Бюджетлараро муносабатлар: назария ва амалиёт Режа


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 121.38 Kb.
bet5/10
Sana04.02.2023
Hajmi121.38 Kb.
#1164932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
слайд бюдж

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси.

  • Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизими (3-боб) бюджет тизими даромадларини шакллантиришни таъминлайди. Солиқ кодексида солиқлар ва мажбурий йиғимларнинг турлари бўйича таснифи (умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар) назарда тутилган (23-модда); солиқ тўловчилар, шунингдек солиқлар ёки бошқа мажбурий йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур элементлар (24-модда), чунончи: солиқ солиш объекти (25-модда), солиқ солинадиган база (26-модда), ставка (27-модда), ҳисоблаб чиқариш тартиби (28-модда), солиқ даври (29-модда), солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (30-модда) белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларни тузиш ва уларни бошқариш асосларини белгилайди.

1) Бюджет тизимини бошқариш. Қонунда бюджет тизими тушунчасининг мазмуни (4-модда), бюджет тизимининг асосий принциплари (5-модда), марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари (6-8-моддалар) белгиланган.

2) Давлат бюджети. Қонуннинг мазкур қисмида қуйидагилар белгиланган: Давлат бюджети тузилмаси (9-модда); бюджет таснифи (10-модда); Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари (11, 12-моддалари); бюджетлар ўртасида тақсимланган маблағларни даромадлар ва харажатлар жумласига киритиш (13-модда); Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари (14-модда); даромадлар (15-модда); харажатлар (16-модда); республика бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари (17-модда); ҳудудлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари (18-19-моддалар); Давлат мақсадли жамғармалари (20-модда).

3) Бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қуйидаги масалаларга доир қоидаларни ўз ичига олади: Давлат бюджети маблағларини бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш (21-модда); харажатларни республика бюджетидан молиялаштириш (22-модда); харажатларни ҳудудларнинг бюджетларидан молиялаштириш (23-модда); ҳудудларнинг бюджетларига белгиланадиган чекловлар (24-модда).


Download 121.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling