- республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағи олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида;
- жорий бюджет трансфертлари шаклида;
- капитал харажатлар шаклида: асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олишга; давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга; давлат захираларини вужудга келтиришга;
- капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;
- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари шаклида;
- резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида;
- давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;
- давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.
- Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлар қисми умумдавлат солиқлари ва мажбурий йиғимлар ҳисобидан таркиб топтирилади ва умумдавлат хусусиятига эга харажатларни молиялаштириш учун ишлатилади.
- Республика бюджети тақчиллиги асосан давлат томонидан ички ва хориждан маблағларни жалб қилиш ҳамда республика бюджети маблағларининг молия йили бошланишидаги қолдиқлари ҳисобига молиялаштирилади.
2-даража. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар - Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети – Давлат бюджетининг Қорақалпоғистон Республикаси пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
- Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республика (Қорақалпоғистон)га бўйсунувчи туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларини ўз ичига олади.
- Маҳаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |