Бюджетлараро муносабатлар: назария ва амалиёт Режа


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари


Download 121.38 Kb.
bet8/10
Sana04.02.2023
Hajmi121.38 Kb.
#1164932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
слайд бюдж

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари

  • маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар: мол-мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ давлат мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
  • юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари;
  • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий харажатлари шаклида;
  • жорий бюджет трансфертлари шаклида;
  • капитал харажатлар шаклида: асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими ўзига хос хусусиятлари

  • Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатларга эга бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда:
    • қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармалар ташкил этишга;
    • маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);
    • бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлашга (Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
    • бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга;
    • юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бюджет ссудаларини бериш ҳоллари бундан мустасно.

Download 121.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling