Chapter · March 022 citations reads 1,850 author
- расм. Молия рискларнинг таснифлаши
Download 337.75 Kb. Pdf ko'rish
|
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)
25.4.1- расм. Молия рискларнинг таснифлаши Молиявий рисклар Валюта риски Кредит риски Инфляция риски Инвестицион риск Фоиз риски 336 Кредит риски деб, қарз олувчи томонидан кредит шартномаси шартларининг бажарилмаслиги яъни кредит суммасининг (қисман ѐки тўлиқ) ва у бўйича фоизларнинг шартномада кўрсатилган муддатларда тўланмаслиги тушунилади. Бозор риски ҳамда кредит риски тегишли молиявий инструментларга эгалик қилиш жараѐнида юзага келади. Бу икки турдаги рисклар, айни вақтда ўзига ҳос, алоҳида ѐки тизимли ҳодиса сифатида нафақат аниқ бир молия институтининг сай-ҳаракати, балки бозордаги ўзгаришлар таъсирида кечишини ҳам таъкидлаш ўринлидир. Валюта риски деганда, ташқи иқтисодий фаолият жараѐнида айирбошлаш курслари ўзгаришидан ѐки бошқа турли валюта операциялари амалга оширилишида юзага келиши мумкин бўлган юқўтишлар (ѐки даромад олиш) тушунилади. Валюта рисклари юзага келишининг асосий сабаби - валюта курслари ўзгариши ҳисобланади. Бундай ўзгаришлар ҳамма шахсларга: ишбилармон фирмалар ва давлат тузилмаларига ҳам таъсир кўрсатади. Кўпгина холларда, уларнинг фаолияти экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ва шу сабабли, кредиторлар ва қарз олувчилар, инвесторлар ва чайқовчилар, хўжалик субектлари ўз бизнесларини миллий валютага нисбатан хорижий валюталарда амалга оширишни маъқул кўрадилар Фоиз риски корхоналарда маълум бир фаолият турлари бўйича унинг фоиз кўрсаткичлари ѐки тўловларини ошиб кетишлиги ҳамда камайиб кетишлиги эҳтимоллиги натижасида фойда ҳажмини белгиланган даражада ололмаслик эҳтимоллигидир.. Инвестицион рисклар корхонанинг инвестицион фаолиятларни амалга ошириш натижасида кутилган даромадларни ололмаслик эхтимоллигидир. 337 Инфляция риски - бу инфляция нинг ўсиши натижасида олинадиган пул шаклидаги даромадларнинг қадрсизла- нишидир. Бунда тадбиркорлар сезиларли даражада моли- явий йўқотишларга дучор бўладилар. Инфляция рисклари ташқи тизимли риск ҳисобланиб, унга таъсир қилиш имкониятлари жуда кичик бўлади. Соф рисклар дейилганда, корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида зарар кўришлиги ѐки ҳеч қандай даромад ололмаслик эҳтимолини тушуниш мумкин. Спекулятив рисклар эса, корхонанинг ижобий натижага ѐки бўлмаса салбий натижага эришишлик эҳтимоли намоѐн бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, спекулятив рисклар корхоналарнинг даромад, фойда олишлигини ѐки зарар кўриш эҳтимоллигини англатади. Ташқи рисклар корхоналар ўзларининг хўжалик фаолиятини бевосита ташқи муҳит билан боғланган ҳолда амалга ошириши натижасида вужудга келади. Корхоналарда ташқи рисклар даражасига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Буларга мисол қилиб, сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва табиий-иқлим рискларини кўрсатиш мумкин. Ташқи рискларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар молиявий фаолият натижаларига ҳам бевосита, ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Албатта, ҳар қандай мулкчилик шаклидаги корхоналарга ташқи рискнинг таъсири ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Барчамизга маълумки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимиздаги кўплаб экспортга ихтисослашган корхоналар ва хорижий давлатлардаги аксарият фирма ва компаниялар фаолиятида иқтисодий рискнинг юзага келиши кузатилди. Албатта бундай турдаги рискларни бошқариш ѐки тартибга солиш нафақат корхона менежерларига боғлиқ балки халқаро бозордаги ҳолат ва бошқа давлатлардаги иқтисодий вазиятларга ҳам боғлиқдир. 338 Ташқи рисклар объектив хусусиятга эга бўлиб, бундай рискларни тартибга солиш ѐки бошқариш корхона учун қийин кечади. Корхоналар фаолиятида учрайдиган асосий ташқи рисклардан бири бу иқтисодий рисклардир. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан келиб чиқади ва корхоналар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ички рисклар, корхонанинг ички хўжалик фаолияти натижасида юзага келади. Бундай рискларга корхонанинг ишлаб чиқариш ѐки хизмат кўрсатиш жараѐнлари билан боғлиқ, ходимларнинг малакалари билан боғлиқ, бошқарув стратегиясининг қандай даражада эканлиги билан, асосий воситаларнинг ҳолати ва техника хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатларда юзага келиши мумкин бўлган рискларни киритишимиз мумкин. Субъектив риск - малака, иш тажрибаси ва билимнинг етишмаслиги, бозор қоидаларига риоя этмаслиги, битим мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етмаслиги ва бошқалар. Объектив риск - маълумотларнинг етишмаслиги: бозор конъюнктурасининг, қонунчилик, кредитлаш шарт-шароит- лари, солиққа тортиш, инвестициялаш ва бошқаларнинг кутилмаган ҳолда ўзгариши. Молиявий бозор энг юқори рискга эга бўлган соҳа деб ҳисобланади. Ундаги рисклар иккита катта гуруҳга бўлинади: - тизимли рисклар; - тизимсиз рисклар. Тизимли рисклар - бу хатар таъсирига баъзи бир қимматли қоғозлар эмас, балки бутун бозор, уни катта бир қисми рискларга учрайди. Бу ҳолда иқтисодий нобарқарорлик туфайли ѐки бошқа сабабларга кўра кўпчилик эмитент ва қимматли қоғозлар эгалари зарар кўришлари мумкин. Тизимли рискларга қуйидагилар киради: фоиз риски; валюта риски; инфляция риски; сиѐсий рисклар. Тизимсиз рисклар - хатарга баъзи бир қимматли қоғозлар ѐки уларни мажмуаси учрайди, яъни маълум бир корхонанинг 339 қимматли қоғозлари ѐки тармоқнинг қимматли қоғозлари киради. Тизимсиз рискларга қуйидагилар киради: тадбиркорлик риски; молиявий рисклар; ноликвидлик риски. Рисклар келиб чиқишининг асосий сабабларига боғлиқ равишда, улар қуйидаги тоифаларга ажратилади: - табиий рисклар – бу кутилмаган табиий ҳодисалар юзага келиши билан боғлиқ рисклар; - екологик рисклар – атроф-муҳитга этказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши билан боғлиқ; - сиѐсий рисклар – бу давлат сиѐсатининг натижаси саналувчи зарарнинг юзага келиши ѐки фойда ҳажмининг қисқариши эҳтимоли; - транспорт рисклари, у юкларни турли хил транспорт воситаларида ташиш билан боғлиқ; - мулкий рисклар – бу тадбиркорга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли унинг мулкий йўқотишлари билан боғлиқ рисклар; - савдо рисклари, улар тўловларни кечиктириш, товарларни этказиб бермаслик, тўловни рад этиш ва ҳоказолар туфайли зарарларга боғлиқ. Рискларнинг катта гуруҳи пулнинг харид қобилияти билан боғлиқ. Бунга қуйидагилар киради: - инфляция рисклари пулнинг реал харид қобилиятининг қадрсизланиши билан боғлиқ, бунда тадбиркор реал йўқотишларга учрайди; - валюта рисклари валюта курслари ўзгаришлари билан боғлиқ, улар спекулятив рискларга киритилади, шунинг учун валюта курсидаги ўзгаришлар натижасида бир томон йўқотишга учраганда, одатда, бошқа томон қўшимча фойда олади ва аксинча; - ликвидлик рисклари қимматли қоғозлар ѐки бошқа товарларни сотишда уларнинг сифати ва истеъмол қийматини баҳолашдаги ўзгаришлар туфайли юзага келувчи йўқотишлар билан боғлиқ; 340 - дефляция рисклари дефляция ўсиши билан нарх даражасининг пасайиши, ўз навбатида, даромадлар камайиши билан боғлиқ. Инвестицион рисклар инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда фойдани олмаслик ѐки йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ бўлиб, улар қуйидаги риск турларини ўз ичига олади: - бой берилган фойда риски шундан иборатки, қандайдир тадбирни амалга оширмаслик натижасида молиявий зарар юзага келади; - даромадлилик пасайиши риски портфел инвестиция лари бўйича фоизлар ва дивидендлар миқдорининг пасайиши билан боғлиқ; у тақдим этилган кредитлар бўйича ставкалар устидан жалб қилинган маблағлар учун тўланадиган фоиз ставкалари ортиши натижасида юзага келувчи фоиз риски ва қарздор томонидан кредиторга тўланадиган асосий қарз ва фоизлар тўланмаган ҳолатда юзага келувчи кредит рискига ажратилади; - биржа рисклари биржа битимларидан йўқотишлар хавфини ўзида акс эттиради; - селектив рисклар капитал қўйилмалар турларини, инвестиция қилиш учун қимматли қоғозлар турларини нотўғри шакллантириш натижасида юзага келади; - банкротлик риски тадбиркор томонидан маблағларнинг нотўғри йўналтирилиши оқибатида унинг тўлиқ йўқотишга учраши билан боғлиқ. Албатта, рискнинг таснифий белгилари, турлари ва кичик турлари таҳлилини давом эттириш мумкин, лекин бу асосан турли тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг фикрларини такрор санаб ўтишга олиб келиб, бу қандай ѐндашув, қандай тасниф асосий ҳисобланади ва у риск даражаси камайишига қай даражада имкон беради, деган асосий саволга жавоб бермайди. Шу боис, фақатгина рискнинг мумкин бўлган чегараси мезонига тўхталиб ўтамиз. 341 Йўл қўйиш мумкин бўлган риск деганда, рискнинг ўртача даражаси чегарасидаги риск даражаси, яъни, бошқа фаолият турлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектларга нисбатан ўртача даражаси тушунилади. Агар биз Р – орқали иқтисодда ўртача риск даражасини ва Р Д – орқали йўл қўйиш мумкин бўлган риск даражасини ифодалайдиган бўлсак, у ҳолда қуйидаги тенгсизлик ўринлидир: (25.4.1) Критик риск Р кр деганда даражаси ўртачадан юқори, лекин мазкур иқтисодий тизимда фаолиятнинг муайян турлари учун рискнинг Р мах максимал мумкин бўлган қиймати чегарасида бўлган риск тушунилади, яъни: Download 337.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling