Chapter · March 022 citations reads 1,850 author


Рискнинг асосий хусусиятлари


Download 337.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana10.11.2023
Hajmi337.75 Kb.
#1765227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)

Рискнинг асосий хусусиятлари
Қарама-қаршилик
Ноаниқлик
Альтернативлилик


323 
ривожланишни тезлаштиради, жамиятнинг фикр ва маънавий 
муҳитига ижобий таъсир қилади. Иккинчи томонлама эса
аксинча таъсир қилиши мумкин, яъни риск ижтимоий-
иқтисодий ва маънавий ривожланишга тўсқинлик қилиши 
мумкин. 
Алтернативлилик, бу бир ѐки бир қанча кўринишдаги 
қарорларни тезлик билан танлашда намоѐн бўлади. Танлаш 
лозим бўлмаган жойда рискли жараѐнлар ҳам вужудга 
келмайди ва риск бўлмайди. 
Ноаниқлилик, бу албатта ноаниқ, яъни кутилмаган 
холатлар билан боғлиқ. Унинг юзага келиш ва тус олиш 
шакли ноаниқ бўлиб қолаверади.
Ўтган асрнинг 20-йилларида Ф.Найт биринчилардан 
бўлиб даромад доим ноаниқлилик билан боғлиқ деган фикрни 
олға суради. Жумладан рискга қуйидагича таъриф беради: 
―Риск ва ноаниқлилик категорияси иқтисодий муносабатларда 
катта рол ўйнайди. Хўжалик фаолиятининг ажралмас қисми 
бўлган ноаниқлилик барча мураккаб ва муҳим иқтисодий 
ходисаларнинг асосида ѐтади. Ноаниқлилик моҳияти рискда 
намоѐн бўлади‖
219

П.Самуэлсон эса, қуйидагиларни таъкидлаган: ―Ноаниқ-
лилик қарама-қаршиликлар натижасида келиб чиқади, яъни 
инсонлар нималарни кутмоқдалар-у, нималар содир бўл-
моқда, бунинг натижаси эса фойда ѐки зарарда намоѐн бў-
лади‖
220

Самарали ташкил қилинган бозор иқтисодида маҳсулот 
ишлаб чиқариш кам харажат қилиш билан, унинг тақсимоти 
эса бозор талабига асосан амалга оширилади. Рақобат 
корхоналарнинг харажатларини иложи борича минимум 
даражагача камайтиришга, товарлар ишлаб чиқаришни 
стратегик режалаштиришга ва фақат бозор талабига мос 
келувчи товарлар ишлаб чиқаришга мажбур қилади. 
219
Найт Ф. Риск, неопределенность и прибыль / пер. с англ. - М.: Дело, 2003. 
220
Samuelson P. “Risk and Uncertainty: A Fallacy of Large Numbers”, Scientia, Vol. 98, No. 4, 1963. 


324 
Маълумки, фақат иқтисодий эркинлик, мулкчилик ҳуқуқи, 
рақобат ва бошқа бозор атрибутлари мавжуд бўлган ҳолда 
иқтисод самарали бўлиши мумкин. 
Бозорнинг энг муҳим атрибутларидан бири - бу иқтисодий 
эркинлик ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитида 
иқтисодий эркинлик асосида фаолият кўрсатиш макро, мезо 
ва микро даражада турли хил рискларга боғлиқ бўлади. Агар 
Ўзбекистонда давлат тактикасини шартли равишда: 
- давлат 
бошқаруви 
билан 
бозор 
механизмининг 
самарали боғланиши бўйича; 
- ички ижтимоий-сиѐсий барқарорликни сақлаб қолган 
ҳолда рақобатбардош сохаларни ривожлантириш, тадбир-
корлик йўлини танлаш; 
- аҳоли даромадларини адолатли тақсимлаш йўна-
лишини бош йўналиш деб танлаш кабилар бўйича ўтка-
зилишини инобатга оладиган бўлсак, шу очиқ мақсадли 
сиѐсат моделида ҳам бир неча гуруҳ рисклар - ижтимоий-
сиѐсий, фискал-монетар ва иқтисодий рискларнинг бўлиши 
муқаррар. 
Риск иқтисодий фаолиятининг энг асосий элементла-
ридан бири ҳисобланиб, у кенг маънога эга бўлган кўп 
қиррали тушунча. Шунинг учун иқтисодий фаолиятнинг 
самарадорлигига эришиш, унинг молиявий барқарорлигини 
таъминлаш учун иқтисоддаги мавжуд рисклар, уларнинг 
иқтисодий фаолиятга таъсир қилиш томонларини чуқур 
ўрганиб чиқиш зарур. 
Иқтисоднинг 
табақалашган 
даражасида 
рискларни 
қуйидагича таърифлаш мумкин: 

иқтисодий риск; 

ижтимоий-сиѐсий риск; 

фискал-монетар риск. 
Иқтисодий риск деганда, умумий йирик тизим ва унинг 
таркиби ривожланишида, шу жумладан, агар бундай 
тизимнинг умумиқтисодий мувозанатини ва унинг ЯИМнинг 


325 
ўсиш суръатини жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотни 
чиқариш орқали ўрнатиш мақсади қўйилган бўлса, у ҳолда 
ишлаб чиқариш шаклларини оқилона уйғунлашувини 
танлашда юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади, бу 
эса давлатнинг антициклик усуллар ва бошқалардан 
фойдаланиб самарали чора-тадбирлар ўтказишини тақозо 
қилади. 
Ижтимоий-сиѐсий риск деганда, умуман йирик тизим ва 
унинг таркиби ривожланишида, шу жумладан, давлатнинг 
нархни шакллантириш сиѐсатига, шунингдек, мулк ва 
интеллектуал бойлик жамғармаларининг манбаларини: 

аҳолининг барча гуруҳини умумий тавсифдаги 
рисклардан ижтимоий ҳимояни таъминлашга;

даромадларнинг адолатли тақсимланишига; 

ишсизликни қисқартиришга; 

таклиф ѐки талабнинг жисмоний ҳажмларини нарх ва 
бошқалар орқали тартибга солишга сафарбар этиш ва 
жамлаш бўйича масалаларни ечишга аралашувида юзага 
келадиган рисклар мажмуи тушунилади. 
Сиѐсий риск - бу корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига 
сиѐсий 
аҳволдаги 
ўзгаришлар 
таъсиридир, 
бунга 
чегараларнинг бекилиши, бошқа давлатларга маҳсулот, хом 
ашѐ 
олиб 
чиқиш 
тақиқланиши 
ва 
аксинча 
бошқа 
давлатлардан маҳсулот, хом ашѐ олиб кирилишининг 
таъқиқланиши. 
Фискал-монетар риск давлат ўтказаѐтган молиявий ва 
бюджет 
сиѐсати 
ѐрдамида, 
нархлар 
даражасини 
барқарорлаштириш ва оптимал солиқ меъѐрларини, пул 
массасининг таъминоти ва конъюктурасини тартибга солиш 
бўйича Марказий банкнинг самарали аралашуви ва бошқалар 
орқали йирик, мураккаб тизимлар барқарорлиги ва иқтисодий 
ўсишини таъминлаш бўйича масалаларни эчишда юзага 
келадиган рисклар мажмуидан иборат. 


326 
Тармоқлар риски ҳам мавжуд бўлиб, у маълум бир 
тармоқнинг 
иқтисодий-молиявий 
фаолиятидаги 
бошқа 
тармоқларга нисбатан ўзгариб туриш даражаси билан 
тўғридан-тўғри боғлиқдир. Тармоқ рискини бошқаришда 
қуйидагиларни эътиборга олиш керак бўлади: 

альтернатив тармоқлар фаолияти қай даражада, тармоқ-
лар натижалари ўртасидаги фарқ ва сабаблари; 

яхши фаолият кўрсатиб келаѐтган тармоқда кескин ўзга-
ришлар бор бўлса, сабаби нимадан иборат; 

банк маблағидан фойдаланмоқчи бўлган корхонанинг 
молиявий натижаси билан ўз тармоғи ичидаги ўхшаш 
корхоналар молиявий натижалари ўртасидаги фарқ. 
Тармоқ рискини бошқаришда ишлатиладиган тушунча бу 
систематик риск деб юритилади. У орқали тармоқларда юз 
бераѐтган тебранишлар даражаси бутун иқтисодда юз 
бераѐтган тебранишлар даражасига нисбатан солиш-
тирилади. 

Download 337.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling