Chapter · March 022 citations reads 1,850 author


  Иқтисоднинг турли бўғинларида рисклар


Download 337.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana10.11.2023
Hajmi337.75 Kb.
#1765227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Moliyaamaliyjihatlaroquvqollanma25-bob (1)

25.2. 
Иқтисоднинг турли бўғинларида рисклар 
Бозор иқтисоди шароитида риск бу – тадбиркорлик 
фаолиятига таъсир этувчи энг асосий элементларидан бири 
ҳисобланади. Рискнинг ўзига хос хусусиятлари бу - 
ноаниқлик, кутилмаган ҳолат, ишончсизлик ва тахмин. Сиѐсий 
ва иқтисодий нобарқарорлик шароитида риск даражаси 
ошади. 
Рискнинг иккита функцияси бор: рағбатлантирувчи ва 
ҳимояловчи (25.2.1-расм). 
25.2.1-
расм. Риск функциялари 
 
Риск функциялари
Рағбатлантирувчи
Ҳимояловчи


322 
Рискнинг рағбатлантурувчи функциясининг иккита жиҳати 
мавжуд: 
- биринчи жиҳати шундай бир ҳолатда юзага келадики, 
бунда риск иқтисодий қарорларни ҳал қилишда асосий ролни 
ўйнайди, бу, айниқса инновацион, инвестицион қарорларни 
қабул қилишда кўринади; 
- иккинчи жиҳати эса асосланмаган риск билан қабул 
қилинган ва амалга оширилган қарорлар натижасида юзага 
келади. 
Рискнинг ҳимояловчи функцияси ҳам икки жиҳатга эга: 
тарихий-генетик ва ижтимоий - ҳуқуқий. Тарихий-генетик 
жиҳати шундан иборатки, инсонлар доимо тарзда кутилмаган 
нохуш 
воқеалардан 
ўзларини 
асраш 
шакллари 
ва 
воситаларини излайдилар. Амалиѐтда бу суғурталанган 
резерв фондларини ташкил этиш, тадбиркорлик рискларини 
суғурталаш каби кўринишларда намоѐн бўлади. Ижтимоий-
ҳуқуқий жиҳати эса, хўжалик, меҳнат, жиноий қонун 
ҳужжатлари тўпламида риск категорияларини жорий қилишда 
намоѐн бўлади. 
Булардан ташқари рискнинг қуйидаги хусусиятлари 
мавжуд бўлиб, улар қарама- қаршилик, алтернативлилик ва 
ноаниқликлардир (25.2.2-расм). 
25.2.2-
расм. Рискнинг асосий хусусиятлари 
Қарама-қаршиликлар қуйидагиларда намоѐн бўладилар: 
риск бир томонлама муҳим иқтисодий, сиѐсий ва маънавий-
аҳлоқий натижаларга олиб келади, яъни ижтимоий, техник 

Download 337.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling