборган бўлса, қазосини бажаришга шошилади. Агар уни нуқсонли адо этган бўлса, купроқ нафл ибодатлари ила ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади. Агар маъсият қилган бўл­са, нафсини жазолайди, азоблайди ва бошқа чораларни куради. Хулласи калом, банда ўзининг қилган каттаю кичик хар бир ишида нафсини тергаб туриши лозим.
Шундай бўлганда мўмин банданинг бугуни кечасидан, эртаси бугунидан афзал бўлиб яшайди. Бу эса нафсни тергаш, яъни ўзини узи тергаш ва узи учун аҳамиятсиз бўлган барча нарсаларни тарк қилиш билан юзага чиқади. Ибн Можа ривоят қилган. Абу Масъуд розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling