Чакана савдонинг функциялари ва вазифалари Толипова Дилоромхон Тошкент – 2023 йил
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Download 29.04 Kb.
|
Чакана савдо
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
К.Хаксевер, Б.Рендер, Р.Рассел, Р.Мердиклар ўзларининг асарида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, хизматлар тавсифи ва таснифи, хизмaт кўрсaтиш кoрхoнaлaрида иқтисодий самарадорликни ошириш механизмлари, корхоналарда ишчи-ходимлар меҳнатидан самарали фойдаланиш, хизмат кўрсатишнинг замонавий тармоқларини ривожлантириш, чакана савдо корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожланиш йўналишларини тадқиқ этган. Иқтисодий адабиётларнининг таҳлили шундан далолат бермоқдаки, ҳозирги вақтда олимлар орасида хизматлар турларини таснифлашда ягона ёндашув мавжуд эмас ва иқтисодий адабиётларда бу масала бўйича турли нуқтаи назарлар маважуд. Масалан, А.А.Алексунина ва бошқалар томонидан хизмат кўрсатиш объектининг хусусиятига қараб хизматларнинг қуйидаги турларини ажратади: − инсон танасига қаратилган бевосита ҳаракатлар (соғлиқни сақлаш, йўловчи ташиш, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари, спорт иншоотлари, ресторан ва кафелар); − жисмоний объектларга қаратилган аниқ ҳаракатлар (юк ташиш, жиҳозларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, хавфсизлик, тозалик ва тартибни сақлаш, кир ювиш ва кимёвий тозалаш, ветеринария хизматлари); Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили − инсон онгига йўналтирилган номоддий ҳаракатлар (таълим, радио, телевидение, ахборот хизматлари, театрлар, музейлар); − номоддий активлар билан номоддий фаолият (банклар, юридик ва маслаҳат хизматлари, суғурта, қимматли қоғозлар билан операциялар). В.Д.Маркова хизматларнинг қуйидаги беш турини ажратган: − ишлаб чиқариш: лизинг, техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш), муҳандислик ва бошқалар; − тақсимот: савдо, транспорт, алоқа; − профессионал: банклар, суғурта, молиявий, реклама ва бошқалар; − истеъмол (оммавий): уй-рўзғор ва дам олиш билан боғлиқ хизматлар; − жамоавий: телевидение, радио, таълим, маданият. Т.Н.Николаева ва Н.Р.Егороваларнинг фикрича, чакана савдо хизматлари қуйидаги мезонларга кўра таснифланиши лозим: − йўналишга кўра (умумий ва махсус); − тўлов турига кўра (пуллик, бепул); − истеъмолчи учун муҳимлилигига кўра (асосий ва қўшимча). Download 29.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling