Chapter · March 022 citations reads 1,850 author


  Молиявий рискларнинг мазмун-моҳияти ва


Download 337.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana10.11.2023
Hajmi337.75 Kb.
#1765227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)

25.4. 
Молиявий рискларнинг мазмун-моҳияти ва 

таснифланиши 
 
Қадим замонлардан риск фойдани шакллантириш омили 
ҳисобланади. Ж.Б.Сей фикрича риск фойданинг фақат бир 
қисмини шакллантириш омили ҳисобланади
230
. XIX 
асрларда 
одамларнинг риск қилишга тайѐрлиги улар фойдасининг 
шаклланиши ва ўзлаштирилишига олиб келиши билан 
изоҳланарди. Ҳозирги кунда шаклланаѐтган фойданинг 
асосий қисми риск таъсирини камайтириш орқали вужудга 
келади.
230
Сэй, Ж.Б. Трактат по политической экономии. – М.: ―Директ-Медиа‖, 2007. 


331 
Риск 
назариясини 
ўрганишда 
классик 
мактаб 
намоѐндалари муҳим ҳисса қўшишган. А.Смит риск ва фойда 
ўртасидаги 
ўзаро 
пропорционаллик 
тушунчасини 
ойдинлаштиришга ҳаракат қилган. Унинг таъкидлашича, 
―рискли ҳолатлар юқори бўлган майдонда қонун бўйича 
даромад кичик бўлади, бу эса ўз навбатида кутилаѐтган 
даромад даражасини кўпайтириш учун усуллар салмоғи 
янада ортиб боради‖.
Риск тўғрисидаги фикрларни умумлаштирилган ҳолда 
проф. В.В.Ковалѐв қуйидагича таъриф бериб ўтади: риск бу 
молиявий йўқотиш даражасини белгилаб: 
a) 
қўйилган мақсадга етиб бормаслик
b) 
ноаниқлиқ ҳолатда натижани белгилаш; 
c) 
субъектив ҳолатда белгтланган натижани баҳолаш. 
инвестиция фаолияти маълум миқдордаги молиявий 
ресурсларни талаб қилади. Бу сарфланган ресурслардан 
инвесторлар маълум даромад, фойда олишни кўзлайди. 
Мазкур 
фойда 
эса 
инвесторларнинг 
харажатларини, 
инфляция омилини, тадбиркорлик рискини қоплаши лозим. 
Аммо амалиѐтда инвесторлар ҳар доим ҳам кутилган, 
режалаштирилган натижаларга эриша олмайдилар. Бунинг 
асосий сабабларидан бири - рискларнинг мавжудлигидир.
Риск билан ноаниқликнинг фарқи шундаки, натижалар 
эҳтимоллиги 
жорий 
давр 
маълумотлари 
асосида 
баҳоланаѐтган вақтда риск эътиборга олинади. Ноаниқлик 
эса бундай эҳтимоллик ўтган ва келаси давр маълумотлари 
етишмаслиги ѐки тўлиқ эмаслиги сабабли субъектив 
аниқланган вақтда эътиборга олинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам 
келгуси 
иқтисодий 
ҳолатлар 
истиқболини 
белгилаш 
(инфляция , фоиз ставкаси, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш, 
сотиш ҳажми ва бошқалар) келажакнинг маълум эмаслиги 
сабабли фақат тахминий ва ноаниқ натижалар бўлиши 
мумкин. Чунки ўтган давр маълумотлари асосида фақат 


332 
номаълум келажакда юз бериши мумкин бўлиб ўтган 
ривожланиш тенденсиясини аниқлаш мумкин. 
Ноаниқлик ва рискларнинг ҳар иккаласи ҳам лойиҳадаги 
йўқотиш ва зарарларга боғлиқ бўлганлиги учун уларнинг бир-
бири билан узвий алоқадорликда ифодалаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Инвестицион 
лойиҳалар 
келажакка 
қаратилганлиги 
сабабли, уларни амалга ошириш натижаларини аниқ тахмин 
қилиш муаммодир. Бундай лойиҳалар кутилиши мумкин 
бўлган рисклар ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда 
бажарилиши керак. Инвестицион қарор бир қатор кутилиши 
мумкин бўлган оқибатларга эга бўлган ҳолларда, қарор 
рискли ѐки ноаниқликларга эга деб аталади. 
Бугунги кунда биз нафақат рисклар ҳақида маълу-
мотларга эгамиз, балки уларни таҳлил қилиб, баҳо бериб, 
рискларни бошқариш имкониятига эгамиз. Лекин таҳлилни 
ҳам, рисклар бошқарувини ҳам биринчи босқичи - бу риск 
турини аниқлашдир. 
Юқоридагиларга ўхшаган таърифларни маҳаллий иқти-
содчиларимизнинг ишларида ҳам учратиш мумкин. Ундан 
ташқари, оҳирги йилларда чоп қилинаѐтган кўпгина 
муаллифларнинг ишларида ―риск‖ сўзини ўзбекчага таржима 
қилишга ҳаракат қилинган. 
Натижада ҳозирги кунда турли муаллифлар томонидан 
―риск‖ термини турлича ном билан талқин қилинмоқда. Баъзи 
бир иқтисодчилар рискни ―таваккалчилик‖ деб ифодасалар, 
бошқалари 
рискга 
―хавф‖, 
―иккиланиш‖, 
―ноаниқлик‖, 
―мавҳумийлик‖ деб таъриф бериш тўғрироқ деган хулоса 
қиладилар. 
Ўзбек иқтисодчи олимларидан проф.Т.Маликовнинг риск 
тўғрисидаги қарашлари диққатга сазовордир. Унинг фикрича, 
―риск‖ 
атамаси 
ўзбек 
тилидаги 
айрим 
манбаларда 
―таваккалчилик‖, ―хавф‖, ―хатар‖, ―хавф-хатар‖, ―таҳлика‖, 
―қалтислик‖ ва ―ғов‖ маъноларида таржима қилинаѐтган 


333 
бўлса-да, уларнинг ҳеч бири ―риск‖ атамасининг асл 
маъносини билдирмайди. ―Зарарларни вужудга келиши ѐки 
даромадларнинг кўзда тутилган даражадан камроқ олиниши 
эҳтимолига риск дейилади‖
231
деб ушбу олим таъриф беради. 
Ҳар қандай иқтисодий субект фаолият юргизар экан, у 
риск билан тўқнаш келади. Бу риск ҳар қандай вақт ва 
шароитда юзага келиши мумкин. Бу рискдан қўрқмай, уни 
бошқариб даромадни кўпайтириш ҳар бир субектнинг мақсади 
ва вазифаси ҳисобланади. Шундай экан рискларни ўрганиш, 
уларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бошқариш 
методларини 
ўрганиш 
иқтисодчиларнинг 
вазифаси 
ҳисобланади. 
Риск – фаолият юритиш давомида турли хил омилларнинг 
ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатар ѐки 
хатарлар мажмуасидир. 
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятида кутилган 
фойданинг олинмаслиги, кутилмаган харажатларнинг келиб 
чиқиши билан боғлиқ ҳодисалар ѐки уларнинг юз бериш 
эҳтимолликлари рискни ифодалайди. Фикримизча, риск - бу 
молиявий категория бўлиб, кутилиши мумкин бўлган омад ѐки 
хатар, яъни кўзланган фойдани олиш жараѐнига ҳос бўлган 
умид 
қилиш 
ѐки 
кўп 
маблағларнинг 
йўқотилиши 
эҳтимолликлари бўлиб, у қандайдир ҳолатлар, омиллар 
таъсирида кутиладиган фойданинг пасайиши, ортиши ѐки 
йўқотилиш эҳтимолида намоѐн бўлади.
Молиявий рисклар корхоналарнинг бошқа молиявий 
ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини амалга ошириш 
жараѐнида юзага келадиган рискларни тушуниш мумкин. 
Буларга мисол қилиб, корхоналарни тижорат банклари
суғурта компаниялари, инвестицион компаниялар, фонд 
биржалари ва бошқа молиявий муассасалар билан 
муносабатлари 
киритишимиз 
мумкин. 
Корхоналарда 
231
Маликов Т. Молиявий қарор қабул қилиш асослари. – Т.: ―Шарқ‖ нашриѐт-матбаа 
концернининг Бош таҳририяти, 1996. 24-бет. 


334 
молиявий рискларни юзага келишига асосан, инфляцион 
омиллар, банкларда кредитларни фоиз ставкалари ортиб 
кетишлиги, қимматли қоғозларнинг нархининг тушиб 
кетишлиги каби омиллар таъсир қилади.
Рискларнинг мазмун-моҳиятини тадқиқ этиш, уларни 
олдиндан аниқлаш ва баҳолаш, уларнинг олдини олиш ѐки 
пасайтириш чораларини кўриш барча иқтисодий корхоналари 
учун аҳамият касб этади. Шунга кўра, рискларни таҳлил 
қилишда уларни алоҳида хусусиятлари бўйича ажратиш ва 
ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш жуда муҳим саналади. 
Ҳар бир рискнинг ўзига хос хусусияти ва уларни баҳолаш, 
назорат, мониторинг ва унинг бошқариб туриш йўллари ва 
босқичлари бор. Рискнинг қандай йўл билан келиб 
чиққанлигини ва келиб чиқишда қандай хусусият ва омил 
етакчи бўлганлигини аниқлаш учун рисклар умумий 
классификатисия қилинади. Бу классификация орқали 
корхона фаолиятида рискнинг пайдо бўлишининг барча 
қирраларини таҳлил қилиш ва ўрганиш мумкин. 
Рискларни корхоналар фойдасига таъсирини баҳолаш ва 
камайтириш мақсадида рискларнинг турли белгилари бўйича 
таснифлаш муҳим аҳамият касб этади. Корхоналар жорий ва 
узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишларида қатор 
рискларга дуч келадилар. Шунинг учун рискларнинг табиати 
ва турларини ѐритиш учун уларни таснифлаш мақсадга 
мувофиқдир.
Риск турларининг деярли барчаси корхоналари молиявий 
кўрсаткичларига таъсир этади, лекин корхона қайси иқтисод 
тармоғида ўз фаолиятини юритишига қараб, рисклар таъсири 
даражаси ҳам ўзгариши мумкин. 
Кўплаб хорижий ва мамлакатимиздаги чоп этилаѐтган 
иқтисодий адабиѐтларда рискларнинг бир неча ҳил турлари 
санаб ўтилган. Рискларини бошқаришни самарали ташкил 
этиш уларни муайян белгилари бўйича аниқ гуруҳларга 
бўлишга боғлиқ. Рискларнинг илмий асосланган таснифи 


335 
уларни ҳар бирининг умумий тизимдаги ўрнини белгилаш 
имконини беради. Иқтисодий адабиѐтларда рискларни 
таснифлашнинг турли ҳил кўринишлари берилган.
Корхоналар хўжалик-молиявий фаолиятида учрайдиган 
рискларни қуйидаги хусусиятлари бўйича таснифлаш мумкин: 
1) 
хўжалик фаолиятининг шаклига кўра: 
- тижорат риски; 
- молиявий риск. 
1) 
намоѐн бўлиш шаклига кўра барча турдаги рисклар: 

соф рисклар; 
- спекулятив рисклар. 
2) 
рискларни юзага келиш соҳасига кўра: 
- ташқи рисклар; 
- ички рисклар. 
3) 
пайдо бўлиш хусусиятига кўра: 
- субъектив; 
- объектив. 
Тижорат 
риски 
дейилганда 
асосан 
маҳсулотлар 
реализацияси ва хом ашѐларни сотиб олиш жараѐнларида 
юзага келиши мумкин бўлган рисклар тушунилади. 
Молиявий риск деганда молиявий битимларни амалга 
ошириш (банкка маблағларни қўйиш, аксиялар муомаласи, 
биржа фаолияти ва ҳоказо) чоғида вужудга келадиган 
рисклар тушунилади (25.4.1-расм). 

Download 337.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling